Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10374 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 85bc829a-715a-4b66-b724-5e55c54289eb Claim ID PDF Hash 70cd4c5cb0c72e72... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳар Судья: ****** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили ******* иштирокида ****** ******манфаатида жавобгар ******дан ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня, жами ****** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда – “палата” деб юритилади) ******(бундан буён матнда – “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня, жами ****** сўм ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан олди-сотди шартномаси тузилганлигини, жавобгарга жами ****** сўмлик минерал ўғит маҳсулоти етказиб берилганлигини, жавобгар ҳисобварақ-фактураларни тўловга қабул қилиб олганлигини ва жавобгар томонидан қисман, яъни ****** сўм тўловни амалга ошириб, қолган тўловларни амалга оширмасдан келаётганлиги ва тўланмай қолган қарздорлик юзасидан кечиктирилган кунлар учун пеня кунма-кун қонуний тартибда ҳисобланганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 6 январда 153-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ******* ҳисобварақ-фактурага асосан ****** сўмлик минерал ўғит (сульфат) маҳсулоти етказиб берилган ва жавобгар томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан маҳсулотлар тўловга қабул қилиб олинган. Шартномаларнинг 2.3-бандида сотиб олувчи (жавобгар) минерал ўғитни қабул қилиб олган кундан бошлаб 3 (уч) календарь кун ичида сотувчининг (даъвогар) ҳисоб рақамига қабул қилиб олинган минерал ўғит нархини ҳисобварақ-фактура бўйича тўлаб бериши шартлиги белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун жами ****** сўм маблағ тўланиб, қолган ****** сўм маблағ тўланмасдан қолган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм асосий қарз суммасини ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 4.4-бандига асосан ****** сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 4.4-бандида, сотиб олувчи минерал ўғит қийматини шартноманинг 2.3-бандида белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кунига 0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ҳисобланган пеня суммасини асосли деб ҳисоблаб, даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлиги боис, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ****** сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ва олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ҳамда жавобгардан республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 113, 118, 128, 170, 172, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******дан даъвогар ******фойдасига ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ******дан республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******