← Назад
Решение #2851195 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Суд ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3928-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 6 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов даъвогар
“Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон ЖИЭК”нинг жавобгар “Машҳурбек Акмал
Омад Файз” масъулияти чекланган жамиятидан 3 561 600 асосий қарз,
1 780 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон ЖИЕК” (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Машҳурбек Акмал Омад Файз” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 561 600 асосий қарз, 1 780 800 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган
тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК
2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги
тушунтирилган.
Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган.
Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан
ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш
юзасидан 2022 йил 17 декабрда 91-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар юк
ташиш бўйича хизмат кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул
қилиб, тўловларни ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарнинг
талаби асосида унга тегишли хизматларни кўрсатган ва мазкур хизматлар
тегишли ҳисобварақ-фактураларга асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Бажарилган ишлар жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактураларга
асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, улар бўйича тўлов белгиланган
муддатларда амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарздорлиги 3 561 600 сўмни ташкил этган.
Ушбу
ҳолат
тарафлар
вакилларининг
кўрсатмалари,
иш
ҳужжатларидаги ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура,
тарафлар ўртасида имзоланган мавжуд қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан
1 780 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 6.2-бандига кўра буюртмачи томонидан шартноманинг
тўлов тўлаш шарти кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг
0,4 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Умумий жарима суммаси шартноманинг
умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиши шарт.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши
билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз
навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 712 320 сўм пеня ундиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий
баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Машҳурбек Акмал Омад Файз” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон ЖИЭК” фойдасига
3 561 600 сўм асосий қарз, 712 320 сўм пеня, олдиндан тўланган 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов