Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2504/6804 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый QUM EX INVES
Source ID 7f028eb6-bb97-4df6-bbc7-cf0a20775b0f Claim ID PDF Hash ea9ea760c687bd15... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 535-моддаси ФК 535 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2504/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани ****5йил6 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьясиТ.****нинграислигида, судья ёрдамчисиИ.Поёновнингкотиблигида, даъвогар“QUMQO’RG’ONPAX A OZALASH”акциядорлик жамиятининг,жавобгар“QUM EX INVES ”масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ****сўмасосийқарз,****сўмпеняниундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишнидаъвогардан **** раҳбари **** (буйруқ асосида) ва вакили Ш.Боймуротов(****5йил6 ноябрдаги74-сонли ишончномаасосида), жавобгар вакили **** (**** йил 20 октябрдаги 11-сонли ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида,Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида, очиқ суд ****, иш ҳужжатлари билан биргакўриб чиқиб, қуйидагиларни ан и қ л а ди: Даъвогар“QUMQO’RG’ONPAX A OZALASH” акциядорлик жамияти (кейинги ўринлардаматнда- даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,жавобгар “QUM EX INVES ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринлардаматндажавобгар деб юритилади)ҳисобидан****сўм асосий қарз,****сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар раҳбари ва унинг вакили даъвони тўлиқ қўллаб-қувватлаб уни қаноатлантиришни сўрадилар. Жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб келишув чораларини кўрмаганлиги, ижарага берилган асосий воситалар яроқсиз ҳолда бўлганлигини, аслида келишув бўйича асосий воситалар ижарага берилиши эмас балки сотилишига келишилганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгарвакилларинингтушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,далилларга баҳо бериб,қуйидагиларга кўра даъвониқисманқаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра,даъвогар важавобгар ўртасида****5йил 3 сентябрда ****-сонлиасосий воситаларниижарага беришшартномаси тузилиб имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандигакўра“Ижарага берувчи” ўзига тегишли бўлганасосий восита ва ускуналарни“Ижарага олувчи”гаЎзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 19 сентябрдаги ****-сон “Пахта **** ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу “Ижара объекти”ни қабул қилиб олишигакелишилган. Шартноманинг 2.1-бандида ижара **** фойдаланилган давр учун бир ойга **** сўмни ташкил этиши белгиланган.2.2-бандида “Ижара объекти” учун ҳисобланган тўловлар ҳар ой учун олдиндан **** фоиз “Ижарага берувчи”нинг **** ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади деб белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига кўра жавобгарга ижара объектини топширган бўлсада, жавобгар томонидан ижара тўловлари ўз **** тўланмаган. Шунга кўра,даъвогартомонидан жавобгаргаюборилган****5йил 29 сентябрдаги1-сонлиҳисоб фактура билан жами****сўмлик ижара хизматлари қабул қилиб олинган. Ижара****тўланмаганлиги сабаблитарафлар ўртасида ****сўм қарздорликвужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ****ги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан,даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг ****-моддасини биринчи қисмига кўра, **** – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни ****, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини **** **** бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг **** **** талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, **** шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг ****-моддасига асосан, **** **** шартларига ва қонунчиликталабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим **** **** керак. ФКнинг ****-моддасига кўра, қарздор айби бўлган **** **** **** ёки лозим **** **** учун, агар қонунҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 2 ФКнинг 535-моддасидамулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига **** эвазига мол-мулкни **** эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш **** олади. Шубоисдан, суд даъвогарнингжавобгардан****сўмасосий қарзни ундиришталабини тўлиқ қаноатлантиришнилозим деб топади. Суд жавобгар вакилининг тарафлар ўртасида мол-мулкни топшириш далолатномаси тузилмаган деган **** биланкелишмайди. Чунки, Ўзбекистон РеспубликасиОлий хўжалик судиПленумининг **** йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ****-сонқарорининг 9-бандидаФК ****-моддасииккинчи қисминингмазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади.Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара **** ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайдидеб тушунтириш берилган. Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида **** лозим **** **** сабабли жавобгардан ****сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида “Ижарага олувчи” шартнома **** ****ёки лозим **** **** **** кечиктирилган ҳар бир кун учун **** **** қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пенянинг миқдори **** **** суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги кераклиги тўғрисида келишилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг **** йил 15 июндаги “**** **** ёки лозим **** **** учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ****”ги ****-сон қарори 4-бандида ФКнинг ****-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз **** тўланмаганлиги ва пеня миқдори тўғри ҳисобланганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топади. Қайд этилган қонун талаблари ва Пленум тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни4**** сўм миқдоридақаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича 3 баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг **** тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг ****-моддасибиринчиқисмига кўра,суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмидаагар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш **** талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд **** камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд **** жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. Юқоридагиларгакўрасуд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига **** сўмасосий қарз,4**** сўм пеня,олдиндан тўланган 412**** почта ****,республика бюджетига****сўм давлат божи ундиришни, давъонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг74,****, ****, ****,****,****,****, ****-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисманқаноатлантирилсин. Жавобгар“QUM EX INVES ” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан даъвогар“QUMQO’RG’ONPAX A OZALASH” акциядорлик жамиятифойдасига****сўм асосий қарз,4**** сўм пеня, 412**** почта ****; Республика бюджетига****сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья **** 4