← Назад
Решение #2851264 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон тумани
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котибалигида, **** туман прокурори ёрдамчиси
****нинг қатнашувида, даъвогар – ****нинг жавобгар – **** давлат
муассасасидан 10 617 874 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, даъвогар вакили – **** (06.01.2025 йилдаги
01-8.2-17/14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – **** (раҳбар),
гувоҳ **** иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, **** давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)дан давлат мулкидан шартнома тузмасдан фойдаланганлик учун
10 617 874 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида **** ҳамда **** (бундан буён матнда учинчи шахслар деб
юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан кейин ҳам жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
ҳақиқатан ҳам туман маданият бўлимига қарашли тумандаги **** раҳбари ****
марказнинг битта хонасини фуқаро ****га маҳалла ёшларига инглиз тилидан
дарс бериши учун 2025 йил январь ойидан ўқув маркази сифатида
фойдаланишга берганлигини, лекин ижара учун ҳақ олмаганлигини, бинони
сақлаш учун хўжалик ишларида юзага келган чиқимларини тўлаб
келганлигини, бюджетдан бинони сақлаш учун қўшимча харажатлар
ажратилмаслигини инобатга олишни билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида гувоҳ **** ўз кўрсатмасида ****га қарашли тумандаги
**** билан ўзаро оғзаки келишувга асосан марказнинг битта хонасини
маҳалла ёшларига инглиз тилидан репетиторлик қилиш учун ижарага
олганлигини, бинодан 2025 йил январь ойидан то текшириш келган 2025 йил 3
октябрь кунига қадар фойдаланганлигини, ижара ҳақи тўламаганлигини, фақат
бинони сақлаш учун хўжалик ишларида юзага келган чиқимларини тўлаб
келганлигини, келгусида аукцион орқали қатнашиб, 3 томонлама ижара
2
шартномаси тузган ҳолда фойдаланиши кераклигини даъвогар вакиллари
тушунтиришганлигини билдирди.
Прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр
берди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахсдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи
шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини,
гувоҳнинг кўрсатувларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, **** мутахассислари томонидан
жавобгар балансида бўлган ****нинг 32,48 кв.м майдонини ижара шартномаси
расмийлаштирилмаган фуқаро **** га ижарага берилганлиги, фуқаро
томонидан мазкур бино-иншоот ўқув маркази сифатида белгиланган тартибда
уч тарафлама шартнома тузмаган холда 2025 йил 2 январдан 2025 йил 3 октябрь
кунига қадар фойдаланиб келинганлиги аниқланган ва Наманган вилоят
ҳокимининг 2025 йил 30 январдаги 44-6-0-Q/25-сонли қарорига асосан жами
5 308 937 сўм ижара ҳақлари ҳисобланган.
Мазкур ҳисобланган ижара тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 58-бандига асосан, 2(икки) баробар ҳисобланганда
10 617 874 сўмни ташкил этган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 10 617 874 сўм маблағларни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш
чора тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 17-бандига асосан ижарага
берувчи томонидан давлат мулки қуйидаги тартибларда ижарага берилади:
3
савдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдолар
орқали;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларида давлат мулки жисмоний ва юридик шахсга
ижарага берилиши белгиланганда (ижарага берувчи, балансда сақловчи ва
ижарага олувчи ўртасида тузилган шартнома асосида);
қонунчиликда белгиланган бошқа тартиблар асосида.
Низомнинг 18-бандида давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E- uksi n» электрон
савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш
ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилиши назарда
тутилган.
Мазкур Низомнинг 58-бандига кўра, давлат мулкини (унинг қисмини)
белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига
киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг
параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи
қонун бузилиш холати аниқланган санадан бошлаб, уч иш кун мобайнида
белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланган даври учун тўловнинг
икки баравари миқдорида хисобланган суммани тўлаш талаби билан
тасдиқловчи хужжатларни балансда сақловчига тақдим этиши, ҳисобланган
суммани 10 иш куни ичида ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ушбу
сумма суд орқали ундирилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар вакиллари иштирокида давлат мулки
объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида 2025 йил 3 октябрь куни тузилган
далолатномага
асосан,
фуқаро
****
давлат
мулки
биносининг
32,48 кв.м. майдонидан белгиланган тартибда уч тарафлама шартнома тузмаган
холда фойдаланиб келаётганлиги қайд этилган. Бу ҳақда фуқаро ****дан
тушунтириш хати олинган.
Даъвогар 2025 йил 3 октябрь куни 01-8.3-13/1194-сонли хат билан
жавобгарга мурожаат қилиб, ҳисобланган ижара тўловлари 10 иш куни ичида
тўлаб беришни сўраган.
Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилиб, ижара тўловлари тўланмаган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан
давлат мулки объекти уч тарафлама шартнома тузмаган холда фуқарога
ижарага фойдаланиш учун берилган. Булар иш ҳужжатларидаги далолатнома,
фуқаро
****нинг
тушунтириш
хати,
талабнома,
тарафларнинг
тушунтиришлари, гувоҳнинг кўрсатмалари ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 10 617 874 сўм ижара тўловларини ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво талабларида
даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган.
Даъвогар қонунда белгиланган имтиёзга асосан судга олдиндан давлат
божи тўловисиз даъво ариза киритган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** давлат муассасаси ҳисобидан ****фойдасига 10 617 874 сўм ижара
ҳақидан бўлган қарздорлик ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
**** давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****