← Назад
Решение #2850962 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| банди ва | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 982 символов
4-1001-2412/130288-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Холиқов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Сувонқулов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Рахимов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Матмуратов ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, “ТТТ” АЖ вакиллари Н.Х (2025 йил 5 майдаги
01/15-02-2341-сонли ишончнома асосида), Т.А (2025 йил 5 майдаги 01/15-022340-сонли ишончнома асосида), АТ “ААА” вакили С.Д (2025 йил
3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида), “ВВВ” МЧЖ вакили Х.Б
(тугатувчи) иштирокида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 23
сентябрдаги қарори устидан “ТТТ” АЖ томонидан тафтиш тартибида
берилган шикоятни суд биносида, видеоконференц алоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, АТ “ААА” (кейинги ўринларда матнда
жавобгар ёки банк деб юритилади) ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда учинчи шахс ёки қарздор деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 1 июнда 2020-26-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра банк қарздорга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган ҳар
бири 2500 кв.м.дан иборат бўлган 32 дона қуёш иссиқхоналарининг
етказилишини молиялаштириш учун 2 000 000 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит шартномасида
келишилган тартиб ва муддатларда кредит асосий қарзи ва фоизларини
тўлаб бориши белгиланган.
Кредит шартномасининг 3.1-бандига кўра кредит маблағларидан
фойдаланиш муддати 7 йил, 4.1-бандига кўра эса кредит маблағларидан
фойдаланганлиги учун ҳисобланадиган устама йиллик 9 фоиздан иборатлиги
келишилган.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси
(ҳозирда “ТТТ” АЖ), банк ҳамда қарздор ўртасида 2020 йил 3 июнда 2020/С3323-сонли компенсация тақдим этиш шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартномага кўра Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат
жамғармаси банк ва қарздор ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ ҳисобланадиган фоизли харажатларнинг бир қисмини яъни йиллик
4,5 фоиз қисмини қоплашни ўз зиммасига олган.
Компенсация тақдим этиш шартномасининг 2.3-бандида шартнома амал
қиладиган кредитдан бошқа мақсадларда фойдаланилганида компенсация
тўхтатиб турилиши келишилган.
Мазкур
шартномага
мувофиқ
жамғарма
томонидан
кредит
шартномасига асосан ҳисобланган фоиз суммаларининг 2 964 237 385,67 сўм
қисми қоплаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги ПҚ312-сонли “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 11-бандининг сўнгги
хатбошисига кўра, кредит (лизинг) маблағларидан кредит (лизинг)
шартномасида
ва/ёки
буюртмада
кўрсатилган
мақсадларда
фойдаланилмаганда, ушбу кредит (лизинг) бўйича тўланган компенсация
маблағлари тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилади. Бунда ушбу
қоида Жамғарма билан аввал тузилган шартномалардан келиб чиқадиган
муносабатларга ҳам татбиқ этилади.
“ТТТ” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда қарздор кредит
маблағларидан мақсадли фойдаланилмаганлиги боис банк компенсация
қилинган маблағларни қайтариши лозимлигини кўрсатиб, жавобгар
ҳисобидан 2 964 237 385,67 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 декабрдаги
ажрими билан ишга “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти низо предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда
биринчи инстанция суди деб юритилади) 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг (кейинги ўринларда матнда кассация инстанцияси деб
юритилади) 2025 йил 23 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар судга тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва
кассация инстанциясининг 2025 йил 23 сентябрдаги қарорини бекор
қилишни, ҳамда янги қарор қабул қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
2
Бунга асос қилиб, компенсация тақдим этиш шартномаси тузилган
вақтда амалда бўлган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 9-бандига мувофиқ, жамғарма
фаолиятининг асосий йўналишлари кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали
иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ дастурлари ва
ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда
иштирок этиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг инновацион
фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига
самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашишдан иборат
эканлигини, компенсация тақдим этиш ҳақидаги шартнома бўйича
компенсация замонавий иссиқхона иншоотларини ташкил этиш тақдим
этилганлигини, бироқ, ушбу мақсад амалга ошмаганлигини, ускуна ва
жиҳозлар тўлиқ олиб кирилмаганлиги ҳамда ўрнатилмаганлигини,
буюртмада қарздор томонидан 135 нафар иш ўрни ташкил этиши
кўрсатилганлигини, лекин ҳеч қандай иш ўрни ташкил этилмаганлигини, бу
эса компенсация тақдим этиш мақсадига зидлигини, банк ва қарздор
ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан 2 000 000 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит маблағлари ҳар бири 2500 кв.м. майдонга эга бўлган
32 дона Хитойда ишлаб чиқарилган қуёш иссиқхоналарини етказиб
берилиши учун ажратилганлигини, кредит шартномасига кўра кредит
маблағлари фақат мақсадли ишлатилиши лозимлигини, қарздор ТЭО (бизнес
режа) параметрларини бажаришга мажбурлигини, ТЭО (бизнес режа)да ҳар
бирининг қиймати 62 500 АҚШ долларидан иборат бўлган 32 дона иссиқхона
комплеклари олиб келиниши назарда тутилганлигини, суд мажлисида банк
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг 1 079 482,88 АҚШ доллари
қийматидаги ускунлар келтирилганлиги ҳақидаги маълумотномаси ҳамда
920 517,22 АҚШ доллари қийматидаги ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ
далолатномани тақдим этганлигини, бироқ кредит шартномасида ва ТЭО
лойиҳасида
ускуна
қийматига
уни
ўрнатиш
харажатлари
киритилмаганлигини, банкнинг мониторинг маълумотномалари кредит
маблағларининг мақсадли ишлатилганлиги юзасидан тўлиқ маълумотларни
қамраб олмаганлигини, 2023 йил 7 июндаги мониторинг маълумотномасида
ускуналар тўлиқ етказиб берилмаганлиги кўрсатиб ўтилганлигини, 2025 йил
22 сентябрда суд томонидан иссиқхоналар кўздан кечирилганида иссиқхона
жиҳозлари қаровсиз ҳолатда қолганлиги аниқланганлигини, суд
қарорларидан келиб чиқса кредит маблағларини етказиб берувчига
ўтказилиши кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш деб баҳо
берилганлигини, бироқ ускуналарнинг етказилган ёки етказилмаганлигидан
қаътий назар иссиқхоналар ишга туширилмаган, иш ўринлари
яратилмаганлиги кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини
тасдиқлашини, биринчи ва кассация инстанциялари ушбу ҳолатларга эътибор
қаратмасдан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри
3
хулосага келганликларини кўрсатиб ўтган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги
шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни
қаноатлантиришни, биринчи ва кассация инстанциялари суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тафтиш
тартибидаги шикоятни асосга эга эмас деб ҳисоблашларини, кредит
маблағлари мақсадли ишлатилганлигини, бироқ қарздор иқтисодий
инқирозга учраб фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида кўргазма бериб, кредит
маблағларидан мақсадли фойдаланганликларини, ускуна ва жиҳозлар олиб
келиб ўрнатилганлигини, бироқ иқтисодий қийинчилик туфайли ишлаб
чиқариш фаолиятини тўхтатганликларини, ҳозир корхона ихтиёрий тугатиш
жараёнида эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳамда кассация инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасининг 2.1-бандида кредит фақат шартноманинг 1.2бандида назарда тутилган мақсадлар учун ишлатилиши шартлиги
белгиланган.
Кредит шартномасининг 1.2-бандида банк томонидан қарздорга
2 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари Хитой давлатида
ишлаб чиқарилган қуёш энергиясида ишловчи ҳар бири 2500 кв.м ўлчамдаги
32 блокдан иборат иссиқхоналарни етказиб берилиши мақсадида ажратилган.
4
Шунингдек, банк томонидан даъвогарга компенсация ажратиш бўйича
берилган буюртманомада ҳам кредитнинг мақсади замонавий иссиқхона
асбоб ускуналарини сотиб олиш деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор ва Хитой давлатида жойлашган “YIWU
W EN R DE
., L D” компанияси билан 2020 йил 26 майда тузилган
YW- IR-003-сонли контрактга асосан чет эл компанияси томонидан
контрактнинг спецификациясида назарда тутилган ҳар бир блокининг
қиймати 62 500 АҚШ долларидан бўлган 32 блок қуёш энергиясида ишловчи
иссиқхона комплексларини етказиб бериши лозим бўлган.
Контрактнинг 3.1-бандида тўловлар 50% қисми олдиндан, 40% қисми
юкни жўнатишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантириш берилганидан сўнг 15 кун
муддат ичида, қолган 10% қисми ускуна ва жиҳозлар ўрнатилганлиги ҳақида
далолатнома расмийлаштирилганидан сўнг амалга оширилиши келишилган.
Кредит шартномасига асосан қарздорга ажратилган 2 000 000 АҚШ
доллари миқдоридаги маблағларнинг дастлаб 50% 1 000 000 АҚШ доллари
қисми 2020 йил 5 июнда, 40% 800 000 АҚШ доллари қисми 2020 йил
24 июлда, қолган 10% 200 000 АҚШ долларидан 168 750 АҚШ доллари
қисми 2022 йил 23 декабрда чет давлатда жойлашган етказиб берувчи
ҳисобига ўтказилган.
Чет эл етказиб берувчиси томонидан ўтказилган маблағларнинг
1 079 482,88 АҚШ доллар қисми иссиқхона ускуна ва жиҳозларини етказиб
бериш, 920 517,12 АҚШ доллари қисми эса иссиқхона комплексини монтаж
қилиш, ишга тушириш билан боғлиқ хизматларни (2024 йил 5 январдаги
2-сонли инвойсга асосан) кўрсатиш орқали қопланган.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2025 йил 30 октябрда
берилган 7-879147/25-сонли маълумотномада “ВВВ” МЧЖнинг 2020 йил 26
майда тузилган YW- IR-003-сонли контракт бўйича дебитор қарздорлиги
мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Шуннингдек, иш ҳужжатларидаги Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси Мирзаобод туман филиалининг 2025 йил 11 февралдаги
2/129-сонли маълумотномасида, “ВВВ” МЧЖга тегишли бўлган Мирзаобод
тумани, Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхона комплексининг
кадастр паспорти шакллантирилганлиги ва 00000 давлат реестридан кўчирма
билан давлат рўйхатига олинганлиги, бугунги кунда ушбу иссиқхона
комплексининг мавжуд 32 та иссиқхонанинг ҳар бири ер майдони
2496,0 кв.мдан иборат бўлиб, умумий қурилиш ости майдони 79872 кв.м.ни
ташкил этиши кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, банк томонидан кредит маблағларидан
мақсадли ишлатилиши юзасидан 2020 йил 9 ноябрда, 2022 йил 5 октябрда,
2023 йил 7 июнда ўтказилган мониторинг юзасидан тузилган
маълумотномаларда лойиҳа манзилида 30 та блок иссиқхона қурилиб,
шундан 20 та блокда булғор қалампирлари етиштириб келинаётганлиги қайд
этилган.
5
Бундан кўринадики, қарздор кредит маблағлари ҳисобига иссиқхона
комплеклари олиб келиниб ва ўрнатилиб, кредит маблағларидан кредит
шартномасида назарда тутилган мақсадларда фойдаланилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида тўғри хулосага келган, кассация инстанцияси эса биринчи инстанция
суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни
муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, тафтиш тартибидаги шикоятда компенсация тақдим этиш
ҳақидаги
шартнома
бўйича
компенсация
замонавий
иссиқхона
иншоотларини ташкил этиш тақдим этилганлиги, бироқ, ушбу мақсад амалга
ошмаганлиги, ускуна ва жиҳозлар тўлиқ олиб кирилмаганлиги ҳамда
ўрнатилмаганлиги, буюртмада қарздор томонидан 135 нафар иш ўрни
ташкил этиши кўрсатилганлиги, лекин ҳеч қандай иш ўрни ташкил
этилмаганлиги, бу эса компенсация тақдим этиш мақсадига зидлиги, банк ва
қарздор ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан 2 000 000 АҚШ
доллари миқдоридаги кредит маблағлари ҳар бири 2500 кв.м. майдонга эга
бўлган 32 дона Хитойда ишлаб чиқарилган қуёш иссиқхоналарини етказиб
берилиши учун ажратилганлиги, кредит шартномасига кўра кредит
маблағлари фақат мақсадли ишлатилиши лозимлиги, қарздор ТЭО (бизнес
режа) параметрларини бажаришга мажбурлиги, ТЭО (бизнес режа)да ҳар
бирининг қиймати 62 500 АҚШ долларидан иборат бўлган 32 дона иссиқхона
комплеклари олиб келиниши назарда тутилганлиги, суд мажлисида банк
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг 1 079 482,88 АҚШ доллари
қийматидаги ускунлар келтирилганлиги ҳақидаги маълумотномаси ҳамда
920 517,22 АҚШ доллари қийматидаги ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ
далолатномани тақдим этганлиги, бироқ кредит шартномасида ва ТЭО
лойиҳасида ускуна қийматига уни ўрнатиш харажатлари киритилмаганлиги,
банкнинг мониторинг маълумотномалари кредит маблағларининг мақсадли
ишлатилганлиги юзасидан тўлиқ маълумотларни қамраб олмаганлиги,
2023 йил 7 июндаги мониторинг маълумотномасида ускуналар тўлиқ етказиб
берилмаганлиги
кўрсатиб
ўтилганлиги,
иссиқхоналар
ишга
туширилмаганлиги ва иш ўринлари яратилмаганлиги кредит маблағларидан
мақсадсиз фойдаланилганлигини тасдиқлаши ҳақида важлар келтирилган.
Гарчи, иссиқхона жиҳозлари тўлиқ олиб кирилмаганлиги важ
келтирилган бўлсада, бироқ юқорида қайд этилган ҳужжатларга кўра
2 000 000
АҚШ
доллари
миқдоридаги
кредит
маблағларининг
1 079 482,88 АҚШ доллар қисми иссиқхона ускуна ва жиҳозлар ва
920 517,12 АҚШ доллари қисми иссиқхона комплексини монтаж қилиш,
ишга тушириш билан боғлиқ хизматларни (2024 йил 5 январдаги 2-сонли
инвойсга асосан) кўрсатиш орқали қопланган.
6
Даъвогар қарздор томонидан иссиқхона комплекслари олиб келинган
тақдирда ҳам лойиҳа ишга туширилмаганлиги ва 135 нафар иш ўрни
яратилмаганлиги ҳолати қарздор томонидан бизнес режа параметрлари лозим
даражада бажарилмаганлигини тасдиқласада, лекин бу ҳолат кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини англатмайди.
Шунингдек, лойиҳани техник иқтисодий асосларида (ТЭО) лойиҳанинг
қиймати ва ундаги иштирокчилар улушлари жадвал кўринишида
келтирилган бўлиб, унда иссиқхона комплекслари бино ва иншоотлар
сифатида тавсифланган.
Бундан ташқари, импорт контрактининг 3.1-бандида ҳам якуний
тўловлар ускуна ва жиҳозлар ўрнатилганидан сўнг амалга оширилиши
назарда тутилган.
Бу эса контрактда келишилган қиймат нафақат иссиқхона
комплексларини етказиб беришни балки, уларни ўрнатиш билан боғлиқ
хизматларни ҳам ўз ичига олишини тасдиқлайди.
Қолаверса, айнан ушбу кредит маблағлариинг мақсадли ишлатилиши
юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан 2024 йил 3 декабрда
“ВВВ” МЧЖ ва АТ «ААА» Гулистон шаҳар банк хизматлари маркази
мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
кодексининг
167-моддаси 3-қисми “а”-банди ва 209-моддаси 2-қисми “а”-банди билан
қўзғатилган жиноят иши тергов органининг 2025 йил 4 июндаги қарори
билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг
83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри
бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар
бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, судлов ҳайъати тафтиш тартибида берилган шикоятни
қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, даъвогар
ҳисобидан суднинг депозит ҳисоб варағига ишни видеоконференция алоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни,
почта харажати олдиндан тўланганлигини, даъвогар Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат
божи тўловидан озод эканлигиин инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
7
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
“ТТТ” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибида берган шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал
қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 23 сентябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ТТТ” акциядорлик жамияти ҳисобидан суднинг депозит ҳисоб варағига
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
И.Матмуратов
Н.Сангиров
8