Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9204 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қарши нефт базаси масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Одилбек Уралов фермер хўжалиги
Source ID cd3c221d-495c-4e22-ba42-ab4dd2c6d41c Claim ID PDF Hash a8414f52ee9f82e6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9204 иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 06 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов, даъвогар Қарши нефт базаси масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Одилбек Уралов фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Л.Чориев (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар иштирокисиз) суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши нефт базаси МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Одилбек Уралов фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 8 267 080 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Мазкур даъво ариза суднинг ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши нефт базаси МЧЖ Сотувчи (даъвогар) ва Одилбек Уралов фермер хўжалиги Истеъмолчи (жавобгар) ўртасида 2025 йил 3 январда Ф-3721 нефт маҳсулотини тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида Сотувчи Истеъмолчининг буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш, Истеъмолчи эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар томонидан маҳсулотлар етказиб берилган бўлса-да, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармай етказилган маҳсулот учун тўловларни амалга оширмаган. Даъвогарнинг қарздорликни баратараф қилиш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, Сотувчи ва Истеъмолчи ушбу шартноманинг шартларини бажармаганлиги ва бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига келишилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактура ва тарқатиш ведомостларига кўра, жавобгар томонидан нефт маҳсулотлари қабул қилиб олинган. Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарга нефт маҳсулотлари етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан 8 267 080 сўмлик тўлов амалга оширилмаган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 267 080 сўм асосий қарз, ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Одилбек Уралов фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар Қарши нефт базаси масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 267 080 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта ҳаражати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддатда ушбу суд орқали шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов