← Назад
Решение #2851411 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1507-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
АЖРИМ
Нукус шаҳри
(Иш юритишни тугатиш ҳақида)
2025 йил 13 январь
Нукус туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратова котиблигида, ХХ вакили ХХ
(2026ХХ (раҳбар) иштирокида, даъвогар ХХнинг даъвогар ХХнинг манфаатида
жавобгар
ХХдан
180 146 185,23
сўм
асосий
қарз,
90 073 092 сӯм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХнинг (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ХХдан (бундан буён матнда жавобгар ёки аризачи деб
юритилади) 180 146 185,23 сўм асосий қарз, 90 073 092 сӯм пеня ундиришни
сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 август кунги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрь кунги
ажрими билан суднинг 2025 йил 7 август кунги ҳал қилув қарори янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва ишни кўриш учун тайинланган.
Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 11 декабрь кунги қарори билан Беруний
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрь кунги ажрими бекор
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризани
қаноатлантиришни сӯради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қаноатлантиришни сӯради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок қилмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ тарафлар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Кенгаш даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 180 146 185,23 сўм асосий қарз, 90 073 092 сӯм пеня ундиришни
сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 август кунги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрь кунги
ажрими билан суднинг 2025 йил 7 август кунги ҳал қилув қарори янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва ишни кўриш учун тайинланган.
Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 11 декабрь кунги қарори билан Беруний
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрь кунги ажрими бекор
қилинган.
Шу сабабли суд ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иқтисодий суд иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Суд қайд этилганларга кўра, иш бўйича иш юритишни тугатишни, ишни
кўриш билан боғлиқ тўланган 37 500 сўм харажатларини даъвогарнинг
зиммасига юклашни, давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 157 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан тарафлар бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев