Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7417 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IRZ C UL GROKL STER GROUP Ответчик / Подсудимый ONROD INVEST
Source ID 9e14902d-1557-438f-a2f5-bbe695f512bd Claim ID PDF Hash afff22114e70e025... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу Кодекснинг 170-моддаси Ушбу Кодекс 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7417-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 6 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар “ IRZ C UL GROKL STER GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ ONROD INVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 29 973 577 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 14 986 789 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили – Т.Номозов (2025 йил 6 январдаги 01-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ IRZ C UL GROKL STER GROUP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) билан “ ONROD INVEST” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 13 мартда 6773815-сонли ҳамда 2024 йил 21 майда 6910407-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига асосан даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдолари натижалари бўйича савдо баённомаси асосида жавобгар “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаши ва қабул қилиб олиши, даъвогар “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида, жавобгар “Сотиб олувчи” шартнома биржадан ўтгандан сўнг 15 иш куни ичида заклатни чиқариб ташлаган ҳолда тўғридан-тўғри даъвогар “Сотувчи”нинг ҳисоб рақамига товар учун тўловни амалга ошириши келишилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тасдиқланган 2024 йилнинг 22 январдаги 1-сонли, 31 январдаги 3 ва 4-сонли, 26 февралдаги 18-сонли, 29 февралдаги 24-сонли, 11 мартдаги 34-сонли, 26 мартдаги 40-сонли, 3 апрелдаги 45-сонли, 18 апрелдаги 48-сонли, 27 майдаги 149-сонли ҳамда 1 июндаги 152-сонли ҳисоб-фактураларига асосан маҳсулот етказиб берилганлигини маълум қилган. Даъвогар жавобгарга 2024 йил 13 мартдаги 6773815-сонли шартномага асосан 250 тонна ва 2024 йил 21 майда 6910407-сонли шартномага асосан эса 450 тонна техник чигит маҳсулоти етказиб берилганлигини, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун 29 973 577 сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 29 973 577 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 14 986 789 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, ўз сўзида ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан олди-сотди шартномалари тузилганлигини, унга кўра жавобгарга шартномаларда кўрсатилган техник чигит маҳсулоти етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга оширганлигини ва қолган 29 973 577 сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб берилмаганлигидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан 29 973 577 сўм асосий қарз ва шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 14 986 789 сўм пеня ундириб беришни сўради. Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, мазкур ажрим нусхаси жавобгар вакиллари томонидан қабул қилинган бўлсада, аммо иштирок этмаётганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 13 мартда 6773815-сонли ҳамда 2024 йил 21 майда 6910407-сонли олди-сотди шартномалари тузилганлигини, ушбу шартномаларнинг 2.1-бандига асосан даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдолари натижалари бўйича савдо баённомаси асосида жавобгар “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаши ва қабул қилиб олиши, даъвогар “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3.1-бандида, жавобгар “Сотиб олувчи” шартнома биржадан ўтгандан сўнг 15 иш куни ичида заклатни чиқариб ташлаган ҳолда тўғридан-тўғри даъвогар “Сотувчи”нинг ҳисоб рақамига товар учун тўловни амалга ошириши келишилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тасдиқланган 2024 йилнинг 22 январдаги 1-сонли, 31 январдаги 3 ва 4-сонли, 26 февралдаги 18-сонли, 29 февралдаги 24-сонли, 11 мартдаги 34-сонли, 26 мартдаги 40-сонли, 3 апрелдаги 45-сонли, 18 апрелдаги 48-сонли, 27 майдаги 149-сонли ҳамда 1 июндаги 152-сонли ҳисоб-фактураларига асосан маҳсулот етказиб берилганлиги аниқланди. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди деб белгиланган. Бундан ташқари, ФКнинг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга 2024 йил 13 мартдаги 6773815-сонли шартномага асосан 250 тонна ва 2024 йил 21 майда 6910407-сонли шартномага асосан эса 450 тонна техник чигит маҳсулоти етказиб берилганлигини, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун 29 973 577 сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширмаганлиги маълум бўлди. Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан 2025 йил 23 июлда 273-сонли талабномаси почта орқали жавобгарга юборилган. Аммо, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилган ва қарздорлик суммаси суд кунига қадар тўлаб берилмаган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва 2025 йил 6 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги ҳолати бўйича маълумотномаси ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жавобгарга юборилган талабнома ва ҳисобварақ-фактураси ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 29 973 577 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланганидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 14 986 789 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабининг ҳисобкитобини тақдим қилиб, унга кўра 29 973 577 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик суммаси 2024 йил 21 май кунидан даъво аризаси лойиҳаси тайёрланган куни, яъни 2025 йил 20 октябрь кунига қадар 350 кунга кечиктирилганлиги учун (29 973 577х0,4%=119 894,31х350=41 963 007,80) 41 963 007,80 сўм пеня суммаси қонунчилик талабидан келиб чиқиб, пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслигини инобатга олиб, (29 973 577:50%=14 986 789) 14 986 789 сўм пеня ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 14 986 789 сўм пеняни 2 098 150,46 сўм миқдорини қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 29 973 577 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 098 150,46 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 899 208 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни, қолган даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 170, 179, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ ONROD INVEST” хусусий корхонаси ҳисобидан “ IRZ C UL GROKL STER GROUP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 973 577 сўм асосий қарз, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун 2 098 150,46 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 899 208 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов