← Назад
Решение #2851261 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
----сонли иш иқтисодий иш
Судья: Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 06 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Т.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи – “ ” tum ni d vl t s liq ins ksi siнинг, жавобгар –
« Х» ЮРИДИК ШАХСга нисбатан банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, аризачи вакили -- (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Наманган вилоят солиқ
биносининг очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
tum ni d vl t s liq ins ksi si (бундан буён аризачи) иқтисодий
судга ариза билан мурожаат қилиб, « Х» ЮРИДИК ШАХС(бундан буён
жавобгар)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади ёки вакил
иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларида бундай ҳолда
иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220моддасининг биринчи қисмида эса, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунга асосан,
суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар умумбелгиланган
солиқларни тўловчиси сифатида ҳудудий давлат солиқ бошқармасида
рўйхатдан ўтган бўлиб, солиқ ҳисоботини белгиланган муддатга қадар
солиқ органига тақдим этмаган. Шунга кўра, даъвогар томонидан
жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб - рақами бўйича
операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилган.
Жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган тартибда топшириш
лозимлиги ҳамда мазкур талаблар бажарилмаслиги оқибатлари ҳақида
ҳабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур ҳабарнома
талаблари 10 кундан кўпроқ муддат ичида эътиборсиз қолдирилганлиги
боис, аризачи иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 82-моддасига асосан,
солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 273-моддасида Солиқ тўловчилар,
агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шарт деб белгиланган.
Мазкур кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Бундан кўринадики, аризачининг талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим.
Баён этилганларга кўра, суд, аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
мазкур тоифадаги ишларни кўришда хар икки тараф хам давлат божини
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
215-222- моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризани тўлиқ қаноатлантирилсин.
« Х» ЮРИДИК ШАХСнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича
операцияларнинг (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) чиқиш
қисми тўхтатиб қўйилсин.
Аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф қилингандан сўнг
жавобгарнинг ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кун
муддат ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов хайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Б.Т.Мадрахимов