Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4126 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d7ebdd47-376a-4f9f-bdc2-7675307ab847 Claim ID PDF Hash 837e83bbc2b82d01... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 108-моддаси Ушбу Кодекс 108 code_article
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4126-сонли иш АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Касби тумани 2025 йил 6 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг қарздор “X d r v S nj r” фермер хўжалигини умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги иш доирасида ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодйи судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагилар аниқланди: Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, қарздор “X d r v S nj r” фермер хўжалигини умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхасини тарафлар белгиланган тартибда олган бўлсада, вакил иштирокини таъминланмади ёки ишни ўзининг иштирокиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Чунки, иш хужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2025 йил 6 ноябрь куни соат 14:10 да Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиш учун тайинланган ҳамда қарздор “X d r v S nj r” фермер хўжалигининг муваққат бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси тайинланган. Суднинг ажрими тарафларга гибрит почта тизими орқали юборилган ва Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00да етказилган. Шунингдек, мазкур ажрим гибрит почта тизими орқали юборилганлиги ҳақида қарздор “X d r v S nj r” фермер хўжалигига 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00 да етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Бироқ, мазкур иш юзасидан аризачи ҳамда қарздор вакиллари ҳабардор бўлган бўлса-да, ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида судга маълум қилинмаган. Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Бугунги суд мажлисига аризачи вакили, муваққат бошқарувчи ҳамда қарздор вакиллари келмади ва иш хужжатларида аризачи ҳамда қарздор вакили ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 5-моддаси 2-бандида даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримдан давлат божи ундирилиши қайд этилган. Шу боис, суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаган ҳолда аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг киритган аризасини кўрмасдан қолдиришни, аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 1 236 000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан Республика бюджети ҳисобига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Аризачи томонидан олдиндан тўланган почта харажати аризачи зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Усманов