← Назад
Решение #2851031 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 798 символов
4-1201-2501/13558-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 06 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Ф.Б (03.09.2025
йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “310183417” МЧЖ ҚК
(СТИР 310183417)нинг жавобгар “310183417” МЧЖ (СТИР 310183417)
ҳисобидан 164 370 000 сўм асосий қарз, 24 655 500 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “310183417” МЧЖ ҚК (даъвогар ёки сотувчи) Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “310183417” МЧЖ (жавобгар ёки сотиб олувчи) ҳисобидан
164 370 000 сўм асосий қарз, 24 655 500 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, бугунги кун ҳолатига жавобгар
25 000 000 сўм тўлов амалга оширганлигини маълум қилиб, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
2
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
15 октябрда тузилган МТГ-148 маҳсулот етказиб бериш шартномаси
(шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи
сотиб олувчига шартномада назарда тутилган “медицинские изделия”
маҳсулотларини етказиб бериш, сотиб олувчи эса қабул қилиш ва ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандида сотиб олувчи етказиб берилган
маҳсулотларнинг умумий қийматидан келиб чиқиб 30%, 50%, 100% пул
ўтказиш йўли билан ҳисобварақ-фактурага асосан 30 кун муддат ичида тўлаб
беради деб белгиланган.
Даъвогар
томонидан
жавобгарга
жами
164 37 000 сўмлик
дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлар ва даъвогарнинг даъво аризада келтирилган
важи бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
164 370 000 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш
юзасидан билдирган талаблари жавобгарга томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга
топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
3
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
164 370 000 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Лекин, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун тўловларни
амалга оширмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и
келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ёзма фикрини ёхуд маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 164 370 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган
маълумотнома ва тўлов ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан
2025 йилнинг 21 октябрь куни 20 000 000 сўм ва 2025 йил 07 ноябрь куни
5 000 000 сўм қарздорлик тўлаб берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 164 370 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогар
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
25 000 000 сўм тўлаб берилганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш
талабини 139 370 000 сўм миқдорида қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар асосий қарз тўловлари кечиктирилган учун
асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида 24 655 500 сўм пеня ҳисоблаб,
жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 5.3-бандида сотиб олувчи етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун
сотувчига 0,4% миқдорида, лекин шартнома умумий қийматининг 15% дан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
4
Бироқ, суд 280 кунга ҳисобланган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг
ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги
сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, жавобгар томондан қисман бўлса-да тўловлар
амалга оширилганлигини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни
инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 24 655 500 сўм пеня суммасини
камайтириб, пеняни 9 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига
биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб
чиқилган 3 780 510 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
5
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “310183417” МЧЖ ҚКнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “310183417” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “310183417” МЧЖ
ҚК фойдасига 139 370 000 сўм асосий қарз, 9 000 000 сўм пеня, 3 780 510 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов