Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2178 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a7ede9a5-bc0a-4fae-a539-f30e405b6fba Claim ID PDF Hash 951b3b936abec0b7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш . судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 06 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар жамият раҳбари ХХХнинг иштирокида, даъвогар «ХХХ” масъулияти чекланган жамиятисининг жавобгар «ХХХ” хусусий корхонадан 191 070 880 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ХХХ” масъулияти чекланган жамиятиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) жавобгар «ХХХ” хусусий корхона (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) дан 191 070 880 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан умуман тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа . мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида ХХХ йил Х авустда 20/08-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга асосан “етказиб берувчи” “сотиб олувчи”га маҳсулотларни етказиб бериш, “сотиб олувчи” эса уларни қабул қилиб олиш ва ҳақисини тўлаш мажбуриятларини олишган. Мазкур шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга ХХХ йил 23 август кунги 6-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами 191 070 880 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Ушбу ҳолат ишдаги шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура, акт сверка, юк хати, юк тўғрисида маълумот ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Шартноманинг 1.1-бандида “сотиб олувчи” “етказиб берувчи”нинг ҳисобрақамига шартномада кўрсатилган маҳсулот суммасининг 100 фоизини олдиндан тўлашни ўз зиммасига олган. Лекин, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун 191 070 880 сўм шу кунга қадар тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлашни сўраб юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган . ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 3 821 418 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 3 821 418 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХ” хусусий корхонадан даъвогар «ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 191 070 880 сўм асосий қарз, 3 821 418 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ