Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2113 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BAXODIR VA Q
Source ID d312e199-b17d-4894-b1cc-b1e8ac2f5068 Claim ID PDF Hash 90ac5c298b55faeb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 111-моддаси ИПК 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2113-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев АЖРИМ (иш юритишни тугатиш ҳақида) Беруний тумани 2025 йил 6 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, аризачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг жавобгар “BAXODIR VA Q” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BAXODIR VA Q” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) фаолиятини фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг аризадан воз кечишини қабул қилишни ва қуйидагиларга кўра ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 157-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Шунингдек, ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, аризачи томонидан судга аризадаги талабларидан воз кечиши ҳақидаги аризасини тақдим қилган. Суд аризачининг аризадаги талабларидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, аризадан воз кечишни қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ИПК 111-моддасининг иккинчи қисмида суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатиши, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиши лозимлиги қайд этилган. Суд аризачининг аризадан воз кечишини қабул қилишни, иш бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни, аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. лозим топади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 157 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг аризадан воз кечиши қабул қилинсин. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Аризачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан тарафлар апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев