← Назад
Решение #2851229 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-----------------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхўжаевнинг котиблигида, кредитор ---------- АЖнинг қарздор ----------- МЧЖ(«-----------» МЧЖ)га нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича
юритилган ишни кредитор вакили Х.Турдиев(ишончнома асосида),
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, ----------- АЖ(бундан буён матнда –
аризачи)нинг ----------- филиали ва ----------- МЧЖ ўртасида 2019 йил 2
апрелда 21/2019-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, банк томонидан
----------- МЧЖга 60 ой муддатга 8.17 фоиз уситама тўлаш шарти билан
986000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 2 апрелдаги шартноиага асосан
қарздор жамиятнинг 300000 АҚШ доллари миқдоридаги кафиллиги қабул
қилинган ҳамда қарздорга тегишли кўчмас мол-мулклар 2019 йил 9
апрелдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 июндаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар ----------- МЧЖдан аризачи фойдасига
845142.86 АҚШ доллари муддатли асосий қарз, 32674.56 АҚШ доллари
муддатли асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 116869.72 АҚШ доллари муддати
ўтган асосий қарз, 3243.42 АҚШ доллари суддати ўтган асосий қарзга
ҳисобланган фоиз, 19600 сўм почта харажати ундирилган. Шу жумладан,
қарздордан 300000 АҚШ доллари субсидиар тартибда ундирилган.
Ундирув қарздор ва бошқа юридик шахсларнинг гаровга қўйилган
мол-мулкларига қаратилган.
Ундирув жараёнида банк фойдасига жами 178185.33 АҚШ доллари
миқдоридаги қарз ундирилган. Бироқ ушбу жараёнда ----------- МЧЖнинг
тугатилганлиги аниқланиб, ижро иши тугатилган.
Аризачининг қарздорга қарздорликни ундириш юзасидан юборган
талабномалари эътиборсиз қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Наманган шаҳар адлия бўлими давлат хизматлари марказининг 2025
йил 5 сентябрдаги 01-2/130-сонли жавоб хатида ----------- МЧЖнинг 2021
йил 19 июндаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан ----------МЧЖнинг атама номи «-----------» МЧЖга ўзгартирилганлиги ва Наманган
шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 385588-сонли ариза билан
қайта рўйхатдан ўтказилганлиги маълум қилинган.
Аризачи вакили суд мажлисида ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва
тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўради.
Муваққат бошқарувчи М.Жўраева суд мажлисига қадар илтимоснома
тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Шунингдек муваққат бошқарувчи судга тақдим қилган ҳисоботида
қарздор жамиятнинг молиявий кўрсаткичларида тўловга қодирлик
коэффициенти 1.25дан юқори эканлиги, айланма маблағлар билан
таъминланганлиги харажатлар рентабелли, активлари паст рентабелли
айланма маблағлар билан таъминланган ва молиявий таваккалчилиги
мавжудлиги, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд бўлсада,
кредиторлар олдидаги қарздорлиги 3 ойдан ортиқ маддатда
бажарилмаганлиги сабабли қарздорда вақтинча тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлиги ҳақида баён қилинган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни жавобгарнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд ишда аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни(бундан буён матнда – Қонун)нинг 5-моддасига мувофиқ, вақтинча
тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши
белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган
ҳисоботидан кўринишича, 2025 йил 2 октябрда ўтказилган кредиторлар
йиғилишида жамиятни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорга келинган. Жамиятнинг иккита
кредитори бўлиб, жами 10094162895 сўм қарзи, шунингдек, қарздорнинг
мол-мулклари мавжуд эканлиги аниқланган.
Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб
топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб,
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича
давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган
1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари қарздор зиммасига
юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
----------- АЖнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«-----------» МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси М.Жўраева
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил
этиш ва ўтказиш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14
августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3бандига мувофиқ, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб,
мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатларини бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу ҳақда
ҳулосани 2026 йил 10 январь кунига қадар тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда
белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин.
«-----------» МЧЖнинг зиммасига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа қимматликларни
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклатилсин.
«-----------» МЧЖ ҳисобидан:
- ----------- АЖ фойдасига 41200 сўм почта харажатлари ва 1236000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб
ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка
(жарима, пеня) ва фоизлар ҳисоблаш тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов