Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2401/1694 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4008dbeb-c038-4121-bae6-bdc6a3ab8f33 Claim ID PDF Hash 89405c061da690cc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2401/1694-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – У.Латипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бозоров Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Н.Умаров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси Н.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмурадов ва С.Жакеевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Султонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари ***, вакили адвокат *** (28.10.2025 йилдаги 75-сонли ордерга асосан) иштирокида, жавобгар АТБ *** вакили *** (ишончномасиз) ва жавобгар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус *** вакили *** (ишончномасиз) иштирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарорига нисбатан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус *** ва қўшимча жавобгарлар АТБ “***” ҳамда “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ***на зиммасига “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Косон тумани *** қишлоғи *** кўчаси 11-уйда жойлашган “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари” биносига қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2024 йил 19 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва жорий йилнинг 5 сентябрь кунидаги ажрими билан Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими жалб этилган. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “***” масъулияти чекланган жамияти тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 2 мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман бўлими томонидан АТБ “***” *** филиалига Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 56моддаси тартибида банк балансига олиш тўғрисида таклиф берилганлиги, яъни Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман бўлими давлат ижрочиси *** Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги 4-1801-2203/12-сонли қарздор “Абдувоҳид карвончи” МЧЖ ундирувчи *** шаҳар “***” АТБ хисоб китоб маркази фойдасига 2022 йил 4 декабрда қўзғатилган 180522054400-сонли ижро ишини Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ ундирувчининг ҳаракатсизлиги туфайли ижросиз қайтарилиб, ижро иши юритиш тамомланганлиги, шунингдек, МИБ Косон туман бўлимининг 15.09.2023 йилдаги қарорига асосан Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, бундан ташқари, мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2024 йил 24 сентябр куни ижро ишини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, бюро томонидан 2024 йил 27 сентябр кунидаги қўзғатилган ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ва ҳозирги кунда Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги 4-1801-2203/12сонли иш бўйича индекс-1 ва индекс-2 ижро варақалари бўйича қўзғатилган ижро ҳаракатлари тамомланганлиги маълум қилиниб, шу боисдан Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ИСҲ931-сонли хатига мувофиқ, мазкур иқтисодий иш Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоят важларини қўллаб қувватлади ва шикоятни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган АТБ “***” вакили, шикоят важларига эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар нотариус *** вакили *** тақиқидан чиқариш нотариуслардан банкларнинг ўзларига ўтганлигини маълум қилди. Даъвогар вакили адвокат судга оғзаки илтимоснома киритиб, гаровдаги мол-мулкларни бугунги кундаги бозор қийматини суддан аниқлаб беришни сўради. Мазкур илтимоснома бўйича бошқа суд иштирокчилари томонидан эътирозлар билдирилмади. 3 Белгиланган тартибда хабардор Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини ҳам таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда-“ИПК” деб юритилади) 324-моддасига кўра, Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, “***” АТБ Чироқчи филиали ва “***” МЧЖ ўртасида 2022 йил 10 январда 10/1-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “***” АТБ Чироқчи филиали “***” МЧЖга айланма маблағларини тўлдириш мақсадида йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан ўн саккиз ой муддатга, уч ойлик имтиёзли давр билан 2.200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш, жамият эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасининг шартларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 14 январда ипотека шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан “***” МЧЖга тегишли умумий майдони-1106.72м.кв., фойдали майдони-1106.72 м.кв., бўлган *** тумани, “***” МФЙ, *** кўчаси, 11-уйда жойлашган “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банк кредит шартномаси бўйича кредит маблағларини ажратган бўлсада, бироқ кредит ва фоиз қарздорлиги бўйича тўловлари кредит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатда тўланмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси АТБ “***” манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “***” МЧЖ ҳисобидан 2.053.333.333 сўм асосий кредит қарзи, 146.666.666 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 98.290.020 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар - “***” МЧЖнинг гаровга қўйилган молмулкларига қаратишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 8 июндаги 418012203/1242-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - “***” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТБ “***” фойдасига 2.053. 333.333 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 146.666.666 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 78.290.020 сўм муддати ўтган 4 кредит фоизи, 21 600 сўм почта харажати ундирилиши белгиланиб, ундирув қўшимча жавобгар “***” МЧЖга тегишли умумий майдони-1106.72 м.кв., фойдали майдони-1106.72 м.кв., бўлган *** тумани, “***” МФЙ, *** кўчаси, 11-уйда жойлашган “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари” биносига қаратилган. Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими томонидан кредит қарзини ундирувини таъминлаш мақсадида “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари биноси” электрон онлайн аукцион ким ошди савдоларига қўйилган. Ушбу кўчмас мулк электрон онлайн аукцион ким ошди савдоларига сотилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими томонидан ўн фоиз арзонлаштирилган ҳолда ундирувчига 2023 йил 29 августда 10/180523054243-сонли таклиф хати юборилган. Ушбу таклиф хатига ундирувчи томонидан муносабат берилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими томонидан “Ижро ишини тамомлаш тўғрисида” 2023 йил 15 сентябрда қарор қабул қилинган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси даъвогар - “***” МЧЖ манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ***на, қўшимча жавобгарлар *** ва “***” МЧЖ зиммасига “***” МЧЖга тегишли бўлган *** тумани, “***” МФЙ, *** кўчаси, 11-уйда жойлашган “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари” биносига қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 3.400.000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 85.000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “***” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 14 январдаги ажрими билан “***” МЧЖнинг ариза талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ажримга нисбатан “***” МЧЖ томонидан апелляция шикояти берилиб, унда суднинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишга асос бўлган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2203/1242-сонли ижро ҳужжати бўйича “***” МЧЖга нисбатан Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бўлими давлат ижрочисининг “Ижро иши қўзғатиш тўғрисида” 2024 йил 24 сентябрдаги қарори бекор қилинганлиги тўғрисида важ келтирилган. ИПК 278-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. 5 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Апелляция судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топиб тўғри тўхтамга келган. Шунга кўра судлов ҳайъати, даъвогарнинг шикоят тартибида келтирилган важлари ҳамда “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 43моддасининг 6-қисмига кўра, мазкур ҳолатда, яъни Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман бўлими томонидан АТБ “***”*** филиалига Қонуннинг 56-моддаси тартибида банк балансига олиш тўғрисида таклиф берилганлиги ёки Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман бўлими давлат ижрочиси *** Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги 4-1801-2203/12-сонли қарздор “***” МЧЖ ундирувчи Тошкент шаҳар “***” АТБ хисоб китоб маркази фойдасига 2022 йил 4 декабрда қўзғатилган 180522054400-сонли ижро ишини Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ ундирувчининг ҳаракатсизлиги туфайли ижросиз қайтарилган ҳолатидан бошлаб, ипотека тугатилган деган важлари билан келиша олмайди. Сабаби, Ўзбекистон Республикасини “Ипотека тўғрисида” ги қонуннинг 43-моддасида, агар ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилиши белгиланган. Аммо, 2022 йил 4 декабрдан ташқари Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги 4-1801-2203/12-сонли иши ижроси юзасидан, мажбурий ижро бўлимлари томонидан 09.06.2023 йилда, 24.09.2024 йилда, 29.10.2024 йилда ва 25.12.2024 йилда ижро иши қўзғатилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 468-сонли қарорига илова қилинган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда – Низом деб юритилади)нинг 9-бандига мувофиқ, банк ва бошқа кредит ташкилотлари берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш учун бирламчи бозордаги мол-мулк гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, гаров 6 (ипотека) шартномаси тузилганда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди, шунингдек, мажбуриятлар бажарилганда тақиқни бекор қилади ҳамда бу ҳақдаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритади. Мазкур Низомнинг 10-бандида, Банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ: 2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар исталган нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан; 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритилиши белгиланган. Бундан келиб чиқади-ки, даъво аризасида талаб қилинган Банк зиммасига мулкни тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш фақат МЧЖ томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда амалга оширилиши мумкинлиги ва гаровдаги мулкка тақиқ 2022 йил 22 августдан бошлаб фақат Банк томонидан бекор қилиниши назарда тутилган. Чунки, даъвогар мулк мажбурий ижро бюроси томонидан 24.09.2024 йилда хатланган ҳолда ижро жараёнида турганлигига, низом талаблари бўйича тақиқдан чиқариш мажбурияти фақат мажбурият бажарилган тақдирда амалга оширилишига, низо бўйича талаб қилинган тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб бўйича Низомнинг 9бандидаги тақиқни бекор қилиш ҳақидаги талаблар бир биридан фарқ қилинишига эътибор қаратмасдан, Банк ва нотариус, қўшимча жавобгар ҳамда “Абдувоҳид Карвончи” масъулияти чекланган жамияти зиммаларигаа мулкни тақиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги асоссиз даъво киритган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 281-моддасининг олтинчи қисмига кўра, Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. Шунинг учун, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлигини, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эканлиги, моддий ҳуқуқ нормалар бузилмаганлиги ёхуд нотўғри қўлланилмаганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган ва тўғри тўхтамга келган. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 7 Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмини 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанциясининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини рад этишни, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига биноан, ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ харажатларни даъвогар зиммасига юклашни, яъни даъвогардан давлат бюджетига 1 700 000 сўм миқдорида давлат божи ва Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни, даъвогарнинг гаровдаги молмулкларни бугунги кундаги бозор қийматини аниқлаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3246-3249- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 1 700 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм миқдорида ВКА харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Н.Умаров Судьялар Л.Тошмурадов. 8 С.Жакеев