Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2501/2236 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ALIMARDONOV TO‘RA SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3c73884-45f6-4f29-83d0-0514abb67b1c Claim ID PDF Hash d687a0664c3de17b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – **** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Термиз туманлараро иқтисодий судининг ахбороткоммуникация технологиялари ходими **** кўмагида, “****” акциядорлик жамияти вакили – **** (2025 йил 15 январдаги 192-сонли ишончнома асосида), “****” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – **** (2025 йил 7 октябрдаги ишончнома ва 18-сонли ордер асосида), **** (2025 йил 12 майдаги 14-сонли ишончнома асосида), “****” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вакиллари – **** ва **** (2025 йил 21 октябрдаги 01-11/421-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “****” давлат муассасаси ва “****” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасини жалб этган ҳолда, “****” акциядорлик жамиятининг “****” масъулияти чекланган жамиятидан 83 152 000 сўм электр энергияси истеъмолидан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори устидан “****” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни, Сурхондарё вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 23 сентябрда 250457-сонли электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан 83 152 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 83 152 000 сўм қарздорлик ундирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида 2025 йил 1 май ҳолатига тузилган далолатномага кўра жавобгардан 18,74 кВт (коэффицент 4 000) билан “****” насос станцияларига электр ҳисоблагич ўтказилганлиги тасдиқланганлиги ва шу даврга қадар бўлган қарздорлик жавобгар томонидан тан олингани қайд этилганлиги, бироқ ушбу далолатнома аслида 2024 йил 17 июлда қўл ёзма шаклида тузилганлиги, унга асосан 2025 йил 1 майда электрон шаклда тузилганлиги ҳамда мазкур далолатноманинг мазмуни жавобгар раҳбарига тушунтирилмасдан, алдов йўли билан имзо қўйдириб олинганлиги, аммо жамият муҳри қўйилмаганлиги, ваҳоланки жавобгар томонидан насос станциясини ўрнатиш бўйича бажарилган ишлар 2023 йил 6 декабрда давлат қабул ҳайъати далолатномаси асосида топширилганлиги, баҳор фаслида ёғингарчилик кўпайиб сел келганлиги боис, 2024 йил 9 июлдаги далолатномага асосан насос агрегатлари етмиш икки соатлик синов муддатини 6 июль соат 12:00дан 9 июль соат 17:00гача ўтаб, лойиҳада кўрсатилган миқдордаги сувни чиқариш учун ишлатилиб топширилганлиги, синов муддати тугаганидан кейинги вақтда, яъни 2024 йил 9 июлдан 17 июлгача бўлган даврда бошқа фермер хўжаликлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун ишлатилган бўлишига қарамасдан, жавобгарга қарздорлик ҳисобланганлигини кўрсатган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “****” давлат муассасаси (бундан буён матнда давлат муассасаси деб юритилади) ва “****” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. “****” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вакиллари иш бўйича қонуний тўхтамга келишни судга ҳавола қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган “****” давлат муассасасидан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнд ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар (пудратчи) билан “Sur nd r suvqurilishinv st” давлат муассасаси (буюртмачи) ўртасида тузилган 2021 йил 25 августдаги қурилиш пудрат шартномасига асосан жавобгар 2 дона агрегатли насос станциясини ўрнатиш ва диаметри Д-630 мм бўлган 2,5 км қувур тортиш объектини фойдаланишга топшириш мажбуриятини олган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида жавобгар томонидан қурилаётган насос станцияси билан боғлиқ қурилиш ишлари учун электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Ишдаги мавжуд, “Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида”ги давлат қабул ҳайъати далолатномасига кўра объект 2023 йил 6 декабрда фойдаланишга қабул қилинган. Аниқланишича, жавобгар (раҳбари) ўзига тегишли бўлган электр ҳисоблагич орқали ҳисобланган электр энергиясининг 18,74 кВт соат қисмини ўзига ҳисобга олган. Жавобгарнинг электр ҳисоблагичида мавжуд жами 140 кВт соатнинг қолган қисми бўйича тўловларни тўлашни “****” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ўз зиммасига олган. Шунга кўра, келиб чиққан қарздорлик юзасидан жавобгарга ҳисобварақфактура юборилган бўлиб, ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган ёки рад ҳам қилинмаган. Даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергиясидан жами қарздорлиги 83 152 000 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан истеъмол қилинган электр энергиясидан юзага келган 83 152 000 сўм қарзни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди барча далилларни тўплаб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга тўлиқ баҳо бермасдан, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъво аризасида ундирилиши сўралган 83 152 000 сўм қарздорлик жавобгар томонидан истеъмол қилинган 18,74 кВт соат электр энергиясини 4000 коэффициентга кўпайтириш йўли билан 2025 йил 1 май куни ҳолатига ҳар бир кВт соат электр энергиясининг нархи учун 1000 сўмдан ҳисоблаган ҳолда ҳамда шартномада белгиланган лимитдан ортиқча истеъмол қилинган электр энергия учун 200 сўмдан ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисобланган. Шартномада етказиб бериладиган электр энергиясининг нархи 450 сўм этиб белгиланган. Шартномага асосан йиллик актив энергия ҳажми 40 000 кВт соатни, шартноманинг 2-иловасига асосан ҳисоб-китоб коэффициенти 4000 ни ташкил қилади. Шартноманинг 1-иловасига асосан бир ойлик энегрия ҳажми 10 000 кВт соатдан ошмаслиги лозим. Шартноманинг 3.12-бандига асосан шартнома ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилган энергия 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинганда, истеъмолчидан шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Ишдаги мавжуд, қўлёзма усулида тузилган далолатномага кўра, жавобгар 2024 йил 17 июлда ишга туширилган насос станциясининг 1 пара электр кўрсатгичи 18,74 кВт соатни ташкил қилган. Шунга кўра: - 18,74 кВт соат * 4000 коэффициент * 450 сўм = 33 732 000 сўм; - 18,74 кВт соат * 4000 коэффициент = 74 960 кВт соат - 10 000 кВт соат = 64 960 кВт соат (шартномада белгиланган миқдордан 64 960 кВт соат кўп ишлатилган); - 450 сўм * 1,15 баравар = 67 сўм* 64 960 кВт соат = 4 352 320 сўм; Шунда, даъво аризасида сўралган 83 152 000 сўм қарздорлик ундириш талабининг 38 084 320 сўм қисми (33 732 000 + 4 352 320 = 38 084 320) асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар ўзининг ҳисоб-китобида 1 кВт соат электр энергияси учун 2025 йил 1 майдан кейин ўзгарган 1000 сўмлик тарифда, ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун эса 200 сўмлик тариф билан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ҳисоблаб, даъво аризасида асоссиз равишда 83 152 000 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди эса мазкур ҳолатларга баҳо бермасдан, даъво талабини тўлиқ қаноатлантирган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартирган ҳолда, даъво талабининг асосли қисмини қаноатлантириш, даъвонинг қолган қисми рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятидаги 2025 йил 1 май ҳолатига тузилган далолатномага кўра жавобгардан 18,74 кВт (коэффицент 4 000) билан “****” насос станцияларига электр ҳисоблагич ўтказилганлиги тасдиқланган ва шу даврга қадар бўлган қарздорлик жавобгар томонидан тан олингани қайд этилганлиги, бироқ ушбу далолатнома аслида 2024 йил 17 июлда қўл ёзма шаклида тузилганлиги, унга асосан 2025 йил 1 майда электрон шаклда тузилганлиги ҳамда мазкур далолатноманинг мазмуни жавобгар раҳбарига тушунтирилмасдан, алдов йўли билан имзо қўйдириб олинганлиги, аммо жамият муҳри қўйилмаганлиги ҳақидаги важга қўшилмайди. Чунки, мазкур далолатнома жавобгарнинг муҳри билан тасдиқланмаган бўлса-да, раҳбар томонидан имзоланган, алдов йўли билан имзоланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Аниқланишича, жавобгар томонидан насос ўрнатиш ишларини бажариш учун лозим бўлган электр энергияси бўйича тузилган шартномага асосан жавобгар номига ўрнатилган ҳисоблагичдаги кўрсаткичдан фақат 18,74 кВт соатини жавобгар ўзининг зиммасига олган. Қолган қисми юқорида қайд этилганидек, “ mu-Sur n” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тўлаб берилган. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятидаги жавобгар томонидан 2024 йил 9 июлдаги далолатномага асосан насос агрегатлари етмиш икки соатлик синов муддатини 6 июль соат 12:00дан 9 июль соат 17:00гача ўтаб, лойиҳада кўрсатилган миқдордаги сувни чиқариш учун ишлатилиб топширилганлиги, синов муддати тугаганидан кейинги вақтда, яъни 2024 йил 9 июлдан 17 июлгача бўлган даврда бошқа фермер хўжаликлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун ишлатилган бўлишига қарамасдан жавобгарга қарздорлик ҳисобланганлиги ҳақидаги важга ҳам қўшилмайди. Чунки, шикоятда қайд этилган фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан шу даврда ишлатилган насос учун юзага келган қарздорликни тўлаб беришни фермер хўжаликлари ва (ёки) аҳоли хўжаликлари ўз зиммасига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаган. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганлардан кўринадики, шикоятда келтирилган важлар қисман асосли ҳисобланади. ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига биноан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг “Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 83 152 000 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.” қисмини – “Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 38 084 320 сўм қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин” – деб, “Жавобгардан республика бюджетига 1 663 040 сўм давлат божи ундирилсин.” қисмини – “Республика бюджетига жавобгардан 761 686,4 сўм давлат божи, даъвогардан 901 353,6 давлат божи ундирилсин.” – деб ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 450 676,8 сўм давлат божи даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилади. Тўланган давлат божининг 380 843 сўм қисми ва 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Апелляция инстанцияси суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига жавобгар ҳисобидан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “****” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорининг ““****” масъулияти чекланган жамиятидан “****” акциядорлик жамияти фойдасига 83 152 000 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.” қисми, – ““****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “****” акциядорлик жамиятига 38 084 320 сўм қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин” – деб, ““****” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 663 040 сўм давлат божи ундирилсин.” қисми, – “Республика бюджетига “****” масъулияти чекланган жамиятидан 761 686,4 сўм давлат божи, “****” акциядорлик жамиятидан 901 353,6 давлат божи ундирилсин.” – деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “****” акциядорлик жамияти ҳисобидан “****” масъулияти чекланган жамиятига апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 450 676,8 сўм давлат божи ундирилсин. “****” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****