← Назад
Решение #2851429 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| нинг | 36 | — | law | |
| судлар Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| илиш масаласи Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| нинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Ер кодекси | 36 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/7953-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 6 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлардан
Шеробод туман прокурорининг ёрдамчиси *****, учинчи шахс Давлат
кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси вакили *****(03.11.2025
йилдаги 01-04/2537-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар
***** ҳокимлиги ва жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
учинчи шахслар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, *****
Қишлоқ хўжалиги бўлими, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш”
акциядорлик жамияти вакиллари иштирокисиз, даъвогар ***** ҳокимлигининг
жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
27.07.2023 йилда тузилган “Қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага
бериш тўғрисида”ги 717946/123-23-сонли шартномасини бекор қилиш ҳамда ер
майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ***** ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 27.07.2023 йилда тузилган “Қишлоқ
хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги 717946/123-23сонли шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб қўйишни
сўраган.
Суднинг 09.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/7953-сонли
иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган.
Суднинг 28.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1901-2504/7953-сонли
иқтисодий иш бўйича Давлат кадастлар палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармаси, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, ***** Қишлоқ
хўжалиги бўлими, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” акцядорлик
жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган даъвогар ***** ҳокимлиги ва жавобгар “*****” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда учинчи шахслар Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят
бошқармаси, ***** Қишлоқ хўжалиги бўлими, “Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш” АЖ вакиллари узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганлиги,
бироқ даъвогар вакили томонидан судга 06.11.2025 йилдаги илтимоснома билан
мурожаат қилиниб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришга розилик
билдирганлигини инобатга олиб суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Давлат кадастрлари палатаси
Сурхондарё
вилояти
бошқармаси
вакили
*****ўзининг
суддаги
тушунтиришида, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига
ажратилган ер майдони тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
ва бу ҳақида Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ***** бўлими
томонидан тарафлар ўртасида тузилган 27.07.2023 йилдаги 717946/123-23-сонли
ижара шартномаси асосида жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган жами 4,49 га ер майдони ижара ҳуқуқи асосида давлат
рўйхатидан 28.07.2023 йилда
NG 13326674-сон реестр рақами билан
рўйхатдан ўтказилиб, 19:01:000002420-сонли кадастр рақами берилганлигини,
ўзлари томонидан жавобгарга нисбатан бирон-бир текшириш ўтказилмагани ва
жавобгарга нисбатан бирон-бир мурожаат келиб тушмаганлигини билдириб,
ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Муқаддам суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили **** ўз
тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб қувватлаб, жавобгарга ажратилган ер
майдонида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё
вилояти ***** бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш
натижаси бўйича туман ҳокимлигига киритилган тақдимномасига кўра жавобгар
ўзига ажратилган 4,49 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланиб бирон-бир
экинлар экмасдан келаётгани аниқлангани, бироқ ҳолатни шахсан ўзлари бориб
кўрмаганлигини, бундан ташқари жавобгарнинг солиқ тўловларидан ҳам
қарздорлиги мавжудлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби
билдирилганини, жавобгарга таклиф хатлари юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан ушбу таклиф хатлари оқибатсиз қолдирилганини билдириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ер ижара шартномасини бекор
қилишни ва мазкур ер майдонини олиб қўйишни сўраган.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, прокурор ёрдамчисининг даъво
аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция
мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал
қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар
кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, *****
ҳокимининг захирасида бўлган *****, “Дехқонбирлашув” маҳалласида
жойлашган 4,49 гектар ер майдони “Электрон-онлайн аукционларни ташкил
этиш” акцядорлик жамияти томонидан 6283287-лот рақами билан электрон
савдога чиқарилиб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” акцядорлик
жамиятининг 2023 йил 24 июлдаги “Электрон танлов натижалари тўғрисида”ги
YU 135-954703-сонли баённомасига кўра, жавобгар “*****” масъулияти
чекланган жамияти ғолиб деб топилган.
Шунга кўра, даъвогар ***** ҳокимлиги билан жавобгар “*****”
масъулияти
чекланган
жамияти
ўртасида
2023
йил
27 июль куни “Қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш бўйича”
717946/123-23-сонли ижара шартномаси тузилган.
Кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ***** бўлими
томонидан
тарафлар
ўртасида
тузилган
27.07.2023
йилдаги
717946/123-23-сонли ижара шартномаси асосида жавобгар “*****” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган жами 4,49 га ер майдони ижара ҳуқуқи
асосида
давлат
рўйхатидан
28.07.2023 йилда NG 13326674-сон реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилиб,
19:01:000002420-сонли кадастр рақами берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилояти *****
бўлимининг 23.08.2024 йилдаги 13/06-126-24-сонли алоқа хатига асосан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё вилояти ***** бўлими
ходимлари томонидан жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти
фаолиятида ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Ўрганиш натижасида, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш”
акцядорлик жамиятининг 2023 йил 24 июлдаги “Электрон танлов натижалари
тўғрисида”ги YU 135-954703-сонли баённомасига кўра, жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, унга *****,
“Дехқонбирлашув” маҳалласида жойлашган 4,49 гектар ер майдони
узумчиликни ташкил этиш учун ажратиб берилганлиги, ҳозирги кунда
масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан ўзига бириктирилган
4,49 гектар ер майдонга 1 (бир) дона ҳам узум кўчатлари экмасдан, ер
майдонини бўш қолдириб, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси
шартларига риоя этмасдан 1 (бир) йилдан кўпроқ вақт мобайнида ердан
хўжасизларча фойдаланиб келаётганлиги ҳамда мазкур ер майдонидаги
тупроқнинг унумдор қатламини қазиб ташланганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Сурхондарё вилояти ***** бўлими бошлиғи Ж.Кулсаатов
томонидан
*****
ҳокими
номига
29.08.2024
йилда
01-4/7-сонли тақдимнома киритилиб, унда бир ойлик муддатда “*****”
масъулияти чекланган жамиятига ажратилган ер майдонини олиб қўйиш ва ер
ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритилиши
юзасидан топшириқ бериш сўралган.
Шунга кўра, даъвогар ***** ҳокимлиги томонидан жавобгарга 2025 йил 7
январь кунида 02-13/1-сонли таклиф хати юборилиб, унда тарафлар ўртасида
2023 йил 27 июлда тузилган “Қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага
бериш бўйича” 717946/123-23-сонли шартномасини ихтиёрий бекор қилиш
ҳамда ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш таклифи
билдирилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан мазкур таклиф хати оқибатсиз
қолдирилиб, тарафлар ўртасида тузилган мазкур ижара шартномасини ихтиёрий
бекор қилиш чоралари кўрилмаган.
Шу сабабли, даъвогар ***** ҳокимлиги судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тарафлар ўртасида 27.07.2023 йилда тузилган “Қишлоқ хўжаликларига
ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги 717946/123-23-сонли
шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб қўйишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда “Ер кодекси”
деб юритилади)нинг 36-моддаси биринчи қисми 6-7-бандларига кўра, бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки
муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи
ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ
фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бекор
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь
кунидаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарори
(бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 24-банди биринчи
қисмида, судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6-11-бандларида назарда тутилган
ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи
Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер
эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман
(шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси
асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш
ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида
ҳал этилишини инобатга олишлари лозим, деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 27.07.2023 йилда
тузилган “Қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги
717946/123-23-сонли шартномасини бекор қилишни ҳамда ер майдонини олиб
қўйиш тўғрисидаги даъво аризасини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида
иштирок этмади ва ўзи томонидан мазкур низолашилаётган ер майдонидан
оқилона фойдаланганлигини ҳамда тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартномаси шартларини лозим далажада бажарланлигини исботловчи
далилларни судга тақдим этмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
“Давлат божи ставкалари”нинг 2-банди “б” кичик бандига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Пленум қарорининг 24-банди учинчи қисмида, агар судга ер
участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш)
талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки
талаб алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши лозим, деб тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ***** ҳокимлиги билан жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 27.07.2023 йилда тузилган “Қишлоқ
хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги 717946/123-23сонли ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда мазкур ер
майдонини
олиб
қўйишни
белгилашни,
даъво
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни ҳамда суд харажатларини тақсимлашда даъвогар томонидан
ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан бирга ер участкасини олиб
қўйиш ҳақида иккита номулкий талаб билдирилганини инобатга олиб, жавобгар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи
ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
382,384-моддалари, Ер кодексининг 36-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар ***** ҳокимлиги билан жавобгар “*****” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 27.07.2023 йилда тузилган “Қишлоқ хўжаликларига ер
участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги 717946/123-23-сонли ижара
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин ҳамда мазкур ер майдони олиб
қўйилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар *****
ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров