← Назад
Решение #2851311 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 437 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2516/106806-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холмановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар “ATGROUP ED” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар “ EDONE
PLUS” хусусий корхонаси ҳисобидан 10 000 068,64 сўм асосий қарз, 2 080
014,28 сўм пеня олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Х.Махмудов (2025 йил 10 сентябрдаги 146-сонли ишончома
асосан), (жавобгар вакили иштирокисиз)лар иштирокида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “AT-GROUP ED” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ EDONE PLUS”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10
000 068,64 сўм асосий қарз, 2 080 014,28 сўм пеня олдиндан тўланган 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили маълумот тақдим
қилиб, жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаб берганини, даъвонинг 2 080
014,28 сўм пеня, олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини ундириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
2
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган
ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида
2025 йил 1 майда АТ/ОПТ-270-сонли шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
шартномага кўра даъвогар, жавобгарга фармацевтика маҳсулотлари, тайёр
тиббий воситалар ва тиббий буюмларни етказиб бериши, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиши ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 24.06.2025 йилда 3190сонли, 01.07.2025 йилда 3504-сонли электрон ҳисобварақ-фактура асосида
жами 19 449 821,44 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган ҳамда жавобгар
томонидан ҳисобварақ-фактуралар билан ушбу маҳсулотлар қабул қилиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган,
қолган тўловлар тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар, жавобгардан 10 000 068,64 сўм асосий қарз, 2
080 014,28 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш
талаби билан судга мурожаат этган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
даъвогар томонидан судга тақдим этилган 06.11.2025 йилдаги солиштирма
далолатномада жавобгар 10 000 068,64 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаб
берганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
3
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1бандига асосан жавобгардан 2 080 014,28 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 5.1-бандида томонлар Ўзбекистон Республикаси
қунунчилигига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун жавобгар бўлиш ҳақида келишилган.
ФК 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам
асосли бўлсада, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб
қолмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган 2 080 014,28 сўм
неустойка миқдорини 1 400 009 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
4
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 400 009 сўм пеня, олдиндан
тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-238, 326,
437-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларига асосан суд
қ а р о р қ и л д и:
даъвогар “AT-GROUP
ED” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ EDONE PLUS” хусусий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар “AT-GROUP
ED” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 400 009 сўм пеня, олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103
000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов