← Назад
Решение #2851310 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФК | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2004-2501/3708-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қоракўл тумани
2025 йил 6 ноябрь
Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов раислигида,
Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар “ШАРҚ ЮЛДУЗИ ДИЗАЙН”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Олот туман Тиббиёт
бирлашмасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни Қоракўл туман
прокурори ёрдамчиси Ш.Одилов, даъвогар вакили Н.Тўхтаев (ишончномага
асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Қоракўл туманлараро
иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
Даъвогар “ШАРҚ ЮЛДУЗИ ДИЗАЙН” масъулияти чекланган жамияти
Қоракўл туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Олот туман Тиббиёт бирлашмаси ва “ШАРҚ ЮЛДУЗИ ДИЗАЙН”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган шартномаларнинг
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
427.907.162 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 августдаги
ажрими билан ишга низо предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қоракўл туман иқтисодиёт ва молия
бўлими, Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги
ажрими билан Суд экспертизаси тайинланиб, уни Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти Бухоро вилояти бошқармаси Давлат молиявий назорати
инспекциясига топширилган.
Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида жавобгар ва Қоракўл туман
иқтисодиёт ва молия бўлими белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисида иштирок этишмади.
Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ишни бошқарма
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабига аниқлик киритиб, жавобгарга 427.907.162 сўмлик
таъмирлаш ишлари бажарилганлигини, бироқ жавобгар томонидан
шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли,
қарздорликни тўлаш имкони бўлмаётганлигини маълум қилганлигини
таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қисман
қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар
ва жавобгар ўртасида 01.08.2024 йилда 54-сонли қуёш панеллари ўрнатиш ва
21.10.2024 йилда 61-сонли иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш
тўғрисидаги шартномалари тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан, кўрсатилган хизматларни бажариш
ва топшириш, буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилади ва
тўловларни шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини
олади.
Шартномалар қиймати 427.907.162 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК
деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йилдаги далолатномага асосан
427.907.162 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
шартлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан 427.907.162 сўмлик тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида имзоланган 01.08.2024 йилда 54-сонли
қуёш панеллари ўрнатиш ва 21.10.2024 йилда 61-сонли иссиқлик тизимини
жорий таъмирлаш тўғрисидаги шартномалари тендер савдоларисиз тўғридантўғри тузилган ва қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги
битим ҳисобланади.
Шу боис, даъвогар мазкур шартномаларининг ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб топширилган маҳсулотлар қийматини ундиришни сўраган.
ФКнинг 11-молласига кўра, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш усули ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддасига асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори (кейинги ўринларда Пленум
қарори деб юритилади)нинг 7-бандига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни
бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай
манфаатдор шахс тақдим этиши мумкин.
Пленум қарорининг 8-бандига асосан, агар даъво аризасида ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб
қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини даъвогар
бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги
талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина бундай битимни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмаслигига асосланиб
даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмаслар, балки қарорнинг
асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига баҳо беришлари лозим.
Агар суд муҳокамаси пайтида жавобгар ўз эътирозларида битимнинг
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига асосланаётган бўлса, судлар жавобгарнинг
эътирозларига баҳо беришлари ва улар асосли бўлган тақдирда, низонинг
вужудга келишига сабаб бўлган битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан
келиб чиқиб, иш бўйича қарор қабул қилишлари лозим.
Пленум қарорининг 22-банди кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби
қаноатлантирилганидан кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам
қўлланилиши мумкин. Бундай қарор мавжуд бўлмаганда, судлар битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни қарорнинг асослантирувчи
қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлиги тўғрисидаги
хулосалари билан асослаб беришлари лозим.
Пленум қарорининг 24-банди кўра, ФК 114-моддасининг иккинчи
қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири
бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган
нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим
ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса,
унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича
қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш,
бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини
тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан
фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган
баҳо бўйича аниқланади.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига кўра
етказиб берилган маҳсулотларни нарсани аслича қайтариб бериш имконияти
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармаси
Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан бажарилган ишлар
юзасидан назорат ўлчови ўтказилган ва натижаси юзасидан тегишли
тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Инспекциянинг 28.10.2025 йилдаги далолатномасидан кўринишича
бажарилган ишлар миқдори, қурилиш материаллари барча коэфицентлар ва
ҚҚС билан ҳисобланганда 2.373.638 сўм ортиқча ҳисобланганлиги
аниқланган.
Шунга кўра, суд даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасининг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлигини
инобатга олиб, (427.907.162-2.373.638=) 425.533.524 сўмлик бажарилган
ишлар қийматини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатлари, жавобгардан Республика бюджетига 8.510.671 сўм,
даъвогардан Республика бюджетига 47.473 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 11, 114, 116, 386, 703, 236-моддалари,
ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатлари қўлланилсин.
Жавобгар Олот туман Тиббиёт бирлашмасидан даъвогар “ШАРҚ
ЮЛДУЗИ ДИЗАЙН” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 425.533.524
сўмлик бажарилган ишлар қиймати ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар Олот туман Тиббиёт бирлашмасидан республика бюджетига
8.510.671 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ШАРҚ ЮЛДУЗИ ДИЗАЙН” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 47.473 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда
апелляция тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Судья
Ш.З.Хамидов