Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19385 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Б" фермер хўжалигидан 34975275 Ответчик / Подсудимый
Source ID 99b79599-4dc6-4d12-9fcc-0ffd34a10cc2 Claim ID PDF Hash c239c112715fa9e2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 112-моддаси тисодий процессуал кодекси 112 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19385-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «А» МЧЖ ҚК манфаатида "Б" фермер хўжалигидан 34975275,11 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси «А» МЧЖ ҚК (бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Б" фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар)дан 34975275,11 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни даъвогар ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди: аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 25.07.2025 йилда 70555сонли олди-сотди шартнома и тузилган. Унга мувофиқ, даъвогар жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни мулк қилиб топшириши, жавобгар эса олдиндан 100 фоиз миқдорда уларни ҳақини тўлаши ва қабул қилиб олиши лозим бўлган. Даъвогар корхона томонидан ҳисоб-фактураларга асосан жами 34975275,11 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогарнинг талабномалари ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги ишдаги далиллар билан тасдиқланганлиги сабабли, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-моддасида суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимларидан иборатлиги, 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 34975275,11 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажатлари, бюджетга эса 699505,50 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Б" фермер хўжалигидан: - «А» МЧЖ ҚК фойдасига 34975275,11 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажатлари; - бюджетга 699505,50 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов