← Назад
Решение #2851010 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 478 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4807-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 06 ноябр
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси
Н.Рашидов котиблигида, даъвогар вакили – Н.Ражабов (ишончнома асосида) иштирокида
(жавобгар вакили иштирок этмади) даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик
жамиятининг жавобгар – “Амир Фахри Бахшилло” масъулияти чекланган жамиятидан
114054000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Амир Фахри Бахшилло” масъулияти чекланган
жамиятидан 114054000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, 2025 йил 17 апрелда
“Ўзэнергоназорат” Бухоро вилоят бошқармаси томонидан жамиятга қарашли ишлаб
чиқариш объектида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, газ ҳисоблагич
ишламаганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилганлигини ва норматив асосида
76036 м.куб газ сарфи учун 114054000 сўм зарар ҳисобланганлигини, бу тўғрисида электрон
ҳисобварақ фактура ҳам юборилганлигини, зарарни тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома
эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзэнергоназорат” Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 17 апрелдаги 18-2-20-31/86-сонли буйруғига
асосан жавобгар – “Амир Фахри Бахшилло” масъулияти чекланган жамиятида ёқилғиэнергетика ресурсларини истеъмол қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида талабларга риоя
этилиши юзасидан текширув ўтказилиб, текширувда жамиятга тегишшли бўлгган
иссиқхонада ўрнатилган ГҲУнавбатдан ташқари экспертиза ўтказиш учун ечиб оолинган
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Газдан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ 76036 м.куб газ
сарфи ва шунга мувофиқ 114054000 сўм зарар ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 477-моддаси биринчи қисмида
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддаси иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу
параграф қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддаси биринчи қисмида
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган
фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 31 майдаги
319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг
(кейинги ўринда матнда “Қоидалар” деб юритилади) 130-бандида истеъмолчиларнинг
айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолга келиши (тўхтаб қолиши) ҳолатлари
вужудга келганда, истеъмолчи жавобгарликка тортилмайди, бироқ газ ҳажмининг амалдаги
сарфи бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши, 135-банди иккинчи хатбошисида
истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолатга келганлиги
аниқланганда (тўхтаб қолганда) — ТГНҲАТда сўнгги маълумот мавжуд бўлган кундан,
ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса газ таъминоти ташкилотининг ваколатли
ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган давр учун охирги газ сарфи ҳисоботи
кўрсаткичларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан газ сарфи учун ҳисобланган зарар текшириш
ҳужжатлари ва далолатномаси билан, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини
топади ва 114054000 сўм зарарни ундириш лозим.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб
топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 468, 477, 478, 985моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
180- моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига жавобгар – "Амир Фахри Бахшилло"
масъулияти чекланган жамиятидан 114054000 сўм зарар ва олдиндан тўланган 41200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “Амир Фахри Бахшилло” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетига 2281080 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция (кассация) тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров