← Назад
Решение #2851025 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар вакили *******нинг
иштирокида, ******нинг даъвогар ****** манфаатида, жавобгар ******дан
****** сўм асосий кредит қарзи, ****** сўм кредит фоизи, ****** сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнда – ***** деб юритилади) ****** (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм асосий кредит қарзи,
****** сўм кредит фоизи, ****** сўм пеня ундиришни сўраган.
***** ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 128, 129,
170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган
талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан муддати ўтган асосий ва
кредит фоизи, пеня суммаси тўланмаганлигини тўғрисида маълумот тақдим
қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ****** ва
****** ўртасида *******-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан банк қарз олувчига 60 ой муддатга, йиллик 30 фоиз
устама тўлаш шарти билан ******* сўм миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар асосий кредит қарз ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова
қилинадиган қайтариш жадвалга асосан тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан график бўйича тўланиши лозим бўлган
асосий кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзи қайтарилмаган ва натижада
2025 йил 16 сентябрь ҳолатига асосий кредитдан ****** сўм, кредит
фоизидан ****** сўм муддати ўтган қарздорлик ва ҳисобланган пенядан
****** сўм қарз вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан кейин, Палата банк манфаатида судга юқоридаги талаблар
билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман
(бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар белгиланган муддатларда асосий кредит ва кредитга
ҳисобланган фоизларини тўламаганлиги ишдаги далиллар ва судда
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг муддати ўтган
асосий кредит қарз ва кредит фоизи ундириш талабларини асосли деб
ҳисоблаб, уларни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисмлар юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун ****** сўм пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм асосий
кредит қарзи, ****** сўм кредит фоизи, ****** сўм пеня ундиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан Республика
бюджетига 967.566 сўм давлат божи ундиришни ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 127, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига ****** сўм асосий
кредит қарзи, ****** сўм кредит фоизи, ****** сўм пеня ва олдиндан
тўланган ***** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******