← Назад
Решение #2851371 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| даъвогарнинг ФК | 1023 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9851-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 6 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори
ёрдамчиси С.Қурбонова қатнашувида, даъвогар– АААнинг жавобгари–
БББ ҳисобидан жами 1.059.870.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили адвокат ААА (ордер
асосида), жавобгар вакили БББ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, БББ (бундан кейинги матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 797.870.000 сўм асосий қарз, тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун 262.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Поп туман молия бўлими ва
вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасида баён
этилган талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади ҳамда 09.10.2025 йил
ҳолатига қарздорлик қисман тўланганлигини, натижада бугунги суд
мажлиси куни ҳолатига тўланмаган асосий қарз 349.172.249 сўмни
ташкил этганлигини билдириб, ФКнинг 1023-моддасига асосан
тузилмаган шартнома асосида вужудга келган 349.172.249 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўради ҳамда судга даъво талаби ва
миқдорини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этди.
Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатда суд мажлиси
куни ҳолатига 349.172.249 сўм асосий қарздорлик мавжудлигини
билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс Поп туман молия бўлими ва
Ғазначилик бошқармаси шу куни суд мажлисида иштирок этмадилар
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 05.01.2023
йилда 1-сонли, 04.01.2024 йилда 1-сонли ва 05.01.2023 йилда 1-сонли
бино иншотларни ижарага бериш тўғрисида шартномалар тузилган.
Ижара
шартномалари
белгиланган
тартибда
ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтмаган.
шбу шартномаларга асосан даъвогар томонидан бино иншоотлар
ижарага берилган, бу ҳақда электрон тартибда ҳисоб варақ фактуралар
расмийлаштирилган, бироқ жавобгар томонидан 18.07.2025 йил ҳолатига
жами 797.870.000 сўм ижара ҳақи тўланмаган.
Жавобгарга қарздорлик учун тўловларни амалга ошириш юзасидан
огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарори (бундан
кейинги матнда Қарор деб юритилади) 11-бандига кўра, Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг тўртинчи кўра, судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-
моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Қарор 27-бандига кўра, судлар ҳисобга олишлари лозимки,
битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага
нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк
топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган
битим
бўйича
мажбуриятни
бажарган
шахс
ФКнинг 1023моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул
маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Даъвогар судга 2025 йил 5 ноябр кунидаги 18-сонли аризани тақдим
этиб, унда 2025 йил 9 октябр куни ҳолатига асосий қарздорлик қисман
тўланганлиги, натижада суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаган асосий
қарз 349.172.249 сўмни ташкил этганлигини билдирган ва ФКнинг 1023моддасига асосан 349.172.249 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасидаги муносабатлар шартнома
асосида вужудга келганлиги, лекин ушбу шартнома белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шу асосда суд уни тузилмаган шартнома
деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ФКнинг 1023-моддаси асосида тузилмаган
шартнома асосида вужудга келган 349.172.249 сўм қарздорликни
ундириш талабини қаноатлантирилиши лозим деб топади.
Зеро, ФК 1023-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида ёки битимда
белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан молмулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни
ва жавобгардан даъвогар фойдасига 349.172.249 сўм асосий қарз
ундиришни, қолган асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 5.2бандига кўра, жавобгар тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли тўлов
муддати кечиктирилган хар бир кун учун 1 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
262.000.000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
Бироқ, суд даъвогар даъво аризасида пеня ундириш талабини
қонун хужжатлари асосида исботлаб бермаганлиги ҳамда жавобгар
бюджет ташкилоти эканлигини инобатга олиб, пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 349.172.249
сўм асосий қарз, қолган талабларни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосга кўра, суд 12.042.655,02 сўм миқдорида давлат божи ва
41200 сўм почта харажатларини жавобгардан, 9.154.744,98 сўм
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 349.172.249 сўм асосий қарз ҳамда
тўланган ва 41200 почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар БББ ҳисобидан 12.042.655,02 сўм
давлат божи харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига даъвогар ААА ҳисобидан 9.154.744,98 сўм
давлат божи харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров