Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9246 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 78b79ec9-0fae-4050-b8af-76c141ca6301 Claim ID PDF Hash 89a9a60ab9fdae59... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9246 иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 06 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, Б.Давлятовнинг котиблигида, Қарши шаҳар прокуратураси даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Туропов Урал фермер хўжалигидан 75 374 727, 50 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси С.Тошпўлатов (шахсий маълумотномага асосан), даъвогар вакили Н.Равшанов (2025 йил 28 мартдаги 06/528 ишончномага асосан)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши шаҳар прокуратураси даъвогар Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Туропов Урал фермер хўжалигидан 75 374 727, 50 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини ва мазкур шартномага асосан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик юзага келганлигини билдириб, бугунги кунга қадар жавобгар фойдаланилган электр энергиясидан мавжуд қарзини қопламаганлиги тўғрисида маълумотнома судга тақдим этиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Аниқланишича, юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар базаси ҳисобланган st t/r gistr.uz сайтида бугунги кун ҳолатига Туропов Урал фермер хўжалигининг (СТИР 307896960) фаоллик ҳолати тугатилган корхона сифатида рўйхатга олинган. Шунингдек, Қарши тумани давлат хизматларининг 2024 йил 12 декабрдаги маълумотида Туропов Урал фермер хўжалиги тугатилганлиги сабабли давлат хизматлари маркази томонидан Давлат реестридан чиқарилганлигини маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бандан баён матнда – ФК деб юритилади) 53-моддасига асосан юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. ФК 55-моддасининг ўн иккинчи қисмига кўра, юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, агар ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Давлат божи тўрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига мувофиқ, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Мазкур ҳолатда суд, иш бўйича жавобгар ҳисобланган тараф тугатилганлиги сабабли ушбу иш бўйича иш юритишни тугатишни, почта харажати тўланганлигини, иш бўйича давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг 6-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Почта харажати тўланганлиги ҳамда иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов