← Назад
Решение #2851225 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/2977-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 6 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар кенгаши
даъвогар “Долиев Тохир” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Sult n t gr u ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 339 630 292 сўм асосий қарз ва 166 418
789 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “Долиев Тохир” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 339 630 292 сўм
асосий қарз ва 166 418 789 сўм пеня ундиришни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво
талабларига эътироз билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
тарафлар вакиллари иштирок этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи
қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта
хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 20 ноябрда 7251736-сонли, 2024 йил
30 январда 6697114-сонли фъючерс шартномалари тузилган (бундан кейин матнда
шартнома деб юритилади).
Шартномаларнинг 2.1-бандларига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар
“Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 20 ноябрь
кунидаги 20241120-сонли савдо баённомаси ва 2024 йил 30 январь
кунидаги 20240130-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар
учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб
бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан
маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга
ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги
680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи
маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган
қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб
рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб
олувчи”га 7251736-сонли шартнома бўйича 40 160 кг ва 6697114-сонли шартнома
бўйича эса 65 010 кг пахта топшириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил
30 сентябрдаги 39-сонли, 2024 йил 22 октябрдаги 41-сонли, 2024 йил 30 сентябрдаги
40-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 104 541 кг (ҚҚС билан) 727 041
678,9 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар
томонидан тасдиқланган.
Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1класс 6 229 сўм, 1-сорт 2-класс 6 071 сўм кўрсатилган.
Шартномаларнинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар
амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 339 630 292 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги талаби билан келишмади.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 7251736-сонли шартномада 1 кг пахта хомашёси нархи 6 802 сўм ва 6697114-сонли шартномада 1 кг пахта хом-ашёси нархи 7
800 сўм этиб белгиланган.
Шундан кейин, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 январдаги “6697114” –сонли
олди-сотди шартномасига қўшимча келишув тузилган бўлиб унга кўра, бирлик учун
нарх 6.800 сўм этиб белгиланган ва бу келишув тарафлар томонидан
имзоланиб муҳр билан тасдиқланган.
ФКнинг 354-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролар ва юридик шахслар
шартнома тузишда эркиндирлар, шартнома тузишга мажбур қилишга йўл
қўйилмайди, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси
етиштирувчиларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2024
йил 13 сентябрдаги 574-сонли қарорининг 1-қисми б-бандида 2024 йил ҳосили
йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс
котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир
тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги, Қарорнинг 3қисмида Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси вилоят ҳокимликлари
билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган
қўшимча келишувларни биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта
муддатда рўйхатдан олинишини таъминлаши кўрсатилган.
Мазкур Қарордан келиб чиқиб, тарафлар қўшимча келишув тузиб,
шартномадаги бирлик нархни 6.800 сўм этиб белгилаган бўлиб, қонун ҳужжатларида
пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча
келишувларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий эканлиги назарда тутилмаган.
Ишдаги мавжуд далилларга ва тарафлар ўртасида тузилган қўшимча
келишувдаги нархларга кўра даъвогар томонидан жами сотилган пахта хом-ашёси
727 041 678,9 сўм (6.800 сўмдан ҳисобланганда)ни ташкил этган.
Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан етказиб берилган пахта хом-ашёси учун
тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгар олдида шартнома юзасидан қарздорлиги
мавжуд эмас.
Шу боис суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан даъво талабида 166 418 789 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида, “Сотиб олувчи”
қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда
тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси
қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни “Сотувчи”га
тўлаб бериши белгиланган.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар
бўйича 339 630 292 сўм асосий қарз қопланмаганлиги боис 166 418 789 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бироқ,
даъво
аризаси
асоссиз
бўлганлиги
сабабли,
унга
ҳисобланган пеняни ундириш ҳам асоссиз ҳисобланади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган
қўшимча келишув даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган.
Келишув битими суд томонидан бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилмаган. Ўз навбатида даъвогар ушбу келишув битими бўйича мустақил тарзда
жавобгарга нисбатан даъволашиш ҳуқуқига эга. Даъво аризаси бўйича даъвогарнинг
ҳақдорлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган счёт-фактуралар билан ҳам ўз
тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан
олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари
ва
томорқа
ер
эгаларидан
давлат
божи
ундирилмайди
деб
кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, даъво рад этилганлиги сабабли давлат
божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар - “Долиев Тохир”
фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати инобатга
олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб,
дастлабки даъво аризасини кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов