← Назад
Решение #2851192 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 483 симв.
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5682-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 06 ноябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик
жамиятининг жавобгар “Сайхунлик Элёрбек чорваси” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 7 278 400 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризани Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Сирдарё туман прокуратураси “HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Сайхунлик Элёрбек чорваси” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари
бўйича 7 278 400 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
29 майдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 16 октябрь ҳолатига
7 278 400 сўм асосий қарз пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан
юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Юқоридагиларга асосан 7 278 400 сўм асосий қарзни ундириш талаби
асосли ва суд ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклаб, Республика бюджетига ундиришни, даъвогар 41 200 сўм почта
харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Сайхунлик Элёрбек чорвасир” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти фойдасига
7 278 400 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Курбанов