Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7162 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый UZOQOV URSHID
Source ID c5aa67c7-5cdc-4224-af0d-999c3832e136 Claim ID PDF Hash d789a4f85a5552da... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7162-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар "UZOQOV URSHID" фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Астанов (08.01.2024 йилдаги 06-/43-сонли ишончномага асосан)лар (жавобгар вакили иштирокисиз)лар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "UZOQOV URSHID" фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 39 432 016 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга хулоса олиш мақсадида “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, маълумот тақдим қилиб, истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан қисман тўланганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда жавобгар хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Шунингдек, суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси бугунги суд мажлисида иштирок этмади, бироқ суд мажлиси бошлангунга қадар хулоса тақдим этган. “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси Б.Узоқов ўз хулосасида электр энергиясидан қарздорлик “электрон дастурга” тўғри киритилгани ва ушбу қарздорлик тўғри ҳисобланганлиги ҳақида хулоса берган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. 2 Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили ва “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 июлда “Юридик шахслар учун электр энергия таъминоти тўғрисида”ги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан электр тармоқлари корхонаси туташтирилган тармоқ орқали истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган электр энергияси хаққини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини тўлиқ бажарган ва жавобгарга электр энергиясини ўз вақтида етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли даъвогар олдида 39 432 016 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолат 2025 йил 1 августдаги 082510245280011-сонли тарафлар томонидан имзоланган ҳисоб-фактура билан ҳам ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида талабнома юборилган бўлиб, ушбу талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва эътиборсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддаларига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга 3 мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган ва ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасига асосан, электр энергияси истеъмолчиси истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Ушбу даъво талабида сўралган 39 432 016 сўм асосий қарздорлик суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларни тушунтиришлари, мутахассис хулосаси, солиштирма-далолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган маълумотнома билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди, бироқ даъвогар томонидан судга тақдим этилган 06.11.2025 йилдаги 696-сонли маълумотномада жавобгар томонидан 2 674 624 сўм қарздорлиги қисман тўланганини, бугунги кундаги қарздорлиги 36 757 392 сўм қолганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. 4 ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 36 757 392 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 788 641 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 468, 474-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "UZOQOV URSHID" фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 36 757 392 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 788 641 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов