← Назад
Решение #2851039 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/2978-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 6 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар кенгаши
даъвогар “Turdi v S lim” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Sult n t gr u ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 207 414 000 сўм асосий қарз ва 101 632
860 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили
Н.Норматов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “Turdi v S lim” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 207 414 000 сўм
асосий қарз ва 101 632 860 сўм пеня ундиришни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўраган.
Дастлабки ҳамда бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
даъво талабларига эътироз билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
кенгаш ҳамда фермер хўжалиги вакиллари иштирок этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни кенгаш ҳамда фермер
хўжалиги вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи
қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта
хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 27 сентябрда 7153348-сонли
фъючерс шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади).
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб
олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 27 сентябрь
кунидаги 20240927-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар
учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб
бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан
маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга
ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги
680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи
маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган
қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб
рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб
олувчи”га 7153348-сонли шартнома бўйича 92 170 кг пахта топшириш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2025 йил
21 апрелдаги 3-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 30 000 кг (ҚҚС
билан) 210 420 000 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон
ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган.
Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1класс 6 262 сўм кўрсатилган.
Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар
амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 207 414 000 сўм уруғлик устама ҳаққини
ундириш тўғрисидаги талаби билан келишмади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2
январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-
тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик
пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом
(кейинги ўринларда Низом деб юритилади)нинг 14- бандига кўра, уруғлик пахта хом
ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хом
ашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
(O’zDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда,
пахта хом ашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100
фоиз, I авлод (R1) учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25
фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
Шунингдек, Низомнинг 16-бандига кўра, устамалар етиштирилган уруғлик
пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисобкитоб амалга оширилади:
Иккинчи босқичда уруғлик чигит экалгандан сўнг (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоиз пахтатўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг
таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилиши
белгиланган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво талабида уруғлик чигитни сотилганлигини
асослантирмаган ва суд муҳокамаси давомида ҳам уруғлик чигитни сотилганлигини
исботловчи далил тақдим этмади.
Ваҳолангки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги қайд этилган.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим.
Шу боис суд даъвогарнинг 207 414 000 сўм уруғлик устама ҳаққини ундириш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан даъво талабида 101 632 860 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида, “Сотиб олувчи”
қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда
тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси
қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни “Сотувчи”га
тўлаб бериши белгиланган.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар
бўйича 207 414 000 сўм асосий қарз қопланмаганлиги боис 101 632 860 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бироқ,
даъво
аризаси
асоссиз
бўлганлиги
сабабли,
унга
ҳисобланган пеняни ундириш ҳам асоссиз ҳисобланади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган
қўшимча келишув даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган.
Келишув битими суд томонидан бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилмаган. Ўз навбатида даъвогар ушбу келишув битими бўйича мустақил тарзда
жавобгарга нисбатан даъволашиш ҳуқуқига эга. Даъво аризаси бўйича даъвогарнинг
ҳақдорлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган счёт-фактуралар билан ҳам ўз
тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан
олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари
ва
томорқа
ер
эгаларидан
давлат
божи
ундирилмайди
деб
кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, даъво рад этилганлиги сабабли давлат
божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар - “Turdi v S lim”
фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб,
дастлабки даъво аризасини кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов