Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5684 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID af53ee85-339a-4fec-8122-bc00f2135e90 Claim ID PDF Hash ed33766b49853d22... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 561 символов
4-1202-2501/5684-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 11 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан 9 090 950 сўм қарздорликни ундириш хақидаги иқтисодий ишни, жавобгар вакили А.Рустамов (2025 йил 31 октябрдаги 211сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (кейинги ўринда жавобгар)дан 9 090 950 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.Бироқ даъвогар судга илтимоснома киритиб, қарздорлик бартараф этилганилигини, судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида даъвогар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда жавобгар вакили судга даъво аризаси киритиганидан кейин, қарздорлик 05.11.2025 йилда тўлиқ тўланганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор қарздорлик бартарф этилганлиги учун даъвони рад қилишни сўради. Суд, ишда қатнашувчи жавобгар тушунтиришларини эшитиб, улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2025 йил 22 январь куни 1231020098-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчилар ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларида кўринишича, 9 090 950 сўмлик табиий газ истеъмол қилинганлиги бўйича жавобгарга юборилган электрон счёт-фактура жавобгар томонидан тўлиқ тасдиқланган ва эътироз билан қайтарилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.14-бандида газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмаслиги қайд этилган. Истеъмол қилинган табиий газниг суд қарори билан ундирилмаган қисми 9 090 950 сўмлик табиий олинганлиги истеъмол қилинган табиий газ учун электрон счёт-фактуралар жавобгарга юборилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин, 2025 йил 05 ноябрь куни қарздорлик 9 090 950 сўм тўлиқ тўлаб берилган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 9 090 950 сўм етказиб берилган табиий газ ҳақи тўлиқ тўланганлиги даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талаби қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 412 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдинадан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 333, 468, 478-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 127-129, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан 9 090 950 сўм қарздорликни ундириш хақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар - Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Курбанов