Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2401/4508 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ad8e6afa-3ec0-43bd-b15c-aae78c73d083 Claim ID PDF Hash 5ffbcb1319ffc141... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 46-моддаси онуни 46 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 74-моддаси тисодий процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодекси 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2401/4508-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Ҳ.Турсуновнинг раислигида, судьялар Л.Абдуллаев, Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Абсатторовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар “ bdux lil v ng rd Qurilish” хусусий корхонаси раҳбари Н.Рўзиқулов, вакили А.Норматов, жавобгар Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси вакили А.Холмирзаев, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқуловлар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан берилган кассация протести ҳамда Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “ bdux lil v ng rd Qurilish” хусусий корхонаси манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 928 843 400 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 24 октябрдаги ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 892 561 654 сўм сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига 17 851 234 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан кассация протести ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан эса кассация шикояти келтирилиб, ушбу протест ва шикоятда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бюджет кодекси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун нормалари бузилганлик ҳолатлари ҳақидаги важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили шикоят ҳамда протестни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасидан тузилган шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, кассация шикояти ҳамда протестни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор, кассация протестидаги ҳамда Ғазначилик хизмати томонидан келтирилган кассация шикоятидаги важларни қўллаб-қувватлаб, протест ва шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили кассация протести ва шикояти асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан бюджет кодекси талаблари инобатга олинган ҳолда асосли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, ишлар тўлиқ бажарилганлигини, тиббий ускуна Қашқадарё вилоятида сақлаб қолиниши учун ҳам тезда ишларни бажариш лозим бўлганлигини, ҳозирда қисман 600 млн сўмга қадар пуллар тўлаб берилганлигини, шу боисдан биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан ишлар тўлиқ бажариб берилганлигини, биринчи инстанция суди томонидан қонуний қарор қабул қилинган деб билишини, шикоят ва протестни қонуний тартибда ҳал этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг кассация протести ва шикоятини қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, кассация шикояти ва протестида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протест ва кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил 22 августда 31-сонли “Пудрат шартномаси” тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Пудратчи” шартнома шартларига кўра “Буюртмачи”нинг топшириғига кўра Шаҳрисабз шаҳар ТТБ ҳудудида “Онгиография тизими”ни ўрнатиш учун қўшимча бино қуриш, “Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиб олишни ҳамда тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.1-банди бўйича бажариладиган ишлар қиймати 928 843 400 сўмни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Даъвогар томонидан жавобгарга умумий қиймати 928 843 400 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тарафлар томонидан имзоланган ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси, назорат ўлчови далолатномаси ва мутахассис хулосаси ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг судга берган тушунтиришлари билан тасдиқланган. Қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгардан 928 843 400 сўм асосий қарздорлик ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан назорат ўлчови далолатномаси ва мутахассис хулосасига кўра ҳақиқий бажарилган ишлар қиймати 892 561 654 сўмни ташкил этиши, даъвогар 36 281 746 сўм ортиқча бажарилган ишлар қийматини ҳисоблаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат 2025 йил 5 февралда Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасининг 2025 йил 4 февралдаги 106-2425/24-сонли талабномаси асосида, Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими МТЭХ муҳандиси А.Хасанов ва Т.Худайназаров, даъвогар ва жавобгар иштирокида ўтказилган назорат ўлчови давомида амалга оширилган қурилиш ишларининг ҳаққонийлиги юзасидан текшириш далолатномаси ва хулосаси билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвони қисман 892 561 654 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблаган. Бироқ, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет-дан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 3-бандида, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга кириши назарда тутилган. Айнан ушбу ҳолатдан сўнг, шартнома қонуний кучга эга бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома натижасида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигига ҳамда давлат харидларида рақобат ва холислик принципини бузилишига сабаб бўлган. Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Тарафлар томонидан мазкур даъво талаби бўйича сўралаётган яъни 928 843 400 сўм асосий қарз юзасидан тузилган шартнома давлат харидлари бўйича қонун талабларини четлаб ўтилган ҳолатда тузилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасини биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши қайд этилган. Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 22 август санасида ҳисоб-фактура расмийлаштирилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисоб-фактура ҳам Низом талабларига мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган. Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан шартнома, ҳисобфактура ва назорат ўлчовларига асосланиб, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантириш ҳолатини асосли деб баҳолаб бўлмайди ва ўз навбатида кассация протести ва шикоятида келтирилган важлар ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 74-моддасининг биринчи қисмига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисми иккинчи бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (шикоятини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 37 500 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига биринчи ва кассация инстанциялари учун 27 865 302 сўм давлат божи, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм ҳамда Шаҳрисабз туман прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 11 мартда берилган ижро варақаларини бекор қилишни ҳамда янги ижро варақалари беришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55моддалари, Фуқаролик кодексининг 234, 437-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан берилган кассация протести ҳамда Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ bdux lil v ng rd Qurilish” хусусий корхонаси манфаатида келтирилган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “ bdux lil v ng rd Qurilish” хусусий корхонаси томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 37 500 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “ bdux lil v ng rd Qurilish” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 27 865 303,5 сўм давлат божи; - Шаҳрисабз туман прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 11 мартда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор асосида янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. раислик қилувчи Ҳ.Турсунов судлов ҳайъати Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов