← Назад
Решение #2851063 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| онуни | 28 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19228-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААА манфаатида
жавобгар ББББ ҳамда қўшимча жавобгар СССС ҳисобидан жами 1 467 745 000 сўм
кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган юк
автомашиналарига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
даъвогар вакили М.Саламов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Наманган банк хизматлари маркази ва ББББ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 28 декабрда
226Y000049-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 60 ой
муддатга 7 112 000 000 ўм кредит ажратилган.
Кредитнинг таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва СССС (бундан буён
матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 28 декабрда тузилган
кафиллик шартномасига мувофиқ қўшимча жавобгарнинг 8 890 000 000 сўмлик
кафиллиги, шунингдек жавобгарга тегишли юк автомашиналари гаровга олинган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномалари жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан
657 745 000 сўм муддати ўтган асосий қарзни, 810 000 000 сўм кредит фоизини
ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган юк автомашиналарига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга кредит
ажратилганлигини, жавобгар кредитдан бўлган асосий қарзни ва кредит фоизини ўз
вақтида қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади. Палата
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 декабрда
тузилган 226Y000049-сонли кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга юк
автомашиналари сотиб олиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 60 ой муддатга
йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 7 112 000 000 сўм кредит ажратиш,
жавобгар эса кредитни шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаси асосида
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.3-бандига кўра кредитнинг йиллик
фоиз миқдори 26 фоизни ташкил этади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни
шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаси асосида қайтармасдан келган.
Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида жами 1 467 745 000 сўм кредит қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
талабномалари жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
Кредит шартномасининг 5.1.6-бандида жавобгар кредитнинг асосий қарз ва
фоизи бўйича тўловни мабуриятномага, шартномага ва шартноманинг ажралмас
қисми ҳисобланган 1-сонли иловада қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига
асосан белгиланган тартибда тўлиқ қайтарилишини таъминлаш мабуриятини
бажармаганда даъвогар кредит маблағлари ва фоизларини ундириб олиш учун судга
мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит ва унга ҳисобланган фоиздан бўлган
қарздорлиги қўшимча жавобгар (кафил) томонидан ҳам тўланмаган.
Ҳолбуки, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил 28 декабрда
тузилган кафиллик шартномасининг 2-бўлимида қўшимча жавобгар даъвогар олдида
қарз олувчи билан баравар ҳажмда, солидар тартибда жавоб бериши, шу жумладан
кредит маблағини қайтариши ва кредитдан фойдаланганлик учун йиллик 26 фоиз
миқдорида ҳисобланган устама ҳақини, қарзни ундириб олиш бўйича суд
харажатларини ва жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги туфайли ҳисобланган неустойка ва банк кўрган бошқа
зарарларни тўлаши белгиланган. Шартнома бўйича ыўшимча жавобгарнинг кафиллик
мажбурияти 8 890 000 000 сўмни ташкил этади.
ФК 293-моддасининг иккинчи қисмига биноан башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида
қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни
ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди.
Шу сабабли суд кредит қарздорлигини қўшимча жавобгардан 8 890 000 000 сўм
доирасида солидар тартибда ундириш лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаганлиги
ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгар
ҳисобидан жами 1 467 745 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган юк
автомашиналарига қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 5 мартда тузилган реестрга 202401303000657 сон
билан қайд этилган гаров шартномаси асосида жавобгарга тегишли 10 та юк
автомашинаси гаровга қўйилган.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 5.1.6-банди мазмунига кўра даъвогар
жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилган тақдирда ундирувни
кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Баён этилганлардан келиб чиқиб жавобгар кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламай шартнома
шартларини бузганлиги учун суд даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш
ҳақидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 28-моддасининг
тўртинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич
сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан
белгиланиши, гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб
этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида гаровга олинган юк автомашиналарининг нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд эмаслиги сабабли суд уларнинг бошланғич нархини
даъвогар томонидан жавобгарга ажратилиши режалаштирилган кредит маблағининг
таъминоти сифатида гаровга қўйилаётган мулкни баҳолаш ҳақида 2023 йил
28 декабрда тузилган далолатномада келишилган нархда белгилашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига
657 745 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 810 000 000 сўм кредит фоизи,
41 200 почта харажатлари ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган юк
автомашиналарга қаратишни, уларнинг бошланғич нархини белгилашни, шунингдек
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 29 354 900 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ва қўшимча жавобгар СССС ҳисобидан солидар тартибда
даъвогар АААА фойдасига 657 745 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 810 000 000
сўм кредит фоизи, 41 200 почта харажатлари ундирилсин.
Қўшимча жавобгар ССССнинг жавобгарлик доираси 8 890 000 000 сўм этиб
белгилансин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2024 йил 5 мартда тузилган реестрга
202401303000657 сон билан қайд этилган гаров шартномаси асосида гаровга қўйилган
жавобгар ББББга тегишли:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554382735442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ1KJ008165, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 01.03.2024 йилда АG 3606683 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 047 F
давлат белгиси
олинган;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554412775442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ7KJ008123, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310796 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 936 D
давлат белгиси
олинган;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554421325442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ6KJ008128, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310656 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 930 D
давлат белгиси
олинган;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554430845442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ9KJ008169, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310735 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 934 D
давлат белгиси
олинган автомашиналарга қаратилсин.
Ундирув қаратилган 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
50554382735442, кузов рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ1KJ008165, ранги оқ
(белый), двигатель қуввати 400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи
ағдарувчи,
N GS 40 400 русумли транспорт воситаси, 01.03.2024 йилда АG
3606683 онли транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва
40 047 F
давлат белгиси олинган автомашинанинг бошланғич реализация қилиш
нархи 400 000 000 сўм;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554412775442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ7KJ008123, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310796 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 936 D
давлат белгиси
олинган автомашинанинг бошланғич реализация қилиш нархи 400 000 000 сўм;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554421325442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ6KJ008128, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310656 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 930 D
давлат белгиси
олинган автомашинанинг бошланғич реализация қилиш нархи 400 000 000 сўм;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 50554430845442, кузов
рақамсиз, шасси рақами NS277WZZ9KJ008169, ранги оқ (белый), двигатель қуввати
400 та от кучига тенг, транспорт воситаси тури юк ўзи ағдарувчи,
N GS 40 400
русумли транспорт воситаси, 16.01.2024 йилда АG 3310735 онли транспорт
воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва 40 934 D
давлат белгиси
олинган автомашинанинг бошланғич реализация қилиш нархи 400 000 000 сўм этиб
белгилансин.
Жавобгар ББББ республика бюджетига 29 654 900 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров