← Назад
Решение #2850933 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онуни | 46 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси******* котиблигида, даъвогар вакили ******нинг
иштирокида, даъвогар ******нинг ******манфаатида жавобгар ******нинг
балансдаги мулклари ва кредит ҳисобига сотиб олинган мулклар ҳисобидан
****** сўм асосий кредит қарз, ****** сўм муддати ўтган кредит фоизи
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнда – ****** деб юритилади) ******(бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)нинг балансдаги мулклари ва кредит
ҳисобига сотиб олинган мулклар ҳисобидан ****** сўм асосий кредит қарз,
****** сўм муддати ўтган кредит фоизи ундиришни сўраган.
****** ўз даъво аризасида ишни ****** вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан ****** ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни
қўллаб-қувватлаб,
жавобгар
томонидан
шартнома
мажбуриятлари мунтазам бузилганлигини, кредит фоизларини келишилган
муддатда тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
26 февралда 24-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан жавобгарга акфа ва дераза ромлари ишлаб чиқариш
мақсадида асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 84 ой муддатга, шундан 24 ой
имтиёзли давр билан, йиллик устамаси 18 фоиз бўлган ****** сўм кредит
ажратилган.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва
миқдорда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган
кредит фоизи қайтарилмаган ва натижада ****** ҳолатига жавобгарнинг
банк олдида график бўйича кредит фоизидан ****** сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан кейин, ****** даъвогар манфаатида судга юқоридаги талаблар
билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда, банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Жавобгар белгиланган муддатларда асосий кредитга ҳисобланган
фоизларини тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда аниқланган ҳолатлар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг муддатидан
олдин асосий кредит қарз, кредит фоизи ундириш талабларини асосли деб
ҳисоблаб, ушбу даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Бундан ташқари, ****** кредит қарзларини жавобгарнинг балансдаги
мол-мулки ва кредит ҳисобига сотиб олинган мулклар ҳисобидан ундиришни
сўраган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 46-моддасига асосан
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чораси
ҳисобланади.
Қонунга кўра, қарздорнинг мулкларини аниқлаш ва реализация қилиш
суд ижрочиси томонидан амалга оширилади. Ундирувни қарздорнинг молмулкига қаратиш ижро жараёнида амалга оширилиши сабабли, қарздорлик
жавобгарнинг ҳисобидан ундирилиши лозим.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан даъвогар ******фойдасига ****** сўм асосий
кредит қарз, ****** сўм кредит фоизи ва ****** сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******