← Назад
Решение #2851074 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8958-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер
хўжалигидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” фермер хўжалиги (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 4.750.441 сўм
асосий қарз ва 2.375.221 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада,
эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
10 декабрда маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра
даъвогар томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу
маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, “Истеъмолчи” (жавобгар) етказиб
бериладиган нефть маҳсулоти туркуми қийматининг 100 фоиз миқдорида
олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил январь
ойида жами 4.750.441 сўмлик нефть маҳсулоти етказиб берилган, бироқ
жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан,
маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида 4.750.441 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.750.441 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома,
талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур
даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар
томонидан қарздорлик умуман тўланмаган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 4.750.441 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига
шартноманинг
5.4-бандига
асосан
маҳсулот
ҳақи
учун
тўлов
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 2.375.221 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра маҳсулот ҳақи учун тўлов
кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби
асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар шартнома шартига риоя
қилмасдан олдиндан тўловсиз маҳсулот етказиб берганлиги учун пенянинг
ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 400.000 сўм
миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
2
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шу сабабли суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 2032,
2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 4.750.441 сўм асосий қарз,
400.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***
3