← Назад
Решение #2851397 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| олатда ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2002-2501/3542-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Махсудова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С.Кушшаев
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Бухоро шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси М.Кодирова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Абдуллаев
ҳамда С.Кушшаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
И.Мустафоевнинг котиблигида, “JD-D S rvis” масъулияти чекланган жамияти
вакили Р.Худойқулов (2025 йил 28 январдаги 01-сонли ишончнома ва
2025 йил 28 августдаги 10-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар
“Infinit
Insur n ” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “JD-D S rvis” масъулияти чекланган жамиятидан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Бухоро туманларарао иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримига нисбатан даъвогар
“Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти томонидан киритилган апелляция
шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён
матнда палата деб юритилади) Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “JD-D S rvis” масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади)дан 122 418 431,99 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ажрими билан жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги сабабли даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилган ҳамда даъвогардан Республика бюджетига
2 448 368,63 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Мазкур ажримга нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти
берилган. Апелляция шикоятида даъвогар томонидан қарздорликни ундириш
юзасидан судга даъво аризаси тақдим этилган пайтда, жавобгарга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилмаганлиги, аксинча, даъво аризаси судга
тақдим қилингандан сўнг жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши
қўзғатилганлиги биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинмаганлиги
билдирилиб, ажрмининг даъвогарга нисбатан қўлланган давлат божи ва суд
харажатларини ундириш қисмини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятга нисбатан
эътирозлар борлигини, даъвогар томонидан келтирилган важлар ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлмаслигини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва палата вакиллари иштирокини
таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати, ушбу қонун нормасини қўллаб, суд
муҳокамасини палата ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати маърузачи судьянинг маърузасини, жавобгар
вакилининг тушунтириши ва эътирозини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда
апелляция шикоятида келтирилган важларни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб,
қуйида келтирилган асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Аниқланишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда
банк деб юритилади) ҳамда жавобгар ўртасида 2023 йил 13 июлда 51-сонли
кредит шартномаси имзоланган бўлиб, жавобгарга автотранпорт воситаси
сотиб олиш учун 45 ой муддатга, йиллик 14,74 фоиз устама тўлаш шарти
билан 29 950 АҚШ доллари миқдорида кредит ажартилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2023 йил 26 декабрда
010-3001-0003098-сонли “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш”
шартномаси имзоланган. Шартномага кўра, суғурта полиси тақдим қилинган.
Суғурта муддати 2024 йил 12 июндан 2025 йил 11 июлга қадар белгиланган.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги
4-2002-2401/1381-сонли қарори билан жавобгар ва даъвогар ҳисобидан банк
фойдасига солидар тартибда 122 418 431,99 сўм ундирилиши белгиланган.
Даъвогар 2025 йил 28 майдаги 18639212-сонли тўлов топшириқномаси
билан Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси орқали банкка
122 418 431,99 сўм суғурта қопламасини тўлаб берган.
Даъвогарнинг 2025 йил 23 июндаги 01/03/486-сонли талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
2
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар даъво аризасидаги талаб
билан судга мурожаат қилган.
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларга кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши
ва
янги
фактларни
аниқлаши
мумкин.
Апелляция
инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПК 74-моддасининг биринчи қисмга кўра, суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
12 сентябрдаги 4-2001-2505/8702-сонли ажрими билан жавобгарга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуни 12-моддасининг биринчиқ исмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Биринчи инстанция суди қонун нормаларини тўғри қўллаб, жавобгарга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги сабабли
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2025 йил
23 июндаги 13-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади)нинг 11-бандининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра,
Қонун 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади ва суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
3
қилишга ҳақли эмас, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи
компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб
қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш, ҳуқуқий
таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар
бўйича талаблар мустасно.
Ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция
судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш
юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилади деб тушунтириш
берилган.
Даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш эмас балки иш
юритишни тўхтатиб туриш лозим бўлганлиги важлари асоссиз, чунки мазкур
ҳолатда ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши шарт бўлган. Қолаверса, ушбу ҳолат
юзасидан Пленум қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан қарздорликни ундириш юзасидан
судга даъво аризаси тақдим этилган пайтда, жавобгарга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик иши қўзғатилган бўлмаганлиги, даъво аризаси судга тақдим
қилингандан сўнг, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши
қўзғатилганлиги инобатга олмаганлиги тўғрисидаги важлари қонуний
асослантирилмаган, ваҳоланки ушбу ҳолатда суд харажатларини даъвогардан
ундиришни истисно қилувчи ҳолатларнинг мавжудлиги даъвогар томонидан
исботланмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
ажримни қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя
қилиб, қонун талаблари бузилмаганлиги сабабли шикоятдаги важларини
асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш
асослари кўрсатилган бўлиб, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун ушбу асослар мавжуд эмас.
ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш
учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан
кўрилади.
ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бунда судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сон қарорининг 20-бандига кўра, давлат божи билан боғлиқ
масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда
шикоят (протест) берилиши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи
тўланмайди деб тушунтириш берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация ёки тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантириш рад этилганлиги
сабабли апелляция инстанцияси учун олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланганлигини инобатга олиб зиммасида қолдиришни, ушбу тоифадаги
ишлар бўйича давлат божи ундириш белгиланмаганлиги сабабли давлат
божини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 276, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Даъвогар “Infinit Insur n ” акциядорлик жамиятининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 сентябрдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “Infinit
Insur n ” акциядорлик жамияти томонидан
апелляция инстанцияси учун олдиндан 41200 сўм почта харажати
тўланганлиги инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф бир йил муддат ичида Бухоро туманлараро
иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов хайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протести) бериши
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Кодирова
ҳайъат аъзолари
Х.Абдуллаев
5
С.Кушшаев