Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2018 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y NGI Z MON M XSUS QURILISH Ответчик / Подсудимый
Source ID 503fcf5e-57ae-4d55-99d1-296132d4d249 Claim ID PDF Hash 50febcd3fef1cbd9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
исмини ИПК 110-моддаси исмини ИПК 110 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2018-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 6 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Садуллаев (раҳбар), А.Юсупов (2025 йил 12 октябрь кунги 30-сонли ордер асосида) жавобгар вакиллари Ш.Бекмуратова (2025 йил 15 октябрь кунги 03-19/547-сонли ишончнома асосида), А.Авезов (2025 йил 5 февраль кунги 03-03/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “Y NGI Z MON M XSUS QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида, жавобгарлар АТБ “Агробанк” ва унинг Элликқалъа филиалидан 500 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Y NGI Z MON M XSUS QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда жавобгар ёки банк деб юритилади) ва унинг Элликқалъа филиалидан (бундан буён матнда филиал деб юритилади) 500 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам унинг вакили суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур ҳолатда низо кредит шартномасидан келиб чиққан. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 26 июль куни 00486400-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) нақд пулсиз шаклда 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредит суммасини ва кредит фоизларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 3.1-бандида мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида банк кредитни қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан пул ўтказиш йўли билан ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган мақсадлар учун ажратади. Кредит шартномасининг 4.2-бандига асосан шартнома юридик кучга кирганидан кейин банк кредит суммасини қарз олувчининг белгиланган тартибда банккка тақдим қилган тўлов ҳужжатларига асосан ҳужжатда кўрсатилган жойга ўтказиб беради. Кредит шартномасининг 11.1-бандида ушбу шартнома, кредит мажбуриятларини таъминловчи чоралар Қонунчилик ҳужжатлари ва шартноманинг 5.2 ва 5.3-бандларида ва белгиланган тартибда расмийлаштириб, банкга тақдим қилингач, юридик кучга кириши белгиланган. Кредит шартномасининг 5.2-бандида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кредитнинг 2 450 000 000 сўмга кафиллик шартномаси, шунингдек, фуқаро Садуллаев Уктам Фархатовичга тегишли бўлган умумий фойдаланиш майдони 1036,68 кв.м. бўлган тижорат дўкони ва 6 ой муддатга 2 450 000 000 сўмга суғурта қайтармаслик полиси берилганидан кейин техникалар етиб келгунга қадар кредит суммасининг 30 фоизини ООО “IDE L RU K S LES”га ўтказиб бериш, техникалар етиб келганидан кейин қолган 70 фоизини ўтказиб бериш белгиланган. Кредит шартномасининг 5.3-бандида қарз олувчи кредит мажбуриятларини таъминловчи шартномани кредит шартномаси тузилган кундан бошлаб 5 банк ичида банкка белгиланган тартибда тақдим қилиши белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан банкка қарз олувчи кредит мажбуриятларини таъминловчи шартномасини кредит шартномаси тузилган кундан бошлаб 5 банк ичида банкка белгиланган тартибда тақдим қилинмаган. Чунки, кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил 13 сентябрь куни кафиллик шартномаси, 2023 йил 26 сентябрь куни ва 27 сентябрь куни ипотека шартномалари тузилган. Бундан ташқари, 2023 йил 26 сентябрь куни ва 27 сентябрь куни ипотека шартномаларида кадастр рақами 23:12:01:01:01:0089:0001 бўлган битта тижорат дўкони қайд этилган. Шу сабабли даъвогар томонидан кредит шартномасининг 5.3-банди талаблари бузилган. Кредит шартномасининг 5.2-бандига асосан техникалар етиб келганидан кейин кредитнинг қолган 70 фоизини ўтказиб бериш белгиланганлиги, техникалар етиб келмаганлиги сабабли банкнинг кредитнинг қолган 70 фоизини яъни 3 500 000 000 сўм кредит қисмини ажратиш мажбурияти юзага ҳам келмаган. Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризасида жами 5 000 000 000 сўм кредитга 500 000 000 сўм пеня нотўғри ҳисобланган. Қолаверса, даъвогар томонидан кредит суммасининг 30 фоизини ООО “IDE L RU K S LES”га ўтказиб бериш учун банкка тўлов ҳужжатларини тақдим қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Кредит шартномасининг 10.2-бандига асосан тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси ўз муддатида ўтказиб берилмаганда банк қарз олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг мумуий миқдори ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Даъвогар томонидан кредит суммасини ўтказиб бериш учун банкка тўлов ҳужжатлари тақдим қилинмаганлиги сабабли банк томонидан кредит суммаси ўтказиб берилмаган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг айби билан кредит шартномасига асосан жавобгар томонидан даъвогарга 5 000 000 000 сўм кредит ажратилмаган. Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 31 июль кунги ҳукмининг 116-варағида ва Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 август кунги ажримининг 37-варағида У.Садуллаевнинг 2023 йил 26 июль кунги кредит шартномасини тузишга товламачилик йўли билан эришганлиги қайд этилган. ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Кредит шартномасига асосан даъвогарга 5 000 000 000 сўм кредит суммаси ажаритмаслигида банк айби мавжуд эмас. Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. Суд даъво талабининг АТБ “Агробанк” Элликқалъа филиалига нисбатан қисмини ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишдан тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, даъво талабининг АТБ “Агробанк” Элликқалъа филиалига нисбатан қисмини иш юритишдан тугатишни, даъвогардан республика бюджетига 10 000 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни, тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “Y NGI Z MON M XSUS QURILISH” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Y NGI Z MON M XSUS QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 10 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Y NGI Z MON M XSUS QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев