Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3405 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый VOBKENT TO RQ XIZ T
Source ID 91e8fe36-a17c-4614-bef9-8e6dcffacf05 Claim ID PDF Hash dd758a28322ddf14... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 87 code_article
аролик кодекси 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3405-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пешку тумани 2025 йил 06 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди, судья У.Жумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар - “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан 42 231 657 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Пешку туман прокурори ёрдамчиси Д.Амонов, даъвогар вакиллари Р.Ақиев, М.Рахмонов, жавобгар вакили З.Ҳайдаровларнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан 42 231 657 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган Пешку туман прокурори ёрдамчи даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, Вобкент туман прокуратурасининг талабномасига асосан “Ўзагроинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда, Вобкент тумани “Ал Бухорий” МФЙ ҳудудида жойлашган, “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидаги қишлоқ хўжалиги харитасидаги 991-сонли дала контурдаги суғориладиган ер майдонидан, 65 балл бонитетга эга бўлган 0.05 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилганлиги натижасида суғориладиган экин ер майдонлари қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси тўртинчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни барча ҳолларда барча шахслар томонидан қопланади, бундан жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари мустасно. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 50-бандида ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланиши, 51-бандида эса ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ИПК 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФК 985-моддаси биринчи қисми тўртинчи бандига кўра, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилиниши белгиланган. “Ўзагроинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимининг хулосасига кўра, “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамияти томонидан Вобкент тумани “Ал Бухорий” МФЙ ҳудудида жойлашган, 991-дала контуридан 65 балл бонитетга эга бўлган суғориладиган ердан ноқонуний равишда жами 0,05 гектар ернинг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилганлиги натижасида давлат манфаатларига 42 231 657 сўм зарар етказилганлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан 0.05 гектар ер майдонга барпо этилган қурилиш бугунги кунга қадар бартараф этилмасдан, ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласига қайта киритилмаганлиги сабабли, суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси орқали Республика бюджетига 42 231 657 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 844 633,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3405-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Пешку тумани 2025 йил 06 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди, судья У.Жумаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар - Ўзагроинспекция Бухоро вилоят бошқармасининг жавобгар - “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан 42 231 657 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Пешку туман прокурори ёрдамчиси Д.Амонов, даъвогар вакиллари Р.Ақиев, М.Рахмонов, жавобгар вакили З.Ҳайдаровларнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят бошқармаси орқали Республика бюджетига 42 231 657 сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 844 633,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши мумкин. Судья У.Жумаев СУД МАЖЛИСИ 2025 йил 6 ноябрь Пешку тумани БАЁННОМАСИ 4-2005-2501/3405-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Ўзагроинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси жавобгар “VOBKENT TO RQ XIZ T” масъулияти чекланган жамияти киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: Пешку туман прокурори ёрдамчиси Д.Амонов, даъвогар вакиллари Р.Ақиев, М.Рахмонов, жавобгар вакили З.Ҳайдаров иштирок этмоқда. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг розилиги билан иш ўзбек тилида юритилишини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимоснома бўлди. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни даъвогар вакилига берди. -ҳурматли суд, аризада келтирилган важларни қувватлаб ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи сўзни жавобгар вакилига берди. -ҳурматли суд, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз, даъо муддати ўтгангини билдираман, ушбу қурилиш ишлари 2019 йилда амалга оширилган, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик этувчи сўзни Пешку туман прокурори ёрдамчисига берди. -ҳурматли суд, даъво аризасини қаноатлантиришингизни сўрайман. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилидан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар вакилига берди. Даъво аризасини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи музокара сўзини жавобгар вакилига берди. Аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрайман. Пешку туман прокурори ёрдамчисига берди. Даъво аризасини қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорини хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби М.Акрамов