Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2302/900 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ARZIYEV AKMAL TUROPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение З Қ Ш Ответчик / Подсудимый АСн
Source ID 376e4a29-793c-4f98-9381-90af8ac53ae7 Claim ID PDF Hash 9f33a5d86fcf3bc5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ари даъво талаби ФК 163-моддаси ари даъво талаби ФК 163 law
олатларда биринчи ва апелляция судлари томонидан ИПК 279-моддаси олатларда биринчи ва апелляция судлари томонидан ИПК 279 law
илинмасдан ИПК 165-моддаси илинмасдан ИПК 165 law
ИПК 324-моддаси ИПК 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
нинг 149-моддаси нинг 149 law
ФКнинг 151-моддаси ФКнинг 151 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
онуни 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
ФК 153-моддаси ФК 153 law
ИПК 45-моддаси ИПК 45 law
хусусий корхонаси билан алмаштиришга розилик бермаганлиги сабабли биринчи инстан… хусусий корхонаси билан алмаштиришга розилик бермаганлиги сабабли биринчи инстанция суди ИПК 45 law
ИПК 169-моддаси ИПК 169 law
з даъво талабини ФК 163- моддаси з даъво талабини ФК 163 law
ушбу Кодекснинг 231-моддаси ушбу Кодекс 231 code_article
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
ИПК 3247 -моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118- моддаси ИПК 118 law
онунинг 18-моддаси онунинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2302/900-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья –А.Арзиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Мамараимов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Т.Қаҳҳоров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 06 ноябрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Султоновани суд мажлиси котиблигида, жавобгар “АСн” МЧЖ раҳбари Б.Р ҳамда иккинчи жавобгар “Китоб АСн” ХК раҳбари Ш.Ннинг иштирокида даъвогар З Қ Шнинг жавобгар “ S ” масъулияти чекланган жамиятга нисбатан даъвоси бўйича юритилган 41802-2302/900-сонли иқтисодий иш бўйича Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори устидан даъвогар ЗҚ Ш томонидан келтирилган тафтиш шикояти бўйича ишни Навоий вилоят суди биносида ведиоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “K” ишлаб чиқариш очиқ акциядорлик жамиятининг 2003 йил 27 мартдаги қарори ва Давлат мулкини бошқариш бошқармасининг 2003 йил 18 ноябрдаги 670-сонли буйруғи билан акциядорлик жамияти “K” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. “K” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда-МЧЖ деб номланади) Низом ва таъсис шартномаси 2004 йил 27 январда 44-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу Низомга кўра, МЧЖ таъсисчилари сони 45 нафар бўлиб, уларнинг жами улушлари 28.288.700 сўмни ташкил қилган. Шундан, Зайнитдинов Қаландар Шукурович (бундан буён матнда-даъвогар деб юритилади)нинг жамиятдаги улуши миқдори 16.300 сўм бўлиб, 0,057фоизни ташкил қилган. МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майдаги 1-сонли умумий йиғилишида ушбу жамият ўзининг барча мол-мулклари, дебитор ва кредиторлик қарздорликлари билан “ S” хусусий корхонасига бирлашиши ҳақида қарор қабул қилинган. МЧЖнинг ҳуқуқий меросхўри сифатида “K S” хусусий корхонаси белгиланган. Умумий йиғилиш қарорида “ S” хусусий корхонаси деб ёзилиб, ҳоким қароридаги техник хатолик юз берганлиги сабабли хусусий корхона раҳбарининг аризасига биноан Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 23 июлда Х-862/07-сонли қарорида 2009 йил 5 июндаги Х-2836/6-сонли қарордаги техник хатолик бартараф этилган. Яъни “ S” жумласи “K S” деб ўқилиши белгиланган. Фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2018 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 2 24 майдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси ва Китоб тумани ҳокимининг 2009 йил 5 июнь кунги Х-2836/6-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2018 йил 26 март кунидаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ давлат реестрига тикланган, унинг янги таҳрирдаги Низоми ва таъсис шартномаси тасдиқланган ҳамда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 21 июндаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2018 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Қайта тикланган МЧЖ иштирокчилари 2020 йил 14 февраль куни умумий йиғилиш қарорини расмийлаштириб, Ш Д Нни (35%), А ТЖни (34%) ва Ш Х Ғни (9%) улушлари сотилганлиги сабабли жамият таъсисчилари сафидан чиқарилган. Шу куни тасдиқланган МЧЖ Низомига кўра З Қ Шнинг улуши миқдори 16.300 сўм бўлиб, бу жами улушлар миқдорининг 0,2 фоизини ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан “K” масъулияти чекланган жамияти (қайта тикланган) иштирокчиларининг 2020 йил 14 февралдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори ва таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилган. “ S” хусусий корхонаси 2020 йил 24 июнда ташкил этилган ва 2020 йил 16 июлда масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. МЧЖ таъсисчилари 2020 йил 7 июлдаги 4-сонли умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириб, унга кўра МЧЖни янги ташкил қилинган “ S” масъулияти чекланган жамиятига бирлаштириш, МЧЖнинг балансида турган барча мол-мулкларни “ S” масъулияти чекланган жамиятининг балансига ўтказиш, МЧЖнинг барча мол-мулки, дебитор ва кредитор қарздорликларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида “ S” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ушбу қарорга асосан “ S” масъулияти чекланган жамияти ва МЧЖни 2020 йил 17 июлдаги 1-сонли қўшма йиғилиш баённомаси ва қарори асосида МЧЖ “ S” масъулияти чекланган жамиятига бирлаштирилиб, МЧЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида 2020 йил 27 июлда 863609-сонли реестр рақами билан Низоми қайта рўйхатга олинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарори билан собиқ МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 7 июлдаги 4-сонли умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилган. Шунингдек, собиқ МЧЖ ва “ S” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2020 йил 17 июлдаги 1-сонли қўшма йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилган. Даъвогар, жавобгар “ S ” масъулияти чекланган жамият (бундай буён матнда-жавобгар деб номланади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ (“K” МЧЖ) таъсисчиларининг 2009 йил 24 майда чиқарилган 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда ҳамда мазкур умумий йиғилиш қарорини чиқарган шахсларнинг хаттиҳаракати юзасидан ҳужжатларни била туриб сохталаштирганлик аломати билан 3 текшириб, ҳужжат сохталаштирилган тақдирда айбдорларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилиш учун ҳужжатларни прокуратура органларига юбориш тўғрисида хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ S ” хусусий корхонаси, Давлат хизматлари маркази Китоб туман бўлими, 2023 йил 26 майдаги ажрими билан МЧЖнинг таъсисчилари Қашқадарё вилоят Матлубот маркази Э.Н, Н.Д, М.Б, Т.Ш, К.Х, М.Н, К.Э, А.Х, А.Г, Х.Ш, Л.С, Ж.М, Р.А, Н.Д, Т.П, Р.Э, Р.Р, С.А, Ф.К, Э.Ҳ, П.Ҳ, К.У, Э.А, К.З, Х.М, Б.С, Х.З, Х.А, М.Р, З.Ш, В.Р, Р.К, Р.Г, У.Э, С.И, Р.А, М.Мажидов, Н.Г, М.С, Т.А, Д.Ш, К.Х, Б.Р, Х.Глар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суднинг 2023 йил 5 июндаги ажрими билан ишга “K S” хусусий корхонаси (бундай буён матнда-иккинчи жавобгар деб номланади) иккинчи жавобгар сифатида ва жавобгарнинг таъсисчилари ...........лар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан иккинчи жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда мазкур иқтисодий иш янгидан кўриш учун Ғузор туманлараро иқтисодий судига юборилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарорига асосан иккинчи жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 2 майдаги қарори билан Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Зайнитдинов Қаландар Шукуровичнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 5 сентябрдаги қарори билан Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 2 майдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанциясига юборилган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 4 Даъвогар биринчи инстанция судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори устидан тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат этиб, унда судлар томонидан процессуал хатоликка йўл қўйилиб жамият таъсисчилари .............. ва Вилоят матлубот савдо ташкилоти бугунда жамият таъсисчиси ҳисобланмайди деб қонунсиз хулосага келганлиги, судлар томонидан уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштириш чоралари кўрилмаганлиги, мазкур ҳолатда судлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 279-моддаси 5-қисмида назарда тутилган қонунбузарликка йўл қўйганлиги, судлар томонидан давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг реестрида мавжуд бўлмаган “ S” ва “Kit b S” хусусий корхоналари ишга жалб этилганлиги, Х.Шомиров низо предмети бўлган умумий йиғилиш қарорини ёзган (сохталаштирган) шахс бўлсада, апелляция инстанцияси уни таъсисичи ҳисобланмайди деб жавобгарликдан озод этганлиги, биринчи инстанция суди ваколатсиз шахс бўлган “K. S” хусусий корхонсининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасига асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб хатоликка йўл қўйганлигини, апелляция инстанцияси эса ушуб қонунбузарликни қувватлаганлигини, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 9 апрелдаги 5-1801-2104/236-сонли иш бўйича суд мажлисида иштирок этган Қ.Зайнитдиновнинг кўрсатмасида МЧЖ таъсисичиларининг 2009 йил 25 май кунидаги 1-сонли қароридан хабардор бўлган деган важлари ҳам асоссиз эканлиги, чунки даъвогарни маъмурий суднинг суд мажлисида қатнашганлиги тўғрисида бирон-бир далил мавжуд эмаслиги, бундан ташқари даъво талаби ФК 163-моддасига кўра даъво муддати жорий этилмайдиган талаблар доирасига кириши, мазкур ҳолатларда биринчи ва апелляция судлари томонидан ИПК 279-моддаси 5-қисмида қайд этилган қонунбузилишга йўл қўйганлиги тасдиқланиши, шунингдек апелляция инстанцияси ишни ноқонуний таркибда кўрганлиги, апелляция инстанциясида дастлаб З.Рустамов, Р.Бегимов ва А.Мамараимовдан иборат таркибда кўриш бошланган бўлиб, аммо кейинчалик ишда иштирок этувчи шахсларга маълум қилинмасдан ИПК 165-моддаси талабини бузиб А.Мамараимов, Р.Бегимов ва У.Рахимовлардан иборат таркибда кўриб чиқилганлиги, судлар хусусан апелляция инстнциясининг жавобгар тарафни хатти-ҳаракатларини оқлаш учун келтирган барча важлари асоссиз эканлиги, юқоридагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирилиши ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъвогарнинг тафтиш шикоятида келтирилган ҳар-бир ҳолатига тўлиқ қўшилишлигини, МЧЖнинг 2009 йил 24 майдаги 1-сонли умумий йиғилиши сохталаштирилганлиги тўғрисида ички ишлар идораларининг қарорлари мавжудлиги, бундай ҳолатда у ҳақиқий эмас деб топилиши зарурлиги, судлар эса ишга алоқадор бўлмаган иккинчи жавобгарни ишга жалб этиб, уни аризаси асосида даъво муддатларини асоссиз равишда қўллаб келаётганлигини билдириб тафтиш шикоятини қаноалантиришни сўради ҳамда судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат этиб иккинчи жавобгар МЧЖ нинг ҳуқуқий ворислигига аниқлик киритиш 5 мақсадида солиқ идорасини ҳамда давлат хизматлари марказини ишга жалб этишликни сўради. Суд муҳокамасида иккинчи жавобгар вакили даъвогарнинг тафтиш шикоятида келтирилган важларга ҳамда жавобгар вакилининг тушунтиришлари ва илтимосномаларига эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар ва илтимосномада сўралаётган ҳолатлар асоссизлиги сабабли уларни қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасига қадар даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат этиб, шифохонада даволанаётганлиги сабабли суд муҳокамсини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг илтимосномаси бўйича жавобгарлар вакиллари фикрларини эшитиб, аввалги суд муҳокамаларида даъвогар вакили тушунтиришларини эшитиб, унинг ишга қўшимча далилларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича суд муҳокамаси қолдирилганлиги, бироқ даъвогар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд бўлганлиги, даъвогар барча эътирозларини тафтиш шикоятида келтирганлиги, суд муҳокамасига ўзи ҳам қатнашиши мумкинлиги, қолаверса тафтиш шикоятини кўришни ИПК да белгиланган муддатлари тугаётганлиги инобатга олиб даъвогар вакили илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Судлар томонидан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган шахсларни суд муҳокамасини ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида хабардор этиш жавобгарга тавсия этилган. ИПК 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боисдан судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш бўйича суд муҳокамасида қатнашган тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва фикрларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарорини ўз кучида қолдиришни, даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФК 150-моддасига кўра умумий даъво муддати -уч йил. 6 Қонунчиликда даъво муддатининг белгиланиши фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини ижро этишга нисбатан виждонан ва оқилона муносабатда бўлишга ундайди. Зеро, ФК 9-моддасига кўра фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. ФКнинг 151-моддаси биринчи қисмига мувофиқ айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Низо судда кўрилаётган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунининг (матнда кейинги ўринларда Қонун деб номлнади) 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Низо юзасидан МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарори 2009 йил 24 майда қабул қилинган бўлиб, қонунчиликни умумий талабига кўра ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб бўйича даъво муддати 2009 йил 24 июлдан бошлаб тугаган ҳисобланади. Даъвогар, МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майда чиқарилган 1-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан 2023 йилнинг 2- май кунида, яъни 13 йилдан ортиқ муддатдан кейин мурожаат этган. ФКнинг 154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 20.2-бандида, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 7 бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланишлиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Дъвогар даъво аризасида Қашқадарё вилоят судининг 29.09.2008 йилдаги айблов ҳукмига кўра ўзоқ муддатга озодликдан маҳрум этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 майдаги ПФ 5734сонли Фармони билан авф этилиб, озодликка чиққанлиги, 2023 йилнинг март ойларининг охирларида “К...” МЧЖ ҳуқуқий шакли ўзгартирилиб “ S ” МЧЖ деб қайта ташкил этилганлигини билганлигини важ қилиб келтирган. Бироқ, ишдаги мавжуд қўйидаги далиллар эса даъвогар ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билганлигини ёки билиши лозим бўлганлигини аниқ муддатларини тасдиқлайди: -МЧЖ таъсисчилари ...........ларнинг МЧЖ нинг 2009 йил 24 майдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иқтисодий судга киритган даъвоси юзасидан 4-1802-181/1855 сонли иш бўйича МЧЖ таъсисичлари жумладан Қ.З ҳам ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар биилан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган бўлиб, Чироқчи туман иқтисодий судининг 2018 йил 13 декабр кунидаги ҳал қилув қарорига кўра даъво муддати қўлланилиб даъво талаби рад этилган. Гарчи, мазкур вақтда даъвогар суднинг ҳукми билан тайинланган жазони ўтаётган бўлсада, мазкур низо Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилаётган вақтида даъвогар озодликка чиққан бўлган, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 26 июндаги қарорига кўра Чироқчи туман иқтисодий судининг 2018 йил 13 декабр кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. -МЧЖ таъсисчилари ...........ларнинг МЧЖнинг 2009 йил 24 майдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иқтисодий судга киритган даъвоси юзасидан 4-1802-2001/7 сонли иш бўйича МЧЖ таъсисичлари жумладан Қ.Зайниддинов ҳам ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблари билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган бўлиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 20 февраль кунидаги ҳал қилув қарорига кўра даъво қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг қонуний кучда бўлган 2020 йил 23 июндаги қарорига кўра Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 20 февраль кунидаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар М.Ннинг даъвоси бўйича даъво муддати ўтиб кетганлиги 8 сабабли даъво муддатини қўллаб рад этиш, даъвонинг Р.Э ва Б.Рларга оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. -аризачи “K S” хусусий корхонасининг жавобгар Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 12 августдаги Х-1039/08-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги маъмурий судга киритган аризасида, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишга асос сифатида айнан иқтисодий судда низолашилаётган МЧЖ таъсисчиларининг қарорини кўрсатиб, унда фақат санаси 2009 йил 24 майдаги эмас, балки 2009 йил 25 майдаги умумий йиғилиш қарори деб кўрсатилган бўлсада, мазкур иш бўйича Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 9 апрелдаги 5-1801-2104/236-сонли иш бўйича қабул қилинган қарорининг асослантириш қисмида МЧЖ таъсисчиларининг айнан 2004 йилнинг 24 майдаги қарори муҳокама этилган ва ариза қаноатлантирилиб Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 12 августдаги Х-1039/08-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Маъмурий суднинг мазкур қарорида ишда иштирок этган Қ.Зайниддиновнинг “ S ” МЧЖда таъсисчи эканлиги, 0,26 фоиз улуши борлиги, 2009 йил 25 майдаги умумий йиғилиш қарори ноқонуний эканлиги, “Китоб Нон” масъулияти чекланган жамият 2020 йил 7 июлга қадар яъни “ S ” МЧЖ га бирлаштирилгунга қадар фаолият кўрсатиб келганлиги тўғрисида кўрсатма берган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятида келтирилган Қ.Знинг маъмурий суднинг суд мажлисида қатнашганлиги тўғрисида бирон-бир далил мавжуд эмаслиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки, Қ.З маъмурий суд иш юритувидаги иш бўйича ишда иштирок этувчи шахс мақомига эга бўлиб, унинг суд муҳокамасида қатнашганлиги ва кўрсатма берганлиги тўғрисидаги қонуний кучда бўлган суд қарори рад этиб бўлмас далил ҳисобланади. Гарчи маъмурий суднинг юқоридги қарори кириш қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларида шу жумладан Қ.Зайнитдиновнинг тушунтиришида МЧЖ нинг 2009 йил 25 майдаги умумий йиғилиш қарори деб кўрсатилган бўлсада, мазкур қарор мазмуни таъсисчиларнинг 2009 йил 24 майдаги МЧЖ нинг барча мол-мулклари, дебитор ва кредиторлик қарздорликлари билан “ S” хусусий корхонасига бирлашиши ҳақида қарор билан айни бир эканлиги, МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 25 майда қабул қилинган бошқа умумий йиғилиш қарори мавжуд эмаслиги, маъмурий суд ҳам низони ҳал этишда МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майдаги умумий йиғилиш қарорини муҳокама этганлигини ҳамма учун маълум бўлган ҳолат ҳисобланади. ИПК 73-моддаси биринчи қисмига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. -аризачи “ S ” МЧЖнинг жавобгар Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 23 июлдаги Х-862/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвосида ҳам жамиятнинг собиқ таъсисчилари Д.Ш ва Х.Шлар олдиндан тил бириктириб МЧЖ мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида жииноий тил бириктириб, расмий ҳужжат ҳисобланган жамият аъзолари умумий йиғлишини 2009 йил 24 майдаги 1-сонли йиғилиши қарорини 9 қалбакилаштирганлигини баён этган бўлиб, мазкур ариза бўйича Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан қўзғатилган 5-1803-2103/674 сонли маъмурий иш юзасидан қабул қилинган 2021 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорида ҳам МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорида котиб сифатида кўрсатилган Н.Холиқованинг имзоси қалбакилаштирилганлиги ҳолатлари муҳокама этилган, мазкур маъмурий иш бўйича Қ.Зайниддинов ҳам ишга жалб этилган бўлиб, Қ.Зайниддинов ишни ўзини иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида судга ариза тақдим этган. -МЧЖ таъсисчиси ҳисобланган Д.Шокированинг жавобгар “ S ” МЧЖга нисбатан даъвоси бўйича юритилган 4-1802-2202/2581-сонли иққтисодий иш бўйича Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан “ S ” МЧЖ таъсисчилари, шу жумладан даъвогар ҳам ишга жалб этилган бўлиб, суднинг 2023 йил 10 февралдаги ҳал қилув қарорида МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майдаги умумий йиғилиш қарорига кўра МЧЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида “K S” хусусий корхонаси белгиланганлиги муҳокама этилиб, МЧЖ иштирокчиларининг 2020 йил 07 июлдаги 4-сонли ҳамда ҳамда МЧЖ ва “ S ” МЧЖ иштирокчиларининг 2020 йил 17 июлдаги 1-сонли қўшма йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топилган. Юқоридаги суд иш юритувларининг барчасида даъвогар ишга жалб этилган бўлиб, суд муҳокамаларида даъвогар ҳақиқий эмас деб топишни сўраётган МЧЖ иштирокчиларининг 2009 йил 24 майдаги 1-сонли йиғилиши қарори муҳокама этилган ва натижалари бўйича судлар томонидан бевосита даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилувчи қарорлар қабул қилинган. ИПК 73 моддасига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Бундан ташқари, Қонуннинг 8-моддасида ҳамда МЧЖнинг таъсис ҳужжатларида жамият иштирокчисининг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга кўра жамият иштирокчиси белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш, қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш, фойдани тақсимлашда иштирок этиш каби ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, даъвогар ўзига берилган мазкур ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнида МЧЖ таъсисчиларининг 2009 йил 24 майдаги 1-сонли умумий йиғилишида ушбу жамият ўзининг барча мол-мулклари, дебитор ва кредиторлик қарздорликлари билан “ S” хусусий корхонасига бирлашиб кетганлигини билиши лозим бўлган. 10 ФК 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра МЧЖ таъсисчиларининг 24.05.2009 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори ва Китоб туман ҳокимининг 05.06.2009 йилдаги Х-2836/6-сонли қарорига кўра МЧЖга тегишли бўлган барча мол-мулклар ва дебитор ва кредиторлик қарздорликлар “Ал Савар Нон” хусусий корхонасига ўтказилиши белгиланган. Китоб туман ҳокимининг 23.07.2020 йилдаги Х-862/07-сонли қарорига асосан 05.06.2009 йилдаги Х-2836/6-сонли қароридаги хатолик тузатилиб, “А С Н” хусусий корхонаси “К АСн” деб ўқилиши белгиланган. ФК 50-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади. Бундан ташқари, қонуний кучда бўлган Қарши туманлараро маъмурий судининг 09.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарорида ҳам МЧЖнинг ҳуқуқий вориси “K S” хусусий корхонаси эътироф этилган. МЧЖ нинг қайта тикланишига асос бўлган суд қарорларини бекор бўлиши ва уни қайта тиклаш билан боғлиқ МЧЖ таъсисчиларининг қарорлари суд қарорларига кўра ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли “K S” хусусий корхонасининг даъвоси бўйича Китоб туман маъмурий судининг 2020 йил 17 августдаги ҳал қилув қарорига асосан МЧЖ 2020 йил 23 сентябрда давлат реестридан чиқарилган. Иш ҳолатларидан кўринишича, даъво бўйича МЧЖ нинг ҳуқуқий вориси сифатида “K S” хусусий корхонаси (ишга жалб этилган иккинчи жавобгар) жавобгар бўлиши мумкин, бироқ “ S ” масъулияти чекланган жамият (даъво бўйича жавобгар) даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлган шахс ҳисобланмайди. ИПК 45-моддаси биринчи қисмига кўра суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин. Бироқ, “ S ” масъулияти чекланган жамият ўзини “Kit b S” хусусий корхонаси билан алмаштиришга розилик бермаганлиги сабабли биринчи инстанция суди ИПК 45-моддаси иккинчи қисмига асосланиб асосли равишда “Kit b S” хусусий корхонасини иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этган. Китоб туман Давлат хизматлари марказининг 2024 йил 16 декабрдаги 118сонли хатида “Kit b S” хусусий корхонаси (СТИР 301 196 032) 2009 йил 22 майда Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги, “K S” хусусий фирмаси 2025 йил 25 11 декабрда “K S” (СТИР 301 196 032) хусусий корхонаси ташкилий-ҳуқуқий шакли билан “ ffi .bird r h .uz” тизимига киритилганлиги, хусусий фирма ва хусусий корхона бир хил ташкилий-ҳуқуқий шаклга эгалиги баён қилинган. Шу боисдан судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятида келтирилган биринчи инстанция суди ваколатсиз шахс бўлган “K S” хусусий корхонсининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасига асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб хатоликка йўл қўйган деган важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Иккинчи жавобгар МЧЖ нинг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли далиллар билан тасдиқланиши сабабли, судлов ҳайъати жавобгарнинг мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида солиқ идораси ҳамда давлат хизматлари марказининг ишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўхтамга келдии. Зеро, ИПК 169-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Даъвогар биринчи инстанция суди муҳокамасида ўтказиб юборилган муддатларни узрли деб топиш тўғрисида судга мурожаат этмаган ёки ўтказиб юборилган даъво муддатларни тиклашга асос бўладиган далилларни тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларини даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги (бундан буеён матнда -Пленум қарори деб юритилади) 282-сонли қарорининг 16.1 бандида, даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи инстанция судига берилиши мумкин, яъни даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Бундай аризанинг апелляция, кассация инстанцияси судида кўрилаётган пайтда берилиши ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаш ва бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиниши учун асос бўла олмайди. Судлар даъво муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом этганлигини аниқлашлари лозим. Даъво муддатининг ўтказиб юборилган муддати, унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкинлиги, 16.2. бандида эса, даъвогар даъво муддати ўтганлигини билмаган ҳолда даъво аризаси билан судга мурожаат қилган бўлса ва жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, даъвогарнинг бу масала юзасидан фикри эшитилиши керак. Агар бундай ҳолатда даъвогар даъво муддати ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш ҳақида ариза берса, у муҳокама қилиниши ва ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда ушбу аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги масала ҳал қилиниши лозимлиги ҳақида судларга тушунтиришлар берилган. 12 Биринчи инстанция суди, юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга урганиб, уларни етарлича муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда иккинчи жавобгарнинг аризаси бўйича даъво муддатини қўллаб даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятида келтирилган, ўз даъво талабини ФК 163- моддасига кўра даъво муддати жорий этилмайдиган талаблар доирасига киритилганлиги тўғрисидаги важларига ҳам қўшилмайди. ФК 163-моддасига кўра даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди: шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлигига кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўланишига доир талабларига; фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади; жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига; мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга. Даъвогарнинг корпоратив муносабатлардан келиб чиққан МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби ФК 163-моддаасига кўрсатилган талабларнинг биронтасига мос тушмайди ҳамда мазкур талабга нисбатан даъво муддатини қўлланилмаслиги бирон -бир қонун ҳужжатида назарда тутилмаган. Суд томонидан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган шахсларнинг вафоти ёки тугатилиши муносабати билан низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетганлиги суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос ҳисобланмайди. Биринчидан, мазкур шахслар иш бўйича тараф ҳисобланмайди. ИПК 46-моддасида тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва 13 мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштирилиши назарда тутилган. Иккинчидан, низо юзасидан даъво муддатининг ўтганлиги суд томонидан даъвогарнинг даъво талабида сўралган МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши қарорининг қонунийлиги баҳо берилмассдан, низонинг мазмуни ва моҳиятига кирилмасдан даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво талаби рад этилган. Чунки, қонун билан белгиланган даъво муддати суднинг ишни моҳиятан кўриб чиқиш имкониятини челайди, бундай ҳолатда суд фақатгина даъво ҳуқуқининг амал қилишини баҳолайди, даъвога асос бўлган ҳуқуқий муносабатларга баҳо бермайди. Ваҳоланки, Пленум қарорининг 10-бандига кўра даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак. Судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятда келтирилган апелляция инстанциясида иш олиб борган ва 15.04.2025 йилда қарор қабул қилинган судлов ҳайъати таркиби ўзгарганлиги ва мазкур таркибга тарафларни қонунда белгиланган рад этишлари бор йўқлиги сўралмаганлиги, тарафларнинг розилиги олинмасдан иш бошқа таркибда кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги важларига ҳам қўшилмайди. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан 2025 йил 15 апрелда ўтказилган суд мажлисида юритилган суд мажлиси баённомасида раислик қилувчи суд таркибини ва суд мажлиси котибини эълон қилиб, ишда иштирок этувчи шахслардан раддия бор ёки йўқлиги сўралганлиги, раддиялар билдирилмаганлиги қайд этилган. Ишни кўраётган суд таркибидаги судьяларни ўзгартириш учун тарафлар розилигини олиш тўғрисидаги қоида процессуал қонунчиликда белгиланмаган. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида МЧЖнинг умумий йиғилиш қарорини чиқарган шахсларнинг хатти-ҳаракати юзасидан ҳужжатларни била туриб сохталаштирганлик аломати билан текшириб, ҳужжат сохталаштирилган тақдирда айбдорларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилиш учун ҳужжатларни прокуратура органларига юбориш тўғрисида хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Даъвогарнинг мазкур талаби даъво талаби ҳисобланмаслиги сабабли судлар томонидан муҳокама этилмаган. Иш ҳужжатларида муқаддам МЧЖнинг бошқа таъсисчилари томонидан даъвогарнинг важларига ўхшаш ҳолатлар юзасидан бир-неча маротаба ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат этганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жумладан, мазкур мурожаатлар юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчисининг 2021 йил 9 августдаги қарорига кўра 14 айблилик масаласини ҳал қилмасдан жиноят ишини бир қисми ҳаракатдан тугатилган бўлса, 2023 йил 31 март кунидаги қарорига кўра жиноят иши тўлиғича ҳаракатдан тугатилган. Қолаверса, МЧЖнинг умумий йиғилиш қарорини чиқарган шахсларнинг хатти-ҳаракати юзасидан ҳужжатларни била туриб сохталаштирганлик аломати юзасидан даъвогарнинг ўзи бевосита ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат этишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибида келтирган шикоятидаги важлар суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 3248 моддасига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар исботланганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини, апелляция инстанцияси суди эса суднинг ҳал қилув қарорини қонунийлиги ва асослилигини ўрганиб, уни ўз кучида қолдириш тўғрисида тўғри ва асосли хулосага келганлиги сабали, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деган хулосага келди. ИПК 3247 -моддасига кўра ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118- моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан тафтиш шикояти учун давлат божи ва почта харажатларини олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, ундан ведиоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Бироқ, даъвогар тафтиш шикояти учун 1.650.000 давлат божи тўлаши лозим бўлсада, 410.000 сўм ортиқча яъни 2.060.000 сўм давлат божи тўлаган. Мазкур қонунинг 18-моддасига кўра давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида қайтарилиши белгиланган. Шу боисдан судлов ҳайъати даъвогарга давлат божи учун ортиқча тўланган 410.000 сўм пул маблағларини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118,169,308, 3242, 3246-3248, 3249 моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати 15 қ а р о р қ и л а д и: Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 15 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, даъвогар ЗҚШ томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ЗҚШдан Олий суднинг депозит рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъвогар ЗҚШга давлат божи учун ортиқча тўланган 410.000 сўм пул маблағлари қайтарилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Қаҳҳоров ҳайъат аъзолари Н.Умаров С.Жакеев