← Назад
Решение #2851476 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2401/3932-сонли иш
Ғ И Ж Д У В О Н ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2025 йил 6 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Жамилов
раислигида, С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “A w r
r j ts”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Amirsh h Ism tsh h”
масъулияти чекланган жамиятидан 129 500 000,01 сўм асосий қарз,
47 870 650,66 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “A w r r j ts” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгар “Amirsh h Ism tsh h” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)дан 129 500 000,01 сўм асосий қарз,
47 870 650,66 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаа тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади ва иш юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур низо
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Даъво аризасида тарафлар ўртасида 2021 йил 5 январда юк
машиналарида юк ташиш хизмати кўрсатиш юзасидан умумий қиймати
500 000 000 сўм бўлган 1-сонли шартнома, 2021 йил 10 ноябрда 3-сонли
шартнома, 2022 йил 12 августда 4 сонли шартнома имзоланганлиги, шартнома
шартларидан келиб чиқилиб, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан
техника хизматларини кўрсатганлиги, кўрсатилган хизматлар тегишли
ҳисобварақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи
шартномада белгиланган муддатларда тўлаб берилмаганлиги, қарздорликни
тўлаб бериш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги асос қилиниб, жавобгардан 129 500 000,01 сўм асосий қарз,
47 870 650,66 сўм пеня ундириш ундириш сўралган.
Аниқланишича, айнан ушбу даъво аризаси билан даъвогар Ғиждувон
туманлараро иқтисодий судига ҳам мурожаат этган.
Мазкур даъво аризаси суднинг ажрими билан иш юритишга қабул
қилиниб, 4-2003-2202/1527-сонли иқтисодий иш қўзғатилган ва Ғиждувон
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Ушбу иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучга кирган.
Бундан кўринади-ки, иқтисодий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги,
айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд.
ИПК 110-моддасининг 2-бандига кўра фуқаролик ишлари бўйича
суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса,
суд иш юритишни тугатади.
Демак, мазкур ҳолатда даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилиши
лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд эт лганларга кўра, суд ш ҳужжатлар н муҳокама қ л б,
даъво ар за бўй ча ш юр т шн тугат шн , олд ндан тўланган давлат
божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лоз м топд .
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110-моддаси 2-банди ҳамда 111 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар “A w r
r j ts” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 1 773 707 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
даъвогар “A w r r j ts” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Жамилов