← Назад
Решение #2851002 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8805-сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 06 ноябрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг котиблигида, даъвогар – АААААнинг,
жавобгар – “ВВВВ” МЧЖ ҚКга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланган фоиз
978.597.213,48 сўм ва 1.148.521.767,14 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили – ХХХХХ,
жавобгар вакили – ЖЖЖЖЖларнинг иштирокида, Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар – ААААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар - “ВВВВ” МЧЖ ҚКга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланган фоиз
978.597.213,48 сўм ва 1.148.521.767,14 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли,
даъвони рад этишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Поп тумани, “Анҳор” МФЙ ҳудудида
жойлашган “Поп автосарой бино иншоатлари”ни электрон-аукцион
натижалари тўғрисидаги D 1115082-сонли баённомага асосан “ВВВВ” МЧЖ
ХКга 9.313.355.040,57 сўмга сотилган бўлиб, томонлар ўртасида 06.05.2024
йилдаги №08/01-743940а - сонли олди сотди шартнома тузилган.
Шартноманинг 3.1 - бандига кўра, харидор объект учун сотиб олиш
тўловларини мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1 ой муддатда
3.259.674.264,20 сўм миқдорида дастлабки сотиб олиш тўловларини амалга
ошириши ва қолган 6.053.680.776,37 сўмни 06.05.2027 йилга қадар жадвалда
тақсимланган сумма асосида тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловга амалга оширилмаган.
Кейинчалик, 06.05.2024 йилда №08/01-743940а – сонли олди сотди
шартномасига 24.06.2025 йилда №8 - сонли қўшимча келишув тузилган.
Қўшимча келишувнинг 7-бандида, харидор томонидан олди сотди
шартномасининг 2025 йилнинг 23 июнь кунига қадар шартноманинг
3.4 - бандида белгиланган графикка мувофиқ вужудга келган Ўзбекистон
1
Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланган
фоиз 978.597.213,48 сўм ва 1.148.521.767,14 сўм пеняни 2025 йилнинг
1 августга қадар тўланишига тарафлар келишган.
Жавобгар томонидан қўшимча келишувдаги жадвал асосида
2025 йилнинг июль ва августь ойи учун 1.906.000.000 сўм жорий тўлов
амалга оширилган.
Бироқ, қўшимча келишув имзолангунга қадар асосий олди сотди
шартнома бўйича юзага келган қарздорлик бўйича тўловга амалга
оширилмаган.
Натижада тарафлар ўртасида 06.05.2024 йилдаги №08/01-743940а сонли олди сотди шартнома шартлари бўйича қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб
мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар
оқибатсиз қолдирилган.
Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал
қилиш чоралари кўрилган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да,
жавобгар томонидан тегишли тўловларлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Даъво талабида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий
ставкаси миқдорида ҳисобланган фоиз 978.597.213,48 сўм ва
1.148.521.767,14 сўм пеня ундириш сўралган.
Суд талаби доирасида иш кўришни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодексининг
8
ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган.
06.05.2024 йилдаги №08/01-743940а - сонли олди сотди
шартномасининг 3.4-бандида, агар харидор томонидан шартнома кучга
кирган кундан бошлаб, 1 ой муддатда сотиб олиш тўловларининг камида
35% миқдоридаги дастлабки тўлов амалга оширилмаган тақдирда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида
йиллик фоиз ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жами 12 ой учун жами 978.597.213,48 сўм устама
фоиз ҳисобланган.
Устама фоиз ҳисоб китобига тарафларда эътирозлар мавжуд эмас.
ФКнинг 333 - моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
2
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 11-бандида, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг
бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд
фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос
ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини)
камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли
эканлиги, 12-бандида эса судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг
333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботлаб бера олмади.
Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмаганлиги
ҳолатидан келиб чиқиш лозим.
Шу боис даъво талабининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкнинг асосий ставкаси миқдорида ҳисобланган фоиз ундириш қисмини
қисман 48.929.860 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъво талабининг 1.148.521.767,14 сўм пеня ундириш қисми билан
қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномада мажбуриятларни лозим
даражада бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
ФК 261-моддасининг биринчи - иккинчи қисмларига мувофиқ
неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
3
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
ФКнинг 335 - моддасига мувофиқ агар кредитор қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз
беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
Даъвогар томонидан дастлабки шартномага кейинчалик, кўшимча
келишув тузиш йўли орқали жавобгарнинг мажбуриятини бажариш
муддатини узайтиришга йўл қўйиб берганлиги, шартнома шартлари очиқдан
очиқ бажарилмаганлиги ҳолатида шартномани бекор қилиш чораларини ўз
вақтида бажарилиш чораларини кўрганмалиги натижасида ўзига нисбатан
зарар миқдорининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, даъво
талабини пеня ундириш қисмини тўлиқ рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси, 7 - қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб,
2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида
ундирилиши назарда тутилган.
Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
4
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68, 118, 176,
179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖ ҚК ҳисобидан, даъвогар – ААААА
фойдасига 48.929.860 сўм ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖ ҚК ҳисобидан Республика бюджетига
44.542.380 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти
(протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Д.Соатов
5