Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/18069 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b0162e9-3f02-48b7-ae8a-4cbaea362892 Claim ID PDF Hash 9561a34bea5c71be... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ---------------- МЧЖнинг жавобгар --------------- МЧЖдан 21304656053.40 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили, суд тугатиш бошқарувчиси М.Ахмедов иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, ---------------- МЧЖ Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 12 декабрдаги 4-10012406/111095-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси М.Ахмедов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан, ---------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар)нинг фаолияти ўрганилганда, жамият томонидан --------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар)га жами 21304656053.40 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ ҳозирга қадар тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида мазкур сумма миқдоридаги қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Даъвогарнинг пул маблағини тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган. Даъвогар суд бошқарувчиси суд мажлисида даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг судга маълум бўлган манзилига белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти кўрсатилган ажрим юборилган бўлсада, жавобгар вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йилдаги шартномаларга асосан жами 21304656053.40 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, мазкур сумма жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил қилинганда мазкур суммалар ҳозирга қадар қайтарилмаганлиги аниқланган. Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида тарафлар ўртасида тузилган шартнома, маҳсулотлар етказиб берилганлиги юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар(ҳисобварақ-фактура, юк хатлари, топшириш қабул-қилиш далолатномаси ва бошқалар) даъвогар томонидан тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ- фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом(бундан буён матнда – Низом)нинг 2бандаги кўра ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 21304656053.40 сўм ундириш ҳақидаги талаби ўз исботини топмаган деб ҳисоблайди ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини инобатга олиш ва унинг зиммасида қолдириш ҳамда 426093121.06 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан бюджетга ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ---------------- МЧЖ ҳисобидан бюджетга 426093121.06 сўм давлат божи ундирилсин. ---------------- МЧЖ томонидан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати инобатга олинсин ва даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов