Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5582 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SARDORBEK FERUZ TRANS
Source ID f6eadfee-eeff-4c41-a498-39f0808c1d9e Claim ID PDF Hash 5f3160846f4dfbf1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 892 символов
4-1202-2501/5582-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 06 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг суд мажлиси котибалигида, даъвогар вакили Б.Ш.Дусназаров (2025 йил 23 сентябрдаги 01/01-2538-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Ражабовларнинг иштирокида, Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати давлат унитар корхонасининг жавобгар “SARDORBEK FERUZ TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 276 292 378 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “SARDORBEK FERUZ TRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 276 292 378 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан келишув чораларини кўришни имкони бўлмаганлигини, қурилиш ишлари кечиктирилганлиги учун 276 292 378 сўм пеня ҳисобланганлигини тушунтириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисда иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан тузилганпудрат шартномаси бўйича лойиҳа ҳужжатлари асосида қуилиш ишларини бажариш учун иш бошлаганлигини, Боёвут туман хокими ўринбосарлари Ботир ва Комилжон исмли мансабдор шахслар асоссиз қурилиш ишларини тўхтатганлигини, пудрат шартномаси шартлари ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда бажарилмаганлигини, Боёвуьтуман хокимлиги шартнома бўйича тараф бўлмаса-да, ишга ноқонуний аралашганли учун ишлар ўз вақтида бажарилмаганлигини, бунинг оқибатида жавобгар пеня ҳисоблаганлигини, Боёвут туман хокимли мансабдор шахслари томонидан унга зарар етказилаётганлиги билдириб, уларнинг ҳатти-ҳаракати бўйича прокуратура органларига хусусий ажрим чиқариб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномалар (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарори асосида даъвогар жавобгар билан Боёвут тумани марказида “Истироҳат боғи” ҳудудидан ўтувчи “Жанубий Мизачўл” канали четида давлат хусуий шерикчилик асосида замонавий парк таўшкил этиш учун 2025 йил 25 июнда тарафлар ўртасида 1 633 627 757 сўмлик 173552-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Ушбу шартнома бўйича қурилиш муддати 63 кун бўлган бўлиб, жавобгарга даъвогар томонидан 2025 йил 27 июнда 245 044 163 сўм аванс маблағи ўтказилган. Объектни фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил 29август куни хисобланган. Пудратчи шартноманинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармаганлиги ва объектни муддатида фойдаланишга топширмаганлиги учун шартноманинг 64-бандига асосан 232.014.432 сўм пеня хисобланган. Жумладан, ишларни бажариш жадвалида 2025 йил июн ойи учун режалаштирилган 163.362.775 сўмлик ишларни бажарилишини 01-июлдан 14августга қадар 45 кунга кечиктирганлиги учун 36.756.624 сўм пеня, ишларни бажариш жадвалида 2025 йил июл ойи учун режалаштирилган 1.143.539.430 сўмлик ишларни бажарилишини 01-августдан 14-августга қадар 14 кунга кечиктирганлиги учун 80.047.760 сўм пеня, ишларни бажариш жадвалида 2025 йил июл ойи учун режалаштирилган 1.143.539.430 сўмлик ишларнинг 588.674.673 сўмлигини бажарилишини 14-августдан 29-августга қадар 15 кунга кечиктирганлиги учун 44.150.600 сўм пеня, 915.400.225 сўмлик ишларнинг бажарилиши 2025 йил 29-августдан 04-сентябргача 6 кунга кечиктирилганлиги учун 27.462.007 сўм пеня, 348.779.530 сўмлик ишларнинг бажарилиши 2025 йил 04-сентябрдан 29-сентябргача 25 кунга кечиктирилганлиги учун 43.597.441 сўм пеня хисобланган. Шунингдек, Ховос туманидаги “Самарқанд” кўчасининг 3 км қисмини туну-кун фаолият юритадиган 24/7 режимга ўтказиш учун 300 дона қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш, 65 дона ўриндиқлар ўрнатиш ишларини бажариш учун 2025 йил 12-июн куни тарфлар ўртасида қиймати 506.033.669 сўм бўлган ва ишларни бажариш муддати 35 кун этиб белгиланган №170402 сонли пудрат шартномаси имзоланган. Жавобгарга 151.810.100 сўм аванс маблағи пудратчининг хисоб рақамига 2025 йил 18-июн куни ўтказиб берилган. Объектни фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил 23-июл куни хисобланган. Пудратчи шартноманинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармаганлиги ва объектни муддатида фойдаланишга топширмаганлиги учун шартноманинг 64-бандига асосан 44.277.946 сўм пеня хисобланган. Жумладан, ишларни бажариш жадвалида 2025 йил июн ойи учун режалаштирилган 354.223.568 сўмлик ишларни бажарилишини 01-июлдан 17июлга қадар 17 кунга кечиктирганлиги учун 30.109.003 сўм пеня, 151.810.101 сўмлик ишларнинг бажарилиши 2025 йил 23-июлдан 07августгача 15 кунга кечиктирилганлиги учун 11.385.758 сўм пеня, 25.301.684 сўмлик ишларнинг бажарилиши 2025 йил 07-августдан 29августгача 22 кунга кечиктирилганлиги учун 2.783.185 сўм пеня хисобланган. Юқоридаги шартномалар бўйича ишлар ва бажарилган хизматларни даъвогарга кеч топширганлиги учун жавобгарга жами 276 292 378 сўм пеня ҳисобланган. ФКнинг 635-моддаси иккинчи қисмига асосан пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартномаларнинг 64-бандига кўра, пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Даъвогар даъво аризасида пеня учун асос сифатида жавобгарни қурилиш ишларини кечиктирганлигини, шартноманинг 65-банди ва бажарилган ишлар ҳисоботи ва ишларни бажариш графигини кўрсатган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”гаи Қарорининг 18-бандида агар пудрат шартномаси бўйича пудратчи мажбуриятни бажариш муддатини кечиктирилишига йўл қўйса, буюртмачи кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня ундириш талаби билан бирга, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмини бажаришни пудратчининг зиммасига юклашни талаб қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 276 292 378 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 276 292 378 сўм пеня суммасини мажбуриятлар кечроқ бўлса-да бажарилганлигини, жавобгарнинг мажбуриятларни бажариши пеняни тўлиқ ундирилишига номутаносиблигини учун суд ташаббуси билан камайтириб, пеня ундириш талабини 39 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати давлат унитар корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SARDORBEK FERUZ TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати давлат унитар корхонасининг фойдасига 39 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SARDORBEK FERUZ TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 5 525 847,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Курбанов