Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/2975 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение R ’ f t n Ответчик / Подсудимый Sult n t gr u
Source ID 2fa3ae4b-e184-410a-9b6c-210096eff426 Claim ID PDF Hash 02d6099aa0598a28... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/2975-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 6 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар “R ’ f t n ” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 28 303 135 сўм асосий қарз ва 13 939 293 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “R ’ f t n ” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 303 135 сўм асосий қарз ва 13 939 293 сўм пеня ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 27 сентябрда 7153181-сонли, 2024 йил 25 ноябрда 7259289-сонли фъючерс шартномалари тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартномаларнинг 2.1-бандларига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 27 сентябрь кунидаги 20240927-сонли савдо баённомаси ва 2024 йил 25 ноябрь кунидаги 20241125-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб олувчи”га 7153181-сонли шартнома бўйича 19 830 кг ва 7259289-сонли шартнома бўйича эса 11 720 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 сентябрдаги 36-сонли, 2024 йил 31 октябрдаги 38-сонли, 2024 йил 30 сентябрдаги 37-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 29 901 кг (ҚҚС билан) 204 773 862,29 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1класс 6 229 сўм, 2-сорт 1-класс 5 694 сўм кўрсатилган. Шартномаларнинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд даъвогарнинг жавобгардан 28 303 135 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаби билан келишмади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 7153181-сонли шартномада 1 кг пахта хомашёси нархи 8 350 сўм ва 7259289-сонли шартномада 1 кг пахта хом-ашёси нархи 6 810 сўм этиб белгиланган. Шундан кейин, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 сентябрдаги “7153181” –сонли олди-сотди шартномасига қўшимча келишув тузилган бўлиб унга кўра, бирлик учун нарх 6.800 сўм этиб белгиланган ва бу келишув тарафлар томонидан имзоланиб муҳр билан тасдиқланган. ФКнинг 354-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сонли қарорининг 1-қисми б-бандида 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги, Қарорнинг 3қисмида Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси вилоят ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатдан олинишини таъминлаши кўрсатилган. Мазкур Қарордан келиб чиқиб, тарафлар қўшимча келишув тузиб, шартномадаги бирлик нархни 6.800 сўм этиб белгилаган бўлиб, қонун ҳужжатларида пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий эканлиги назарда тутилмаган. Ишдаги мавжуд далилларга ва тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишувдаги нархларга кўра даъвогар томонидан жами сотилган пахта хом-ашёси 204 773 862,29 сўм (6.800 сўмдан ҳисобланганда)ни ташкил этган, шундан жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулотлар 55 360 000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгар олдида шартнома юзасидан қарздорлиги мавжуд эмас. Шу боис суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан даъво талабида 13 939 293 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандида, “Сотиб олувчи” қабул қилган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни “Сотувчи”га тўлаб бериши белгиланган. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар бўйича 28 303 135 сўм асосий қарз қопланмаганлиги боис 13 939 293 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъво аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли, унга ҳисобланган пеняни ундириш ҳам асоссиз ҳисобланади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган. Келишув битими суд томонидан бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Ўз навбатида даъвогар ушбу келишув битими бўйича мустақил тарзда жавобгарга нисбатан даъволашиш ҳуқуқига эга. Даъво аризаси бўйича даъвогарнинг ҳақдорлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган счёт-фактуралар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, даъво рад этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар - “R ’ f t n ” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб, дастлабки даъво аризасини кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов 4-1805-2509/2975-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Касби тумани 2025 йил 6 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар “R ’ f t n ” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 28 303 135 сўм асосий қарз ва 13 939 293 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили Н.Норматов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар - “R ’ f t n ” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб, дастлабки даъво аризасини кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Касби тумани 2025 йил 6 ноябрь 4-1805-2509/2975-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлар кенгаши даъвогар “R ’ f t n ” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “S lt n t gr ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 28 303 135 сўм асосий қарз ва 13 939 293 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили Н.Норматов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик этувчи ишни кўриш юзасидан суд мажлисини давом эттириб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Нишон туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “R ’ f t n ” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “S lt n t gr ” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 303 135 сўм асосий қарз ва 13 939 293 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар иштироки сўралди. Суд мажлисида тарафларнинг иштироки тўғрисида раислик этувчига ахборот бердим. Очиқ суд мажлисида томонлар розилигига асосан ўзбек тилида олиб борилишига келишилди. Раислик этувчи ишда иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 20, 21-моддаларига асосан, судья ва суд мажлиси котибига рад этиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди. Томонлардан рад этиш тўғрисида илтимослар тушмади. Раислик этувчи суд мажлисини давом эттириб, томонларнинг қўшимча илтимослари бор-йўқлиги сўралганда, улар ариза ва илтимоснома йўқлигини баён этдилар. Раислик этувчи даъво аризаси бўйича сўзни жавобгар вакилига берди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, келишув битими даъвогар раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланганлигини, счёт-фактуралар ҳам тузилганлигини, келишув битимини рўйхатдан ўтказиш тарафлар зиммасида эмаслигини баён қилиб даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида даъвогар ва Кенгаш вакиллари иштирок этмади. Раислик этувчи иш бўйича далилларни текшириш ниҳоясига етганлигини эълон қилиб, даъвогар вакилидан суд текширувига нисбатан қўшимча ва эътирозлари бор йўқлигини сўради. Қўшимча ва эътирозлар тушмади. Раислик қилувчи музокара учун сўзни тараф вакилига берди. Жавобгар вакили– даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиш учун маслаҳатда қолди. Бироздан кейин суд маслаҳатдан чиқиб, тарафлар вакилларини суд залига таклиф этиб, раислик қилувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ва суд мажлиси баённомаси билан танишиш ва у юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириш ҳамда ҳал қилув қароридан норози томон шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик этувчи А.Усманов Суд мажлиси котиби: М.Муҳаммадиев