← Назад
Решение #2850950 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
**********-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** томонидан
якка тартибда, даъвогар ****** жавобгар ******дан ******сўм асосий қарз,
****** сўм фоиз ва ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******сўм асосий қарз,
****** сўм фоиз ва ****** сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда
иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга
ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
– ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддаси асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ******
билан рўйхатдан ўтказилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан сотувчи Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ******даги *****-сон Қарори, Давлат активларини
бошқариш
агентлиги
Қорақалпоғистон
Республикаси
ҳудудий
бошқармасининг ******-сонли ва *****-сонли буйруқлари ва *****-сонли
баённомасига асосан *******”ни харид қийматида Харидорга сотиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар
бажарилиб, жавобгарга ер участкаси топширилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлимида ер участкасини
сотиб олиш баҳоси ***** сўмни ташкил этади. Бунда, харидор томонидан
закалат пули сифатида тўланган ***** сўм миқдоридаги пул маблағлари
объектни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилинади.
Харидор мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 (бир) ой
муддатда
*******
сўм
миқдоридаги
дастлабки
(35 фоиз) сотиб олиш тўловларини (закалат пулини инобатга олган ҳолда)
мазкур шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисобрақамига тўлаш орқали
амалга оширади.
Қолган (65 фоиз) ***** сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларини
мазкур шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамига **** йил
19 февралга қадар амалга оширади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича 2025 йил 19 сентябргача
жадвалнинг 1-6 тўловлари бўйича тўланиши лозим бўлган жами
******сўм тўловлар амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида ******сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
2025 йил 30 июнда юборган ********-сонли талабномаси жавобгар
томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм
юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
шартноманинг 3.3-бандига асосан ****** сўм фоиз ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.3-бандида агар харидор томонидан шартнома кучга
кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда (19.03.2025 йилга қадар) сотиб олиш
тўловларининг камида 35 фоизи миқдоридаги дастлабки тўлов амалга
оширилмаган тақдирда, қолган сотиб олиш тўловлари суммасига Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида йиллик
фоизлар ҳисобланади ва сотиб олиш тўловлари мазкур шартноманинг
3.2-бандида кўрсатилган ҳисобрақамига графикка асосан амалга оширилади.
Шунга асосан, суд ҳисобланган фоиз ҳисоб-китобини кўриб чиқиб,
даъвогар томонидан фоиз ҳисобланиши асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни, ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.3-бандига асосан
****** сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддаларига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.3-бандида, шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб
олиш тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда харидор ҳар
бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида
қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг
кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб,
жавобгардан ****** сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад
қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ******сўм асосий қарз,
****** сўм фоиз ва ****** сўм пеня ва олдиндан тўланган
****** сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика
бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъво талабининг
қолган қисмини рад этишни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан ****** фойдасига ******сўм асосий қарз, ******
сўм фоиз ва ****** сўм пеня ва ****** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******