← Назад
Решение #2851365 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1228-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 6 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судья Д.И.Давлетов, даъвогар
ХХнинг жавобгар ХХ ҳисобидан 7.951.499,24 сўм асосий қарз ва 268.610,88
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган
ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ниқлади:
ХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ ҳисобидан
7.951.499,24 сўм асосий қарзни ва 268.610,88 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
этиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим етишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари
энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига асосан, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХ ва ХХ ўртасида 25.05.2025 йил №
184032-сонли электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш
шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартномага мувофиқ, корхона истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи эса истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси бериш
давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахсларга 100 фоиз, қолган юридик шахсларга
50
фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширишлари шартлиги
белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган, шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича 7.951.499,24 сўм
асосий қарзни ундириб беришни сўраган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги талабнома
жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу боис, суд даъво талабининг ушбу қисмини асосли деб ҳисоблаб,
уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
7.951.499,24 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги боис, унинг ҳисобидан 268.610,88 сўм
миқдорида пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли
деб ҳисоблайди.
Суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама этар экан, жавобгар
томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, сўралган пеня миқдори
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги ва бажарилмаган
мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда талаб қилинганлигини
назарда тутиб, суд мазкур талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 7.951.499,24 сўм
асосий қарз ва 268.610,88 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта ҳаражати
ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов