Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/281 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 42274677-0c45-47a1-99a1-6ef10a3e1fcc Claim ID PDF Hash 09fd800dc7c4402c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/281-сонли иш Қўнғирот тумани ноябрь судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 6 Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, аризачи ХХқарздор ХХга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни тарафлардан аризачи вакили ХХ (2025 йил 18 апрелдаги 35-39565-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ қарзини тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қарздор қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, олдинги ўтказилган суд мажлисларида қарздор вакили аризачининг олдида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларидан қарздорлик йўқлигини, мазкур иш юзасидан аризачига нисбатан Нукус туманлараро маъмурий судига мурожаат қилганлигини маълум қилиб, иш юритишни тўхтатиб туришини сўраган. Суд, аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришдан рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини аризачи зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХ06.03.2018 йилда ташкил этилган бўлиб 587179-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган ва 310573209-сонли СТИР рақами берилган. Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги, Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасининг қарори Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар ва Қанликўл тумани бўлимига ижро этиш учун юборилган. Лекин, Мажбурий ижро бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли, кредиторга ижросиз қайтарилган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган жами солиқ қарздорлиги 2025 йилнинг 18 апрель ҳолатига жами 214.006.323,80 сўмни ташкил этади. Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмаслиги асоси билан, аризачи қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўраб судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида, қарздорнинг Нукус туманлараро маъмурий судида мазмунан кўрилгунига қадар иш юритиш тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, мазкур иқтисодий иш суднинг 2025 йил 30 майдаги ажрими билан 5-2301-2502/305сонлимаъмурий иши Нукус туманлараро маъмурий судида мазмунан кўрилгунига қадар иш юритиш тўхтатилган. Нукус туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 12 июндаги 5-23012502/305-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, қарздор ХХнинг аризасида келтирилган важлари ўз тасдиғини (исботини) топмагани учун ариза қаноатлантириш рад этилган. Мазкур 5-2301-2502/305-сонлииш Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 июлдаги қарорига кўра, Нукус туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг 2025 йил 31 июлдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Ишни суд мажлисида кўриш жараёнида, қарздор ХХ томонидан ХХмансабдор шахсларининг 2025 йил 03 сентябрь кунги 30-75191-сон жавоб хатини беришда ифодаланган ҳатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топишни сўраб Нукус туманларо маъмурий судига такрорий мурожаат қилганлигини маълум қилиб, иқтисодий ишни Нукус туманлараро маъмурий судида мазмунан кўрилгунига қадар иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган. Мазкур иқтисодий иш суднинг 2025 йил 9 сентябрдаги ажрими билан 5-2301-2503/535-сонлимаъмурий иши Нукус туманлараро маъмурий судида мазмунан кўрилгунига қадар иш юритиш тўхтатилган. Нукус туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 23 сентябрдаги 52301-2503/535-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, қарздор ХХнинг аризасида келтирилган важлари ўз тасдиғини (исботини) топгани учун ариза қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси зиммасига ХХнинг 2019 йил август ойи ҳолати учун аниқлаштирилган қайта солиқ ҳисоботни топшириш ҳуқуқини тиклаб бериш ҳамда ХХзиммасига суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарорнинг ижроси юзасидан Нукус туманлараро маъмурий судига ёзма равишда хабар қилишма мажбурияти юклатилган. Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Мазкур Нукус туманлараро маъмурий судининг 5-2301-2503/535-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қароридан кўринадики қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларидан солиқ қарзини ҳисоблашда аризачи томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланганлиги ҳамда ХХмансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари қонунга ҳилоф деб топилган. ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Қонунининг 55-моддасига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асос, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божидан озод этилган. Суд, аризачининг қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари юзасидан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни ҳамда аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг118, 128, 170, 176-179, 210-моддаларни қўллаб, қарор қилади: Ариза рад этилсин. Почта харажати аризачи зиммасида қолдирилсин. Аризачи ХХҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов