← Назад
Решение #2850934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8959-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 06 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер
хўжалигидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги
(матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 2.335.278 сўм асосий қарз ва 1.165.639
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган ва ажрим
етказилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК
2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
10 декабрда нефть махсулотларини етказиб бериш тўғрисида 2341-сонли
шартнома тузилган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, етказиб бериладиган маҳсулот учун
олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жами 5.835.778,13 сўмлик нефть
маҳсулоти етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
махсулот учун қисман тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 2.335.278 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг
мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
2
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2.335.278 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома,
талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур
даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъвогар суд мажлиси кунига қадар жавобгар
томонидан асосий қарздорликни тўлиқ тўлаганлиги тўғрисида маълумот тақдим
қилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 2.335.278 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.5-бандига асосан
маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун 1.690.721 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр
учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш
чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги ва маҳсулотни олдиндан тўловсиз етказиб
берганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб
қисман 250.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
3
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи хамда даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 250.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***