← Назад
Решение #2851090 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2502/2630-сонли иш
Биринчи инстанция
ишни кўрган судья ***
судида
Апелляция
инстанцияси
судида маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қарши шаҳри
ҚАРОРИ
2025 йил 6 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар ***
ва ***лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг
котиблигида «Aqr
rukk l » ишлаб чиқариш кооперативининг Ғузор
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
11 сентябрдаги ҳал
қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти бўйича ишни қарздор корхона
раҳбари Б.Ботиров ва аризачи жамият вакили У.Мусаев (ишончнома асосида)
лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида ВКА орқали кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи “***” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор “***” ишлаб чиқариш кооперативини (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади) умумбелгиланган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига асосан ариза қаноатлантирилиб, “***” ишлаб чиқариш кооперативи
умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган.
“***” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан берилган апелляция
шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари ишни унинг иштирокисиз
кўрилганлиги, унинг иштирокида кўрилганда аризачи билан келишув битими
тузиши мумкинлигини аризачи олдидаги қарздорликни тўлаш имконияти
борлигини, дебиторлик қарздорликларини ундириб олиши билан қарзини тўлиқ
тўлаб беришини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Аризачи вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши
эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, қарздорнинг қарзи
мавжудлигини, ушбу кунга қадар ҳам ушбу қарзини тўланмасдан
келинаётганлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб
чиқиб, асосли хулосага келганлигини, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари
тўғри қўлланилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришини сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор 2021 йил 10 мартда Ғузор туман
Давлат хизматлари маркази томонидан 962519-сонли тартиб рақам билан
тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 308279500-сонли
СТИР берилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 8 апрелда 242-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилган. Шартномага асосан кредитор қарздорга маҳсулот
етказиб берган, қарздор ушбу етказиб берилган маҳсулот учун 115.000.000
сўмни тўлаб бермаган, натижада кредитор томонидан судга даъво аризаси
киритилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги
4-1001-2501/162-сонли ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси
қаноатлантирилиб, қарздордан кредитор фойдасига 115.000.000 сўм қарз,
10.500.000 сўм пеня, 4.500.000 сўм зарар, 37.500 сўм почта харажати ҳамда
олдиндан тўланган 1.578.300 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Суд ушбу қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорликни
ундириш учун аризачи томонидан Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилган,
бироқ бугунги кунга қадар қарздорлик тўлиқ ундирилмаган ва қарздор
томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Қонуннинг
7-моддасига
кўра,
қарздор
пул
мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ундирувчига 115.000.000 сўм қарз, 10.500.000 сўм пеня, 4.500.000
сўм зарар, 37.500 сўм почта харажати ҳамда 1.578.300 сўм давлат божини
тўламасдан келган.
Шу сабабли аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
атрофлича ўрганиб чиқилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва
процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда аризани
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига
кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида
иш
қўзғатиш
ва
тўловга
қобилиятсизликни
тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат
қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий
тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 140-моддаси тўртинчи қисмига кўра, суд қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида
қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки)
тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши
мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур
бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад
этишга йўл қўйилмайди.
Қарздор томонидан уч ойдан ортиқ муддатда ўз пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қондирилмаганлигини инобатга олиб, суд
аризани қаноатлантиришни ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни
ҳамда тугатишга доир иш юритиш давомида қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан амалга оширилишини, суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Қонуннинг 241-моддасини биринчи қисмида ўз фаолиятини тугатган
қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг
раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини)
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан
қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи
ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра қарздорнинг қарздорлиги тегишли ҳужжатлар
асосида ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, “***” ишлаб чиқариш кооперативини суд тугатиш
бошқарувчиси З.Холмуродованинг берган маълумотномасида “***” ишлаб
чиқариш кооперативининг 2025 йил 9 ой якуни бўйича бухгалтерия балансида
ҳамма кўрсаткичлари 0 (нол) кўринишда тақдим этилганлигини маълум
қилинган.
Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Бундан ташқари қарздорнинг биринчи босқич судида унинг иштирокисиз
ишни кўрилганлиги важ қилиб келтирилган бўлсада, лекин биринчи босқич
суди ишни кўрилиши ҳақидаги ажрим қарздорнинг юридик манзилигига
Гиприд почта орқали юборилган бўлиб, мазкур ажрим почта алоқаси орқали
етказилганлиги маълум қилинган.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта ҳаражатини
апеллянт зиммасига қолдиришни, қарздордан апелляция инстанцияси учун
Республика бюджетига 562.500 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 241-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «Aqr rukk l » ишлаб чиқариш кооперативининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари қарздор зиммасида қолдирилсин.
“***” ишлаб чиқариш кооперативидан апелляция инстанцияси учун
Республика бюджетига 562.500 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон тафтиш тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***