Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4365 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Nurull Tr de M rket Ответчик / Подсудимый Байрамҳожи саховати
Source ID 189f2ff9-7e89-4746-a372-334faeda01f5 Claim ID PDF Hash 0e181a09ff969a9f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4365-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл туман 2025 йил 06 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов раислигида, даъвогар “Nurull Tr de M rket” масъулияти чекланган жамияти суд (тугатиш) бошқарувчиси Рўзиев Фармонтош Нарзуллаевич жавобгар "Байрамҳожи саховати" фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Даъвогар “Nurull Tr de M rket” масъулияти чекланган жамияти суд (тугатиш) бошқарувчиси Рўзиев Фармонтош Нарзуллаевич судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Байрамҳожи саховати" фермер хўжалигидан 1.060.056 сўм дебитор қарздорлигини ундиришни сўраган. Жавобгарга даъво аризаси нусхаси юборилган бўлсада, у юзасидан ёзма фикр, даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи далиллар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади. Суд, низо моҳияти юзасидан иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 31.07.2024 йилдаги 20-сонли хисоб-фактурага асосан 1.060.056 сўмлик биолабаратория хизмати кўрсатилган, ва кўрсатилган хизматлар учун тарафлар ўртасида счёт фактура тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 1.060.056 сўмлик биолабаратория хизмати кўрсатилган бўлса-да, бажарилган биолабаратория хизматлари учун 1.060.056 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш қисми асосли уни қаноатлантириш лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.060.056 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва жавобгардан еспублика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "Байрамҳожи саховати" фермер хўжалигидан даъвогар “Nurull Tr de M rket” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.060.056 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "Байрамҳожи саховати" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ш.З.Хамидов