Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2401/4100 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Келажак бунёдкори файз Ответчик / Подсудимый
Source ID b30b68fe-3002-4467-8563-eb1312b83c89 Claim ID PDF Hash d54fdaef99284718... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 666-моддаси аролик кодекси 666 code_article
Ушбу кодекснинг 673-моддаси Ушбу кодекс 673 code_article
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2401/4100-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қурбонов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар раҳбари Б.Ташев (шахсий маълумотнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 150.547.000 сўм асосий қарз ва 18.750.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Қарши шаҳридаги 10-мактаб жалб этилган. Суднинг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома тузмасдан, уни ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар ва учинчи шахслар Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Қарши шаҳридаги 10-мактаб белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 22 декабрда 63-пудрат шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра, пудратчи (даъвогар) шартномага ва лойиха смета ҳужжатларига асосан Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими қарашли 10-мактаб биносини 150.547.000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари ишларни бажариши буюртмачи (жавобгар) эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олишини белгиланган. 3 Даъвогар томонидан 150.547.000 сўм миқдорида ишлар бажарилган бўлиб, ушбу ишлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган бажарилган ишларни қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар билан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни амалга оширмаган. Тарафлар ўртасида шартномалар бўйича жами 150.547.000 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб палата даъвогар манфаатида судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. “Ипотека банк” АТИБ Қақшдарё вилоят филиали мутахассиси Б.Маматов томонинидан 2024 йил 10 сентябрда ўтказилган назорат ўлчовида “Келажак бунёдкори” МЧЖ томонидан 1.860.411 сўм миқдорида бажарилган иш ҳажмига нисбатан ортиқча ҳисоблаб олинганлиги холатлари аниқланган ва тарафлар ўртасида далолатнома расмийташтирилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабини асосий қарз ундириш талабини қисман 148.686.589 сўмга қаноатлантиришни қолган 1.860.411 сўмини рад этишни лозим топган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, тарафлар давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тендер ўтказилмасдан, шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб ишлар бажарилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддасига кўра бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. 4 Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан ишлар бажарилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва 5 бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан 6 баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19, 46, 49, 56-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. 7 Даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖ томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 3.010.940 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига даъво аризаси учун тўланмай қолган 375.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖдан Республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1.692.970 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Келажак бунёдкори файз” МЧЖдан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига кассация шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2024 йил 24 октябрда ва 2024 йил 25 октябрда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қарши туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Судьялар М.Астанов О.Қурбонов Д.Рахимов