Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7257 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый K it l B z ri
Source ID fa6e191a-008d-4cee-82bf-7fe80f8a2c94 Claim ID PDF Hash fb4061327f3c18bb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
бандини биринчи хатбошида ФКнинг 539-моддаси бандини биринчи хатбошида ФК 539 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
Бунда ФКнинг 114-моддаси Бунда ФК 114 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
ижарага олувчи ФКнинг 331-моддаси ижарага олувчи ФК 331 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7257-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Муқумова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Ҳ.Турсуновнинг раислигида, судьялар Л.Абдуллаев, Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, жавобгардан вакил – Ш.Абураҳмонов (2025 йил 23 сентябрдаги 01/23-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “K it l B z ri” МЧЖ ҳисобидан 399,98 сўм ижара тўлови, 2 296 833,52 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 7 апрелдаги 504991/123-23-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгар зиммасига беш кун ичида Қарши шаҳар, “Хонтепа” МФЙ, Хонтепа кўчаси, 52-уйда жойлашган майдони 60 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар 22-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “K it l B z ri” МЧЖ ҳисобидан 399,98 сўм ижара тўлови, 2 296 833,52 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 7 апрелдаги 504991/123-23-сонли шартномани бекор қилиш, жавобгар зиммасига беш кун ичида Қарши шаҳар, “Хонтепа” МФЙ, Хонтепа кўчаси, 52-уйда жойлашган майдони 60 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар 22-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан бошлаб беш кун ичида Қарши шаҳар, “Хонтепа” МФЙ, Хонтепа кўчаси, 52-уйда жойлашган майдони 60 кв.м. бўлган ижара объектини Қарши шаҳар 22-умумий ўрта таълим мактабига топшириш мажбурияти юклатилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37.500 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, жавобгар апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризани кўришда даъвогар томонидан низони судга қадар ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ҳолатига эътибор қаратилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга даъво аризасининг нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар юборилмаганлиги, даъвогар вакилининг шартнома ва қўшимча келишув электрон дастур орқали солиқ органидан рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида билдирган фикри инобатга олинмасдан, Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармасидан маълумотнома талаб қилиб олинганлиги, суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли ҳақиқий эмаслиги тўғрисида тўхтамга келиб, даъвогарнинг даъво аризасида сўралган талаблардан четга чиқиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида қонунга зид қарор қабул қилганлиги, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ижарага берувчининг зиммасида эканлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, апелляция шикоятида баён этилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда ИПКнинг деб қайд этилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштироки-сиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги матнда ФКнинг деб қайд этилади) 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 07 апрелдаги 504991/123-23-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси (бундан буён матнда ижара шартномаси деб юритилади) тузилган. Тарафлар ва балансда сақловчи “22-умумий ўрта таълим мактаби” ДМ техникуми ўртасида 13.05.2023 йилда 100124177523-сонли қўшимча келишув (бундан буён матнда қўшимча келишув деб юритилади) тузилган. Ижара шартномаси 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ, “Ижарага берувчи” (даъвогар) “Ижарага олувчига” (жавобгарга) вақтинча фойдаланиши учун Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги Қарши шаҳри, Хонтепа МФЙ, Хонтепа кўчаси, 52-уйда жойлашган, ижарага олинган майдони 60 кв.метр бўлган қисмини ижарага бериш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объекти жавобгарга топширилган. Ижара шартномасининг 7.1-бандига кўра, “Ижарага олувчи” (жавобгар) объектдан фойдалангани учун “Ижарага берувчи”га шартноманинг қўшимча келишуви 2-иловасида белгиланадиган муддатлар ва миқдорларда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида ижара “Объект”ни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, мазкур далолатнома асосида ижара объекти жавобгарга топширилган бўлса-да, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган 100124177523-сонли келишувнинг иловасида қайд этилган жадвал асосида тўловларни амалга оширилмаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. ФК 111-моддасининг биринчи қисмида ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ёки амал қилиш муддати кейинги йилга узайтирилган шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кучга кириши, 2.3-бандида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш “Ижарага берувчи” томонидан иловаларини тасдиқлаш ҳақидаги қўшимча келишув имзоланган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилиши, 2.4-бандида бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги унинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлиши, шунингдек қўшимча келишувнинг 2.2-бандида қўшимча шартнома (келишув) “ nlin -ij r .uz” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб тузилган деб ҳисобланиши, 2.3-бандида “қўшимча шартнома (келишув)” асосий шартноманинг ажралмас – таркибий қисми ҳисобланади ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди (асосий шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмай қолган ҳоллар бундан мустасно), 2.4-бандида мажбуриятни бажармагани туфайли асосий шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмай қолган бўлса, “Ижарага олувчи” қўшимча шартнома (келишув)ни асосий шартнома билан бирга беш иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказиши қайд этилган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабларига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2025 йил 27 августдаги 02-11/7860-сонли хатининг тўртинчи хатбошида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва “K it l B z ri” МЧЖ ўртасида тузилган 2023 йил 7 апрелдаги 504991/123-23-сонли ижара шартномаси, 2024 йил 13 майда 100124177523сонли қўшимча келишув Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 4-бандини биринчи хатбошида ФКнинг 539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса муддатидан қатъий назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан келиб чиқиб, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб қилиб олишлари кераклиги, тўртинчи хатбошида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабларига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиши, шунингдек 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланиши тўғрисида тушунтиришлар берилган. “ mk r b nk” АТБ томонидан тақдим этилган 2025 йил 31 январдаги 4-сонли тўлов топшириқномасига кўра жавобгар томонидан 3 400 000 сўм миқдордаги ижара тўловлари даъво ариза судга (2025 йил 25 июлда 7354-рақам билан) кирим қилингунга қадар тўланган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди жавобгар томонидан ижара тўловлари судга даъво киритилгунга қадар тўлаганлигини инобатга олиниб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандида “Ижарага олувчи” ижара тўловини муддатида ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. Шу сабабли даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 2 296 833,52 сўм миқдорда пеня ундириб беришни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 7 апрелда 504991/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 31-бандида шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмаслиги инобатга олиниб, даъво талабининг пеня ундирув ва тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш қисмларини қаноатлантиришни рад этилиши тўғрисида асосли хулосаларга келинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 7-бандини учинчи хатбошида агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи ФКнинг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказиш талабларига риоя қилинмаганлиги, бу ҳолат тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги, бундай ҳолатда тарафлар шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабининг жавобгар зиммасига ижара объектини балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклаш қисмини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган важлари асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини қисман қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 278-моддасининг биринчи қисми, биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ушбу модданинг учинчи қисмида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми ўнинчи бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари – ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни, иш апелляция инстанцияси судида кўрилганлиги учун суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундиришни, ушбу ҳақида ижро варақаси беришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “K it l B z ri” МЧЖнинг апелляция тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилояти ҳудудий бошқармасини давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин. “K it l B z ri” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ҳ.Турсунов судлов ҳайъати Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов